Муфтий фатвоси: сиёсий диний партия таъсис этиш ҳаромдир

Январь 19, 2018 16:30

Ҳудудида турли номлар билан диний партиялар амал қилувчи бир неча мамлакатлар тажрибаси ўша давлатларда ушбу ҳаракатлар ва диний идеологияга эга партиялар «шарофати» билан ҳеч қандай ривожланиш вужудга келмагани исботланган. Аксинча, айнан ушбу сиёсий бирлашмалар ўртасида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун зўравонликлару қарама-қаршиликлар авжга чиқиб, умуман, ўша давлатларнинг бир маромдаги тараққиёти йўлидаги тўсиққа айланмоқда.

Бунинг яққол мисоли Афғонистон бўлиб, 40 йилдан зиёд вақт мобайнида халқи турли диний платформага эга сиёсатчиларининг тўқнашувларидан бениҳоят азоб чекиб келишмоқда. Ливия, Судан, Ироқ, Сурия, Филиппин, Тунис ва Шимолий Африканинг кўпгина мамлакатлари узоқ йиллардан буён нотинч бўлиб, ўз тараққиётларининг мўътадил жараёнини қўлдан беришган. Диний партиялар курашларида қарама-қаршиликнинг бу тури асосий омили шундаки, диний идеологияга эга бўлган баъзи шахслар ўз мафкурасини кўпчиликка юклашни истайди. Чунки табиий курашда сайлов йўли билан қудрат тепасига кела олишмайди. Шу сабабдан, ноқонуний кураш – давлат тўнтариши ва исён кўтариш орқали ҳокимият тепасига келишга саъй-ҳаракат қилишади.

Тожикистон тажрибаси ҳодисаларнинг бундай шакл олишининг аниқ мисолидир. ТИТП экстремист-террорчи ташкилоти Тожикистон сиёсат майдонида 40 йилдан зиёд амал қилди. Ўтган асрнинг 70-йиллариданоқ, фаолияти тақиқланган ушбу партия масъулларининг тан олишларича, наҳзатчилар ҳокимият тепасига келиш ва дунёвий давлатни диний мамлакатга айлантириш масаласини жамиятда муҳокама қилишарди. Ички қарама-қаршиликлар тугатилганидан кейин бу партия парламентга киритилди, аммо сайлов воситасида қудрат тепасига келиш имконияти бўлмагани сабабли охир-оқибат асил чеҳрасидаги ниқоб уларнинг мақсадини очди. Наҳзатчиларнинг охирги имкониятлари давлат тўнтариши бўлиб, бу борада ҳам мағлубиятга учрадилар. Хуллас, баъзи хорижий мамлакатларнинг Тожикистонда экстремистик бузғунчи кучлар воситасида давлат тўнтарувини ташкил этишга оид сценарийлари амалга татбиқ этилмади.

Афсуски, бу тажриба ҳозиргача мафкура ясовчилар учун сабоқ бўлмаган. Ҳозиргача ушбу экстремист ва террорчи, дея эълон қилинган партиянинг қочқиндаги баъзи аъзолари хорижда «адолат» ва «инсон ҳуқуқи бузилиши»дан даъво қилишади, аммо бирор марта ҳам ўз амалларини воқеият тарозисига тортиш, Тожикистон жамияти учун қандай ёмон ишлар ва миллат учун қандай хиёнатга қўл урганликлари борасида бир хулосага келиш ҳақида ўйламайдилар…

Улар Тожикистоннинг шарафли халқи билан ахборот жангида ёлғиз эмасликлари, «24-гуруҳ», «Ҳизб-ут-таҳрир», «Ваҳҳобия», «Салафия» каби экстремист ва иғвогар ташкилотлар барча ёмонликлар воситасини ишга солиб, халқнинг бошига туҳмату бўҳтон ёмғирини ёғдиришаётгани  назарга ташланади. Бу ўртада улар мафкура ясовчиларидан бири – Сайидюнуси Истаравшаний учун алоҳида жой тайинланган. У муборак Ислом дини ва «исломий ҳақиқатлар» номидан шундай даъволарни илгари сурадики, одамни ҳайратга солади. Инсон ҳуқуқи, инсон шарафи ва инсон манфаати ҳақида ўзи эзгулик ва шараф тимсоли бўлган, яъни эзгу ишлар сийрату суратига мувофиқ бўлган кишининг сўз юритишга ҳаққи бор. Бир мунча муддат илгари матбуотда нашр этилган Истаравшан бир гуруҳ халқининг Эроннинг Тожикистондаги элчиси номига мактуби бу шахсият ўзини кўрсатишга арзийдиган одам эмаслигидан гувоҳлик беради. У янги ҳаракатни қўзғатувчилардан бири бўлиб, унинг тарафдорлари маълум ҳақиқатларни янгидан текшириш ва гўё «адолат»ни қайта тиклашни исташади. Ғарбнинг баъзи мамлакатларида Кабирий ва «24-гуруҳ» тарафдорларини тинглашлари, уларни баъзи тадбирларда тўрига ўтказишиб, овозларини эфирга узатишлари ташвишланиш боисидир. Аслида инсон ҳуқуқи ҳимояси ташкилотлари республиканинг ўзида вазиятни мушоҳада қилиб, кенг таҳлил қилиши керак, аммо афсуски, улар бундай қилишмайди. Кабирий ва ёронларининг назарида Тожикистонда гўё дин хор бўлиб, ҳеч қандай эътиқод эркинлигига риоя қилинмайди.

Аммо воқеийлик шундаки, ўзини Ислом дини ва унинг мазҳаби издоши ҳисоблаган ҳар бир киши эътиқод эркинликларини тўлиқ татбиқ этиш ҳуқуқига эгадир. Бундан ташқари, танзим қонунига киритилган ўзгартишу қўшимчалар воситасида халқ диннинг асил моҳиятидан янада яхши ва кўпроқ огоҳ бўлди. Энди барча тўй ва мотам маросимлари, барча урф-одатлару анъаналар асил қоидаларига биноан ўтказилади ва буни халқ диний мафкурасида туб бурилиш, деб ҳисоблаш мумкин.

Наҳзатчилар муқаддас Ислом динини суиистеъмол қилишни хоҳлашди, чунки ҳорижлик хожалари уларга бундай муносабатни ҳам маблағ ва ҳам маънавий кўрсатмалари билан ўргатишарди. Ушбу партиянинг Тожикистонда террорчи-экстремистик ташкилот сифатида эълон қилинишига қарамасдан, Кабирийнинг Эронга олиймақом меҳмон сифатида чақирилиши, унинг эронлик юқори мартабали мансабдорлар томонидан қўллаб-қувватланганлиги жаҳон ҳамжамиятини ҳайратга солди. Аслини олганда, ушбу партия ташкил этилган биринчи йилларданоқ уни Тожикистон халқи қабул қилмаганди. Зеро, хорижий давлатлар тажрибасидан маълумки, уларда исломий партиялар фаол мавқега эга бўлишларига қармасдан, динни сиёсийлаштириш ҳеч бир тинчлигу барқарорлик ва тараққиётга олиб келмайди. Дин муқаддас ва пок бўлиб қолмоқлиги зарур. Дин иккинчи қуёшга ўхшайди, зеро унинг жонбахш нурларидан барча фойдаланиши лозим. Диндорлик эса, ҳар кишининг Аллоҳ билан доимий шахсий ишидир.

Қуръони Каримдаги далиллар ҳам шуни кўрсатадики, дин халқнинг бирлиги-ю жипслигини назарда тутади: «Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва шаъну шавкатингиз сиздан кетади»  («Анфол» сураси, 46-оят). Ёки: «Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир» («Оли Имрон» сураси, 105-оят).

Аллоҳ таоло мусулмонларга жамоат билан бирлашиш ва унга эргашиш ҳамда парокандалик сабабларидан бўлган омиллардан узоқлашишни зарур санайди. Шундай экан, мазкур оятлар гувоҳлиги ва уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, сиёсий диний партиялар ташкил этиш ҳаромдир. Зеро, унинг энг муҳим нишон ва натижаларидан бири парокандаликдир.

Аслида муқаддас Ислом номи билан партия ташкил этиш ва уни сиёсат йўлида суиистеъмол қилиш, ўз навбатида, жамиятда ихтилофни юзага келтиришдир. Обрў-эътиборга эга бўлиш мақсадида ихтилоф қўзғатиш энг ёмон фитналардандир. Унинг асл мақсади давлату миллат пойдеворини заифлаштиришдан бошқа нарса эмас. Бу борада Сайидо Насафий шундай дейди:

Ҳар кӣ бар душмании халқ равон аст чу баҳр,

Зуд бошад, ки сари хеш чу гирдоб хурад…

(Ҳар ким халққа қарши бўлса душман денгиз каби,

Тез орада ўзининг бошин егай гирдоб бўлиб…)

 

Саидмукаррам АБДУҚОДИРЗОДА,

Тожикистон Республикаси Ислом марказининг Уламолар кенгаши раиси.

 

 

Январь 19, 2018 16:30

Хабарҳои дигари ин бахш

Имрӯз дар ноҳияҳои алоҳидаи Тоҷикистон борони кӯтоҳмуддат меборад
СОЛИ МАЪРИФАТИ ҲУҚУҚӢ. Дар Кумитаи ҳифзи муҳити зист дар ин мавзуъ ҳамоиш баргузор гардид
Теъдоди ҳалокшудагони ҳодисаи обхезӣ дар АМА ва Уммон ба 20 нафар расид
Шавкат Мирзиёев: «Тоҷикистон барои Узбекистон шарики боэътимоди стратегӣ ва дӯсти наздик дониста мешавад»
Имрӯз дар ноҳияҳои доманакӯҳи Тоҷикистон борони кӯтоҳмуддат пешгӯӣ мешавад
Тошканд пойтахти ҷавонони Иттиҳоди Давлатҳои Мустақил гардид
Таҷдиди неругоҳи «Қайроққум» бомаром идома дорад
Байни Донишгоҳи давлатии Кӯлоб ва панҷ донишгоҳи Узбекистон шартномаи ҳамкорӣ баста шуд
Оё Тоҷикистонро пешрафти рақамӣ интизор аст?
Дар шоҳроҳи Душанбе — Чанок теъдоди қуттиҳои махсус барои партов ба 70 адад расонида мешавад
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои бебориш пешгӯӣ мешавад
Барои арзёбии таъсири эҳтимолии офатҳои табиӣ ба устувории қарзи Арманистон, Тоҷикистон ва Қирғизистон санади корӣ таҳия гардид