Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қӯшинлари Бош бошқармаси матбуот маркази изҳороти

Март 14, 2019 20:27

ДУШАНБЕ, 14.03.2019. /АМИТ «Ховар». Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қӯшинлари Бош бошқармаси матбуот маркази кӯрилган чора-тадбирлардан қатъий назар Тожикистон Республикасининг Қирғизистон Республикаси билан давлат чегарасидаги вазият мураккаблигича қолаётганини хабар қилади.

2019 йилнинг 14 мартида Исфара шаҳрининг Ворух қишлоқ жамоати кираверишида тӯпланган Қирғизистон Республикаси Ботканд ноҳияси Оқсой қишлоғи аҳолиси делегациялар мулоқоти учун тӯсқинлик қилди.

Тахминан соат 15:30ларда Ворух қишлоқ жамоати ҳудудида тӯпланган ва йӯлларни тӯсиб қӯйган Қирғизистон Республикасининг Оқсой қишлоғи аҳолиси асоссиз равишда Тожикистон Республикаси фуқаролари томон тош отдилар. Тожикистон Республикаси фуқаролари ӯзларини ҳимоя қилиш учун Ботканд вилояти аҳолисига жавоб қайтаришга мажбур бӯлдилар. Кейин қуролланган қирғиз чегарачилари Тожикистон Республикасининг қуролсиз фуқаролари томон ӯқ отишди. Отишма натижасида Ворух қишлоқ жамоатининг Тидон маҳалласида истиқомат қилувчи, 1982 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси Тешаев Расулиддин Имомбоевич оғир жароҳат олганлиги сабабли ҳалок бӯлди. Тожикистон Республикасининг яна бир фуқароси Ворух қишлоқ жамоатининг Тидон маҳалласида истиқомат қилувчи, 2003 йилда туғилган Ҳайдаров Ансориддин чап оёғидан жароҳат олиб, мазкур жамоатнинг минтақавий касалхонасига ётқизилди. Шунингдек, қирғизлар Ворух қишлоқ жамоатида яшовчи 1970 йилда туғилган Зайниева Мавлуда ва 1955 йилда туғилган Воҳидов Абдуманонларнинг уйларига ҳужум қилиб, уларга жисмоний зарар етказдилар.

Қирғизистон Республикаси фуқаролари ва ушбу давлат Чегара қӯшинлари томонидан чегара режимининг қӯпол бузилиши, ушбу мамлакат тегишли тузилмаларига бӯйсинмаслик давлат чегарасидаги тартибсизликлар ва хавфли оқибатларга олиб келганлиги яққол кӯриниб турибди.

Март 14, 2019 20:27

Хабарҳои дигари ин бахш

КОНСТИТУТСИЯ — БАХТНОМАИ МИЛЛАТ ВА ПОЯИ УСТУВОРИ ДАВЛАТДОРИИ МИЛЛӢ. Дар Коллеҷи омори шаҳри Ваҳдат чорабинии сиёсиву фарҳангӣ баргузор гардид
Дар қисми низомии қӯшунҳои сарҳадии Кумитаи давлатии амнияти миллӣ ҳамоиши сиёсӣ-маърифатӣ доир гардид
Раиси Маҷлиси миллии Маҷлиси Олии Ҷумҳурии Тоҷикистон Рустами Эмомалӣ вориди шаҳри Тошканд гардиданд
Имрӯз дар шаҳри Душанбе борон меборад
Пахтакорони пешсафи шаҳри Ҳисор бо Сипоснома ва мошини сабукрав қадрдонӣ гардиданд
Имрӯз дар водиҳои Тоҷикистон ҳаво 23 дараҷа гарм мешавад
Дар Маркази тадқиқоти стратегӣ бахшида ба Рӯзи Конститутсия конфронси илмию амалӣ доир шуд
Имрӯз дар ноҳияҳои алоҳидаи кӯҳии Тоҷикистон борон меборад
Муассисаҳои таълимии ноҳияи Муъминобод ба зимистонгузаронӣ омода карда мешаванд
Имрӯз дар шаҳри Душанбе ҳаво то 21 дараҷа гарм мешавад
Дастаи мунтахаби наврасони Тоҷикистон (U-15) ғолиби дивизиони «D»-и чемпионати ҷаҳон-2026 ва фестивали ФИФА гардид
Имрӯз дар водиҳои Тоҷикистон чангу ғубор ба амал меояд