Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мамлакат аҳолисига мурожаатномаси

Июль 28, 2020 18:01

Азиз ватандошлар!

Барчангизга маълумки, биз сўнгги бир неча йил давомида мамлакат энергетика соҳасида кўплаб ютуқларга эришдик.

«Помир-1», «Сангтўда-1», «Сангтўда-2» гидроэлектростанциялари, Душанбе шаҳри иккинчи иссиқлик-энергия маркази, «Роғун» гидроэлектростанциясининг иккита агрегати, шунингдек, Мурғоб ноҳиясида «Тожикистон» гидроэлектростанцияси ва ўнлаб кичик ГЭСларнинг фойдаланишга топширилиши Тожикистон сўнгги йилларда эришга ютуқлар сирасига киради.

Натижада электр қуввати билан таъминлаш борасидаги чеклов мамлакатда 2017 йилнинг 14 январидан тўлиқ олиб ташланди.

Мустақилликнинг илк йилларида Тожикистон аҳолиси бир кеча-кундузда атиги икки соат электр қувватидан фойдаланган даврлар ҳам бўлди.

Қайд этилган сана, яъни 2017 йилнинг 14 январидан бугунги кунгача Тожикистон халқи 24 соат электр қуввати билан таъминланган.

Азиз юртдошларимизга маълумки, сайёрада иқлим ўзгариши ва исиши жараёни тез суръатларда давом этмоқда. Унинг таъсири, хусусан, жорий йилда Тожикистонда ҳам тезлашди.

2019-2020 йиллар кузги-қишки мавсумида Вахш ва Панж дарёлари оқими шаклланадиган минтақаларда қор ёғиши ниҳоятда кам бўлди ва ўтган йиллардаги ҳажмнинг 50 фоизини ташкил этди.

Бундай вазият Тожикистон тарихида биринчи марта юзага келди.

Бугунги кунда сув Панж дарёсида ўтган йилга нисбатан 2 минг куб метр, жумладан, Вахш дарёсида 800 куб метр, яъни 50 фоиз камдир.

Сув ҳажмининг бундай кўриниши тоғларда қор захираси камлигининг ёрқин намунасидир.

Бугун «Норак» сув омборида сув захираси ўтган йилга нисбатан 17 метр кам.

Агар вазият шундай давом этса, сув омборидаги сув захираси ниҳиятда камайиб, қиш фаслида аҳоли ва миллий иқтисодиёт соҳаларини электр қуввати билан таъминлашда кўплаб жиддий муаммоларни вужудга келтиради.

Мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр қувватининг 50 фоизини аҳоли фойдаланади.

Халқимиз қиш фаслининг ёзга қараганда ўзига хос муаммо ва қийинчиликлари борлигини яхши билади. Яъни биз бугун электр энергиясидан самарали фойдаланиш билан олдинда турган куз-қиш мавсумида муаммоларнинг олдини олишимиз мумкин.

Шу мақсадда, Тожикистон Республикаси Ҳукумати мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, олдинда турган куз-қиш фасли учун фақат «Норак» сув омборида сув захира қилиш мақсадида  «Барқи Тожик» ширкати томонидан электр энергиясини етказиб беришга қўйиладиган чекловни тўғри тушунишларини сўрайди.

Биз бугун, ҳатто, давлатлараро шартномаларда кўрсатилган муддатдан олдин Ӯзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасига электр энергиясини етказиб беришни тўхтатишга мажбур бўлдик.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, вазиятни тўғри тушунишларини сўрайди. Бугунги ҳолатда бу бизни қиш фаслида муаммолардан кутқарадиган ягона йўлдир.

Вужудга келган вазиятни инобатга олган ҳолда, ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча ташкилоту муассаса ва ширкату корхоналар электр қувватидан самарали фойдаланишни таъминлаши зарур.

Барчамиз бир масалани ёдда сақлайлик, агар бугун электр қувватидан тежамкорлик билан фойдалансак ва сув омборида зарур ҳажмда сув захира қилсак, қиш фаслини ҳеч бир муаммо ва қийинчиликларсиз ўтказамиз.

Мамлакат Ҳукумати Тожикистонинг шарафли халқига  мамлакат аҳолиси куз-қиш фаслида  қийналмаслиги учун барча зарур чораларни кўраётганлигини маълум қилади.

Июль 28, 2020 18:01

Хабарҳои дигари ин бахш

Конститутсия кафолати адолати иҷтимоӣ, сулҳу ваҳдат ва рушди устувор аст
Бахшида ба Рӯзи Конститутсия дар Вазорати рушди иқтисод ва савдо ҳамоиши тантанавӣ доир шуд
Дар ноҳияи Рӯдакӣ бахшида ба Рӯзи Конститутсия конференсияи илмӣ-назариявӣ доир шуд
Рӯзи Конститутсияи Тоҷикистон дар Вазорати энергетика ва захираҳои об бошукуҳ таҷлил гардид
Бахшида ба 32-солагии қабули Конститутсия дар Кумитаи давлатии идораи замин ва геодезӣ ҷамъомади тантанавӣ доир шуд
Дар мавзуи «Конститутсияи Тоҷикистон дар масири таҳкими давлатдории миллӣ ва сиёсати созанда» ҳамоиши илмӣ доир шуд
Дар Вазорати адлия бахшида ба Рӯзи Конститутсияи Тоҷикистон ҳамоиш доир гардид
КОНСТИТУТСИЯ ВА ТАҚДИРИ МИЛЛАТ. Аз андешаи давлатдорӣ то фарҳанги созандаи ҷомеа
Имрӯз дар баъзе ноҳияҳои Тоҷикистон туман мефарояд
Конститутсияи Ҷумҳурии Тоҷикистон санади муҳиму сарнавиштсоз барои миллати тоҷик аст
Конститутсия самтҳои асосии сиёсати хориҷии Тоҷикистонро муқаррар кардааст
Дар шаҳри Бохтар ба муносибати 32-солагии қабули Конститутсия ҳамоиш доир гардид