Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси хабар беради

Июль 8, 2019 01:16

ДУШАНБЕ, 08.07.2019. /АМИТ «Ховар»/. 2019 йилнинг 7 июл куни Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбарияти тасдиқлаган режа асосида 128 нафар маҳкум (120 нафар эркак ва 8 нафар аёл) Суғд вилоятининг Хўжанд ва Истаравшан шаҳарларидаги МИ3/3, 3/5 ва МТ9/2дан жиноий жазони давом эттириш учун Душанбе, Норак шаҳарлари  ва Ёвон ноҳиясига 3та махсус автомашинада  етказиб берилиши керак эди.

Ушбу автомашиналар посбонлар гуруҳи раҳбарлигида Хўжанд шаҳридан соат 12:45да ҳаракат қилиб, соат 18:20да Душанбе шаҳрига етди.

Белгиланган меъёрларга биноан, йўлда ҳожат учун 6 марта машиналар тўхтатилди.

Йўлнинг иккинчи қисмида Варзоб ноҳиясининг Майхўра мавзесида маҳбуслардан бири ўзи билан олган 3та нон (хлеб)ни 16 нафар маҳбусга бўлиб берган. Нонни егандан кейин тахминан ярим соат вақт ўтгач, 024ВА 01 рақамли автомашинанинг иккинчи қисмида бўлган 16 маҳбусда кўнгил айниши, бош айланиши, қусиш ҳолатлари кузатилган. Соат 18:20да Адлия вазирлиги Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси текширув муассасасига кириб келишганида, маҳбуснинг нонини истеъмол қилганларнинг  аҳволи янада ёмонлашди. Уларнинг 16 нафарида ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилди. Соат 18:25да тиб соҳаси мутахассисларини жалб этиш билан махсус тез ёрдам бригадаси Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси текширув муассасасига биринчи ёрдам учун етиб келди.

Барча имкониятларни ишга солиб кўрсатилган тезкор чоралар натижасида дўхтирлар фақат 2 нафар маҳбуснинг ҳаётини сақлаб қола олишди. Афсуски, кечиктирилмас тиббий чоралар кўрилишига қарамасдан, 14 нафар маҳбусни қутқаришнинг имконияти бўлмади. Қолган 114 нафар маҳбус жисмоний ҳолатларига зарар етказилмасдан, тегишли ахлоқ тузатиш муассасаларига жойлаштирилди.

14 нафар маҳбуснинг ўлимига олиб келган заҳарлаш ҳодисасига оид Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан жиноий иш очилиб, унга доир махсус тергов гуруҳи таъсис этилди.

Тиббий-суд экспертизаси тайинланиб, мазкур иш билан боғлиқ текширув Тожикистон Республикаси Бош прокурорининг қатъий назорати остида турибди.

Ҳалок бўлган маҳбуслар рўйхати:

1.Абдураҳмонов Абдураҳмон Ҳасанович, 10.02. 1997 йили туғилган, Рўдакий ноҳиясининг Чимтепа қишлоқ жамоати, Гулбутта қишлоғи истиқоматчиси.

2.Буриев Далержон Бозорович, 16.09.1998 йили туғилган, Истаравшан шаҳри истиқоматчиси.

3.Ватаниев Маҳмадсаид Восеиевич, 20.04.1977 йили Абдураҳмон Жомий ноҳиясининг Ҳилолий қишлоғида туғилган.

4.Манонов Ражабмурод Алимардонович, 26.05.1979 йили Файзобод ноҳиясининг Чашмасор қишлоқ жамоати Бунгакиён қишлоғида туғилган.

5.Назруллоев Усмонали Бурихонович, 21.03.1979 йили Ёвон ноҳиясида туғилган.

6.Одинаев Валижон Дарвешович, 13.12.1976 йили Ҳисор шаҳрининг Деҳқонобод қишлоқ жамоати Бағалак қишлоғида туғилган.

7.Солиҳов Некқадам Гулмуродович, 23.07.1985 йили Варзоб ноҳиясида туғилган.

8.Сунатуллои Имомали, 05.06.1989 йили Душанбе шаҳрида туғилган.

9.Турдиев Ёқуб Сафармаҳмадович, 28.01.1991 йили Хуросон ноҳияси, Қизил-қаъла қишлоқ жамоати Сарбанд қишлоғида туғилган.

10.Убайдов Афзалшо Ҳабибович, 23.02.1995 йили Ваҳдат шаҳрида туғилган.

11.Ҳайдаров Некрўз Мирзоалиевич, 21.08.1999 йили Данғара ноҳиясининг Корез қишлоғида туғилган.

12.Ҳакимов Ҳасан Нуралиевич, 17.01.1987 йили Рўдакий ноҳиясининг Сомониён шаҳарчасида туғилган.

13.Юсупов Меҳроб Акбаралиевич, 07.07.1992 йили Варзоб ноҳиясида туғилган.

14.Қаюмов Абдумажид Халилович, 10.11.1967 йили Мастчоҳ ноҳиясининг Бўстон шаҳарчасида туғилган.

 

Июль 8, 2019 01:16

Хабарҳои дигари ин бахш

Беш аз ду километр роҳи деҳаи Ниликони ноҳияи Рӯдакӣ мумфарш гардид
Дар ҷаласаи 45-уми Шурои идоракунандагони GCF масъалаҳои стратегии марбут ба татбиқи Созишномаи Париж баррасӣ мешаванд
Хизматрасонӣ 24/7: чӣ тавр оператори мобилӣ бо муштариён муошират менамояд
Имрӯз дар водиҳои Тоҷикистон ҳаво то 40 дараҷа гарм мешавад
ҚУРБИ АСЪОР: 1 рубли русӣ аз 0.1190 то 0.1245 сомонӣ муқаррар шудааст
Иштирокдорони Форуми XI байналмилалии «Кӯдакони Иттиҳод» дар Осорхонаи миллӣ бо таъриху тамаддуни тоҷикон шинос шуданд
Имрӯз дар шаҳри Душанбе ҳаво то 35 дараҷа гарм мешавад
Ваҳдати миллӣ меҳвари асосии худшиносӣ ва кафили соҳибихтиёрии давлат аст
Дар шаҳри Турсунзода байни духтарон эстафетаи футбол, машқҳои шавқовар ва озмунҳои гуногун доир карда шуд
Намояндагони воситаҳои ахбори омма бо натиҷаҳои татбиқи лоиҳаҳои Барномаи рушди СММ дар вилояти Суғд шинос мешаванд
Имрӯз дар водиҳои Тоҷикистон ҳаво то 39 дараҷа гарм мешавад
Хадамоти назорати давлатии бехатарии корҳо дар саноат ва соҳаи кӯҳкорӣ оид ба риояи талаботи бехатарии саноатӣ машварат доир намуд