Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон маҳсулот ва моллари кўргазмаси очилиши маросимида иштироки
ДУШАНБЕ, 09.03.2018 /ТМАА «Ховар»/. 2018 йил 9 март, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Маҳсулотлари ва моллари кўргазмаси очилиши маросимида иштирок этишди.
Давлатлар бошлиқлари рамзий лентани кесишганидан кейин кўргазма ўз ишини бошлади.
Кўргазмага Ўзбекистоннинг 100дан зиёд корхонаси кўп сонли маҳсулотлари чиқарилган.
Қўшни республика корхоналари, жумладан, 60 турли техника, қурилиш материаллари, энерготехника соҳаси маҳсулотлари, химия ва минерал ўғитлар, фармацевтика, озиқ-овқат, енгил ва тери саноати ҳамда мебел, полиграфия ва маиший маҳсулотларни намойиш этишди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўргазмани кўздан кечиришиб, тадбиркорларга қўшма саноа корхоналари ташкил этиш, икки мамлакат маҳсулотлари ўзаро импорти ва экспортини йўлга қўйиш, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида маҳсулот оборотини ошириш бўйича фойдали маслаҳатлар беришди.
Давлатлар бошлиқлари бундай кўргазмалар ўтказилишини янги шерикчилик муносабатлари ўрнатиш ва савдо-иқтисодий муносабатларини кенгайтиришнинг муҳим омили сифатида баҳолашди.
Шу ерда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти рамзий тугмачани босиш орқали «Ғалаба-Амузанг» давлатлараро темир йўли линияси участкаси ишини бошлаб беришди.
«Ғалаба-Амузанг» давлатлараро темир йўл линияси участкаси очилиши маросими Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасида давлат телеканалларидан тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
«Ғалаба-Амузанг» давлатлараро темир йўл линияси Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятини Тожикистоннинг Хатлон вилояти билан боғлайди.
Бугун икки дўст ва қўшни давлатлар бошлиқларининг хайрихоҳона ва доно сиёсати туфайли Тожикистоннинг жанубий қисмини Ўзбекистон Республикаси билан боғловчи «Ғалаба-Амузанг» темир йўли участкаси фаолияти узоқ 20 йиллик тўхтаб турганидан кейин қайта тикланди. Бугун икки мамлакат ўртасида яхши қўшничилик муносабатларининг янги босқичига устувор қадам ташлашмоқда.
Давлатлараро темир йўл линиялари бўйича поездлар ҳаракати Давлатлар бошлиқларининг кетма-кет саъй-ҳаракатларининг самараси ҳисобланади.
Икки мамлакат бошлиқларининг бу оқилона қадамлари фуқароларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз борди-келдиси, савдо-маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, тожиклар ва ўзбеклар ўртасида дўстона муносабатлар кучайиши, маҳсулот айирбошлаш ҳажми ошиши, икки мамлакат захираларидан унумли фойдаланиш ва умуман, ҳаёт даражаси сифатини яхшилаш учун асос бўлди.
Тожикистон ва Ўзбекистонни кўп асрлик эзгу тарихий муносабатлар боғлаб турган бўлиб, улар келажакда ҳам халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўзаро самарали имкониятларга мувофиқ ривожланиши керак.
Айни пайтда Хатлон вилояти ҳудудида цемент заводлари, гипсокартон ишлаб чиқариш, нефт, криолитни қайта ишлаш, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича цехлар, ош тузини қайта ишлаш корхоналари каби йирик саноат корхоналари қурилган. Яқин йиллар истиқболларига биноан, бу минтақада йилига юк ташишни 5 миллион тоннага ошириш назарда тутилган бўлиб, бу соҳа тараққиёти қулай асосидан дарак беради.









Муассисаи давлатии нигоҳдории роҳҳои мошингарди минтақаи Ҳисор ба зимистон омода мебошад
Имрӯз дар шаҳри Душанбе борон меборад
Имрӯз дар ноҳияҳои алоҳидаи Тоҷикистон борон меборад
КОНСТИТУТСИЯ — РАҲНАМОИ ДАВЛАТДОРИИ МИЛЛӢ. Дар ноҳияи Ёвон ҳамоиши тантанавӣ баргузор шуд
Конститутсия кафолати адолати иҷтимоӣ, сулҳу ваҳдат ва рушди устувор аст
Бахшида ба Рӯзи Конститутсия дар Вазорати рушди иқтисод ва савдо ҳамоиши тантанавӣ доир шуд
Дар ноҳияи Рӯдакӣ бахшида ба Рӯзи Конститутсия конференсияи илмӣ-назариявӣ доир шуд
Рӯзи Конститутсияи Тоҷикистон дар Вазорати энергетика ва захираҳои об бошукуҳ таҷлил гардид
Бахшида ба 32-солагии қабули Конститутсия дар Кумитаи давлатии идораи замин ва геодезӣ ҷамъомади тантанавӣ доир шуд
Дар мавзуи «Конститутсияи Тоҷикистон дар масири таҳкими давлатдории миллӣ ва сиёсати созанда» ҳамоиши илмӣ доир шуд






