Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг БМТ «2027-2036 йиллар, Келажак авлодлар учун тинчликни мустаҳкамлаш халқаро ўн йиллиги» номли резолюциясининг қабул қилиниши ва Миллий бирлик куни муносабати билан табриги

Июнь 26, 2026 07:50

26 июн 2026 йил

Азиз ватандошлар!

Бугун Тожикистон Республикаси ва дунёнинг тинчликсевар халқлари учун тарихий ва унутилмас кундир.

Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан Тожикистоннинг «2027–2036 йиллар, Келажак авлодлар учун тинчликни мустаҳкамлаш халқаро ўн йиллиги» номли янги ташаббуси  қабул қилинди.

Ушбу тарихий воқеа муносабати билан мамлакатимизнинг тинчликсевар халқини самимий табриклайман.

Шунингдек, Тожикистон таклифини қўллаб-қувватлаган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг мазкур муҳим резолюцияси қабул қилинишига ҳисса қўшган барча дўст давлатлар, ҳамкорлар ва халқаро ташкилотларга чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.

Резолюция келажак авлодлар учун муносиб ҳаёт яратишнинг муҳим асоси сифатида тинчлик маданиятини мустаҳкамлаш, можароларнинг олдини олиш, бағрикенглик ва ўзаро англашувни кучайтириш, шунингдек, жаҳон ҳамжамиятида тамаддунлар ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш зарурлигини таъкидлайди.

Мазкур ҳужжат барча давлатларни барқарор тинчликка эришиш ва уни қадрлаш йўлида оила, жамият, мамлакат ва минтақа даражасидан тортиб халқаро муносабатларгача бўлган барча босқичларда саъй-ҳаракат қилишга чақиради.

Шу муносабат билан, биз биринчи навбатда, эртанги дунё бунёдкорлари бўлган ўсмирлар ва ёшларга тинчлик фақатгина урушнинг йўқлиги эмаслигини ўргатишимиз лозим.

Тинчлик  маданиятдир.

Тинчлик  масъулиятдир.

Тинчлик  инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишдир.

Тинчлик бутун инсоният учун адолат ва тенг имкониятларни таъминлашдир.

Шу боис, келажак авлодлар тақдири бугун қабул қилаётган қарорларимизга боғлиқдир.

Биз келажак авлодларга тинчлик ва осойишталик муҳитида биргаликда яшаш, ривожланиш ва ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган дунёни мерос қилиб қолдиришга вазифадормиз.

Шу нуқтаи назардан, ҳар қандай глобал муаммоларни фақат мулоқот ва конструктив ҳамкорлик орқали ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Қадрли юртдошлар!

Тожикистон учун тинчлик мавзуси фақатгина халқаро кун тартибидаги масала эмас.

Тожик халқи ўзининг кўп минг йиллик тарихи давомида орийлар тамаддуни ворислари сифатида тинч-тотув яшаш, бағрикенглик ва тамаддунлар мулоқоти қадриятларини асраб-авайлаб ва қадрлаб келган.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз мустақилликнинг илк йилларида ана шундай буюк меросий қадриятларга эга бўлишига қарамай, уюштирилган фуқаролик уруши гирдобига тортилди.

Ушбу уруш мамлакатимиз иқтисодиёти, ижтимоий ҳаёти ва умумий тараққиётига  даҳшатли зарба берди.

Бироқ халқимизнинг миллий тафаккури ва тинчликпарварлик маданияти туфайли биз уруш домидан чиқиб, замонавий давлатчилик жараёнини бошлашга муваффақ бўлдик.

Улкан саъй-ҳаракатлар натижасида юртимизда тинчлик, осойишталик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирлик қарор топди ва мамлакатнинг кейинги тараққиётининг асосий пойдеворига айланди.

Яъни, бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ва комил сиёсий барқарорлик осонлик билан қўлга киритилгани йўқ.

Миллий иқтисодиётнинг  илм ва маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият, тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш каби  соҳалари, шунингдек, сув кун тартиби ва музликларни муҳофаза қилиш каби глобал масалаларни ҳал этишдаги фаол иштирокимиз — тинчлик ва барқарорлик шарофати билан эришган ютуқларимиз ҳисобланади.

Айтиш жоизки, тараққиётимиз ва ташаббусларимизнинг манбаи қадим замонлардан тожик жамиятида  шаклланган тинч-тотув яшашнинг азалий қадриятлари ва анъаналаридир.

Турли маданиятлар, тиллар ва анъаналар чорраҳасида жойлашган ушбу сарзамин асрлар давомида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик, бағрикенглик ҳамда бир-бирининг тили, маданияти ва урф-одатларини қадрлаш марказига айланди.

Айнан орийлар тамаддуни бағрида шаклланган ана шу бой маданий мерос бугунги кунда Тожикистоннинг халқаро миқёсдаги тинчликпарвар ташаббусларини илгари суриш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Шу асосда, Тожикистон ташаббуси билан ва маслакдош мамлакатлар қўллаб-қувватлаши натижасида ўтган йили ЮНЕСКО Бош конференциясида «Куруш устувонаси: инсон ҳуқуқлари ва маданий хилма-хилликнинг илк декларацияси» номли резолюция қабул қилинди. Мазкур ҳужжат аждодларимизнинг қадимий тамаддунида тинчлик ва ўзаро англашув қадриятларининг чуқур тарихий илдизларга эга эканлигидан гувоҳлик беради.

Маълумки, тожиклар ва бошқа форсийзабон халқлар маданиятли миллат сифатида жаҳон илму маърифати ва тамаддуни ривожига муносиб ҳисса қўшганлар.

Ушбу ноёб маънавий хазинанинг асосчилари олимлар, файласуфлар, шоирлар, ёзувчилар ва мутафаккирлар бўлиб, улар қолдирган бебаҳо мерос инсоният илму маданиятининг муҳим ҳаракатлантирувчи воситаси ҳисобланади.

Қадрли юртдошлар!

Ушбу унутилмас лаҳзаларда сиз ва биз яна бир муҳим сана — тожик халқи давлат мустақиллиги даврида эришган энг катта ютуқлардан бири — Миллий бирлик куни арафасида турибмиз.

Тожикистоннинг барча шарафли халқи ва хорижда яшовчи ватандошларимизни ушбу байрам билан самимий табриклайман.

Жорий йилда тинчлик, сиёсий барқарорлик ва мислсиз тараққиёт рамзи бӯлган Миллий бирлик куни давлат мустақиллигининг 35 йиллигига тайёргарлик кўрилаётган паллада нишонланмоқда.

Миллий бирлик куни янги тожик давлатчилиги тарихида халқнинг бирлашиши, жипслашиши ва барқарор тинчликка эришишида чинакам тақдирсоз сана ҳисобланади.

Биз — тожик халқи тинчлик, барқарорлик ва бирлик неъматининг бебаҳо қадрини 90-йиллар бошидаги оғир сиёсий қарама-қаршиликлар ва фуқаролик уруши даврида англаб етдик.

Бинобарин, халқимиз 90-йиллар бошидаги фуқаролик урушининг даҳшат ва фожиаларини  ҳеч қачон унутмайди.

Эслатиб ўтиш жоизки, тинчлик ва миллий бирлик биносининг биринчи ғишти мамлакат Олий Кенгашининг тарихий ва тақдирсоз XVI сессиясида қўйилган эди.

Айнан тинчлик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирлик туфайли мустақил Тожикистоннинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун ишончли замин яратилди.

Миллий бирлик  янги давлатимизнинг асосий ғояси бўлиб,  халқ фаровонлиги, жамият тараққиёти, барча яратувчанлик режа ва тадбирларимизни амалга оширишнинг энг муҳим шартидир.

Бугун биз сифат жиҳатидан янги ҳамда тараққиёт ва ӯзгаришлар замони талабларига жавоб бериши ва тожик халқига  дунё билан бирга  қадам ташлаш имконини бериши керак бӯлган жамият бунёд этиш учун ҳаракат қилмоқдамиз.

Биз жамият аҳли, хусусан, ўсмирлар ва ёшлар маърифати даражасини юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар, рақамлаштириш, сунъий интеллектни ӯрганиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига биринчи даражали ва доимий эътибор қаратишимиз лозим.

Бу жараёнда  жамият аҳлининг билими ва маърифати даражасини ошириш  жаҳолат ва хурофотнинг олдини олиш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда давлат тараққиётини таъминлашнинг энг муҳим йўли эканлигини доимо ёдда тутиш керак.

Ушбу эзгу мақсадларга эришиш учун бизга биринчи навбатда ва энг муҳими, тинчлик, хавфсизлик, бирлик, ӯзаро англашув ва ҳамжиҳатлик зарур.

Шу ӯринда, хусусан, бугунги мураккаб ва тез ўзгарувчан глобал шароитда тинчлик ва миллий бирликнинг аҳамияти беқиёс эканлигини таъкидламоқчиман.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «2027–2036 йиллар,  Келажак авлодлар учун тинчликни мустаҳкамлаш  халқаро ўн йиллиги» номли резолюцияси бизни келажакка янада масъулият билан қарашга ундайди.

Бизнинг вазифамиз ёш авлодга тинчлик, бағрикенглик, мулоқот маданияти ва маданий хилма-хилликка эҳтиром каби қадриятларни мерос қилиб қолдиришдир.

Фақат шундагина биз узоқ йиллар давомида  тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва инсон фаровонлиги таъминланадиган жамият бунёд эта оламиз.

Биз келгуси йили Миллий бирлик кунининг 30 йиллиги арафасида «2027–2036 йиллар,  Келажак авлодлар учун тинчликни мустаҳкамлаш халқаро ўн йиллиги»ни бошлаш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ҳамкор давлатлар билан биргаликда Душанбе шаҳрида олий даражадаги халқаро конференция ўтказишни ният қилмоқдамиз.

Тожикистоннинг шарафли халқи бундан кейин ҳам тинчлик, барқарорлик ва миллий бирликнинг қадри ва аҳамиятини чуқур англаб етиши ва  ҳар бир жамият аъзосининг эзгу ният ва орзуларини рўёбга чиқариш айнан шу бебаҳо неъматларга боғлиқ эканини ҳис этган ҳолда, уларни асраб-авайлаш йўлида янада кўпроқ саъй-ҳаракат қилишини комил ишонч билан таъкидлайман.

Азиз Тожикистонимизнинг обод ва осойишта келажаги  умидида сиз —  муҳтарам юртдошларимиз ва хорижда яшаётган ватандошларимизни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «2027–2036 йиллар, Келажак авлодлар учун тинчликни мустаҳкамлаш  халқаро ўн йиллиги» резолюцияси қабул қилингани ва қутлуғ Миллий бирлик куни муносабати билан яна бир марта самимий табриклаб, ҳар бирингизга саломатлик, бахту саодат, фаровон ва осойишта ҳаёт тилайман.

Ушбу резолюция муҳим халқаро ҳужжат сифатида халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик маданиятини кенгайтириш ҳамда бугунги ва келажак авлодлар учун хавфсиз ва осойишта дунё барпо этишга хизмат қилсин!

Ҳамиша дунёда тинчлик ва осойишталик  барқарор бўлсин ва  инсоният келажаги адолат, ўзаро англашув ва ҳамкорлик асосида мустаҳкамлансин!

Жаҳон ҳамжамиятининг мустақил Тожикистон давлатининг тинчликпарвар ташаббусинини қўллаб-қувватлагани ва Миллий бирлик куни муборак бўлсин!

Июнь 26, 2026 07:50

Хабарҳои дигари ин бахш

Паёми шодбошии Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон, Пешвои миллат муҳтарам Эмомалӣ Раҳмон ба муносибати ҷашни Тиргон
Қабули қатъномаи Тоҷикистон зери унвони “Даҳсолаи байналмилалии таҳкими сулҳ ба хотири наслҳои оянда”
Паёми шодбошӣ ба муносибати қабули қатъномаи Созмони Милали Муттаҳид таҳти унвони «Даҳсолаи байналмилалӣ оид ба таҳкими сулҳ барои наслҳои оянда, солҳои 2027 – 2036» ва Рӯзи ваҳдати миллӣ
Фармони Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон
Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон Эмомалӣ Раҳмон ба Амири Давлати Қатар Шайх Тамим бин Ҳамад Оли Сонӣ барқияи изҳори тасаллӣ ирсол намуданд
Пешвои миллат Эмомалӣ Раҳмон ва Раиси шаҳри Душанбе Рустами Эмомалӣ дар ноҳияи Варзоб Маркази техникии Федератсияи футболи Тоҷикистонро мавриди истифода қарор доданд
Сарвари давлат Эмомалӣ Раҳмон ва Раиси шаҳри Душанбе Рустами Эмомалӣ дар ноҳияи Варзоб барои бунёди корхонаи дигари истеҳсоли семент асос гузоштанд
Пешвои миллат Эмомалӣ Раҳмон ва Раиси шаҳри Душанбе Рустами Эмомалӣ дар ноҳияи Варзоб ба корҳои сохтмон дар корхонаи истеҳсоли семент оғоз бахшиданд
Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон Эмомалӣ Раҳмон дар ноҳияи Ховалинг аз боғи интенсивӣ дидан намуданд
Сарвари давлат Эмомалӣ Раҳмон дар ноҳияи Ховалинг Деҳкадаи сайёҳиро ифтитоҳ намуданд
Пешвои миллат Эмомалӣ Раҳмон дар ноҳияи Ховалинг як қатор иншооти муҳими иҷтимоӣ ва хизматрасониро ба таври фосилавӣ ба истифода доданд
Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон Эмомалӣ Раҳмон дар ноҳияи Ховалинг Осоишгоҳ барои ятимону маъюбонро мавриди истифода қарор доданд