ОБРАЩЕНИЕ ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ ТАДЖИКИСТАН К НАРОДУ ТАДЖИКИСТАНА (НА УЗБЕКСКОМ ЯЗЫКЕ)
ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ ТОЖИКИСТОН ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ Азиз ватандошлар! Ҳурматли оталар ва оналар! Азиз биродарлар, опалар ва фарзандлар! Мен сизларнинг ҳар бирингизга шонли тожик халқи ва мустақил Тожикистон давлатининг яна бир бунёдкорлик йили ниҳоясида энг яхши истакларим, улкан режалар, ёрқин келажак сари залворли одимлар ташланаётган, ўз обру ва эътиборимизнинг халқаро майдонда муносиб ўринга эга бўлаётгани бугунги кунларида мурожаат этмоқдаман. Янги аср ва минг йилликларнинг бошланиши илму техника, янги технологиялар кенг ривожи ҳамда халқаро муаммоларнинг глобаллашувини вужудга келтириши сизларга маълум. Ана шу шароитларда ҳар бир давлат, айниқса, юксак ривожланган қудратли мамлакатлар ўз сиёсий ва иқтисодий аҳволларини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилишади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, жаҳон ҳамжамиятининг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида ҳозирги мушкил шароитларда бизлар фақатгина ўз миллий мавжудлигимиздан ташқари, бунёдкорлик ва ҳалол меҳнатимиз билан мустақил давлатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожини таъминлашимиз талаб этилади. Мамлакат ҳукуматининг Тожикистон тараққиёти уч муҳим стратегик мақсадлари бўлган энергия мустақиллиги, мамлакатни коммуникациялар боши берк кўчасидан олиб чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиққани ва уни амалага оширишга киришгани ҳаммаларингизга маълум. Бугун бизларнинг ҳаммамиз учун Роғун ГЭСи қурилишидан ташқари энергия мустақиллигига эришиш бўйича бир қатор бошқа энг зарур ва муҳим тадбирларни амалга ошираётганимизни эслатиб ўтмоқчиман. Тўрт миллиард сомонийдан ортиқ маблағ эвазига энергетика замонавий инфраструктурасини вужудга келтирмоқдамиз, юқори кучланишли электр қуввати узатиш линияларини барпо этмоқдамиз, ўнлаб йиллардан бери тўҳтовсиз ишлаб келаётган ГЭСларимизни таъмирдан чиқармоқдамиз. Мустақилликнинг ўтган 18 йили давомида биз сизлар билан биргаликда энг мушкил шароитларга қарамасдан, мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва миллий бирликни сақлаб қолдик, миллиондан ортиқ қочоқларни яна ўз она юртларига қайтардик, тожик халқи бошини бир ерга тўплай олдик, янги ишлаб чиқариш корхоналари, мактаблар ва касалхоналар ҳамда юзлаб бошқа иқтисодий, ижтимоий ва маданий иншоотларни бунёд этдик. Бизнинг азиз ватандошларимиз оммавий ахборот воситалари орқали яқин келажакда сувнинг инсоният ҳамда ер юзидаги энг жиддий муаммолардан бирига айланиб қолишини яхши билади. Бугуннинг ўзидаёқ, жаҳондаги кўплаб мамлакатларда сув баҳоси ёнилғига қараганда 3-4 баравар қимматдир. Бизнинг бахтимизга, нефть ва газ йирик захираларимиз бўлмгани ҳолда, табиат она-Заминимизни энг бебаҳо ва битмас-туганмас гидроэнергетика захиралари билан таъминлагандир. Бошқачасига айтганда, Тожикистонимиз ўзининг нодир тоғ дарёлари туфайли сув захиралари бўйича жаҳондаги етакчи ўринларнинг бирини эгаллаб турибди. Марказий Осиёдаги сув захираларининг 60 фоизгачаси бизнинг мамлакатимиз ҳудудида шаклланиб, улардан оқилона фойдаланиш йўли билан ана шу қудратли гидроэнергетика қувватларидан йилига юзлаб миллиард киловатт-соатлик электр қуввати ишлаб чиқариш имкониятга эгамиз. Лекин, бугунги кунда биз ана шу миллий бойлигимизнинг атиги 5 фоизинигина ўзлаштирган бўлиб, бу халқ ва миллий иқтисодиётимиз талабларини қондира олмаяпти. Ана шу сабабга кўра, халқимиз куз ва қиш фаслларининг 6-7 ойлари давомида электр қуввати таъминотида танқисликка учраб, саноат корхоналари ва бошқа иқтисодий соҳалар фаолияти сусаяди. Бошқачасига айтганда, энергия тақчиллиги бугунги кунгача миллий иқтисодий тараққётига катта тўсиқ бўмоқда. Ана шу муаммоларни бартараф этиш учун биз икки йил муқаддам катта ҳажмдаги ишлар, жумладан, ўтган асрнинг 80-йилларида қурилиши бошланган Роғун ГЭСини бунёдэтиш тадбларини қайтадан йўлга солдик. Азиз ватандошларимиз Роғун ГЭСининг ўша даврдаги қудратли давлат томонидан ўнлаб кучли саноат корхоналари имкониятларини жалб этган ҳолда қуриши лозимлигини яхши эслашади. Лекин, тақдир таққозоси билан ана шу қудратли Роғун ГЭСини қуриб битказиш залворли юки бизнинг елкамизга тушди. Тожикистон Ҳукумати бугун жуда кўп молиявий ва иқтисодий мушкилликларга қарамасдан эзгу ана шу ниятимизга етиш энг зарур чораларини кўрмоқда. Жаҳони қамраб олган қудратли молиявий-иқтисодий инқироз шароитларига қарамасдан, Тожикистон ана шу улкан тадбир ижросига қўл урди ва бугун мазкур иншоот қурилиши жуда катта масъулият ва беҳудуд маблағларни сарфлашга киришди. Тожикистон бугун Роғун ГЭСи қурилиши бўйича Фарход каби тоғ бағрига йўл очаётган, асов Вахш дарёсини тўсаётган ва ўз мамлакатини гуллаб-яшнаётган ёруғ жаннатга айлантираётган йигирма ёшли баҳодирни эслатади. Энг муҳими, мен бугун қудратли тожик халқи ва унинг ҳар бир муносиб фуқаросининг бутун қалби билан ана шу тақдирсоз иншоот қурилишининг қанчалик муҳим эканлигини ҳис этаётганини англамоқдаман ва ана шу хислар мамлакат раҳбарияти ва бинокорларига янгича куч ва қудрат бахшида этмоқда. Мазкур тақдирсоз қурилиш майдони мамлакатимиз учун юксак яратувчилик, мардлик ва буюк инсоний қадриятлар, бардошлик синови ва энг муҳими, миллий ғояларимиз амалга ошадиган майдонга айланиб қолгандир. Роғун – фақат ёруғлик манбасигина эмас, балки миллий фахримиз ва шаънимиз, давлатимиз қудрати ва мустаҳкамлиги, миллий ва давлатчилик хавфсизлигимизни таъминлаш бош омилидир. Азиз ватандошлар! Мен, мамлакат Президенти сифатида ҳар доим Тожикистон шонли халқининг юксак инсоний хислатларига таянаман. Тожикистон халқи жаҳон ҳамжамияти томонидан ўзининг қадимги ва муносиб миллати, оқил ва юксак маданияти, ҳаққонийлиги ва бунёдкорлиги, меҳнаткашлиги ва ижодкорлиги сифатида маълуму машҳур бўлиб, бугун ана шу халқ ўзининг бошқа яна бир нодир хислаталарини ҳам кенг намойиш этмоқда. Шунга кўра, Тожикистоннинг катта-ю кичик ҳар бир фуқаросининг қайноқ ҳислари ва ўз Ватани, аждодлари она — Заминига бўлган самимий муҳабббати билан давлат ва миллати манфаатларини ҳимоя қилиб, Роғун ГЭСи қурилишини ғоявий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашига ишончим комил. Ҳукумат дастурига кўра, Роғун ГЭСининг биринчи навбати, яъни унинг 2 агрегатлари энг яқин йиларда ишга туширилади. Шунинг билан бирга, қурилиш суръатларини тезлаштириш ва унинг давлат ва Тожикистон халқининг ҳақиқий мулкига айлантириш мақсадларида биз ана шу тақдирсоз иншоот қурилишини лозим бўлган юридик кафолатлар билан таъминлаш учун акцияларни чиқаришга қарор қилдик ва бу тадбирнинг мамлакат барча фуқаролари томонидан қўллаб-қувватланиши турган гап. Қўли очиқ ва шонли Тожикистон халқининг асосий мақсади халқ турмуш шароитини яхшилашдан иборат бўлган бизнинг ана шу ташаббусимизни қўллаб-қувватлашига ишонаман. Ҳозир ана шу тарихий мақсадларга эришиш учун биз барча захиралар ва ўзимиздаги аср буюк қурилиши барча имкониятларини ишга туширмоғимиз лозим. Яқинда Роғун ГЭСи қурилиши ишлари билан танишишим пайтида, шонли Тожикистон халқига мурожаат этиб, қурилиш майдонини яратувчилик меҳнати зарбдор фронти, деб эълон қилган эдим. Ана шу дамларда яна бир бор мустақил давлатимиз барча фуқароларига миллати ва тили, дини ва ҳаётдаги тутган ўрнидан қатъий назар мурожаат этиб, Роғуннинг ҳақиқий кураш ва унинг мустақил Тожикистонимизнинг ёрқин ва гуллаб яшнайдиган келажаги яратилаётган умумхалқ меҳнати майдонига айланиб қолганини яна бир бор такрорлайман. Тарих ва тақдир халқимизни бир неча бор энг оғир синовларга дуч келтирган бўлиб, лекин халқимиз ҳар доим энг мушкил ҳолатлардан янада жипслашган ҳолда ғолиб чиқиб келган эди. Ўтган асрнинг 90-йилларидаги фуқаролик қарама-қаршилиги Тожикистоннинг давлат сифатида парчаланиб кетиши ва тожик миллатининг нест-нобуд бўлиши хавфини вужудга келтириб, халқимиз учун энг жиддий синов бўлиб қолган эди. Азалий доно ва қадимги халқимиз ўзининг ақлу заковати ва истеъдоди туфайли ана шу оғирлик ва қарама-қаршиликлар устидан ғалаба қилиб, тинчликни яратиш ва бирлашув қудратли мактабини вужудга келтирди. Ана шу тарихий жиддий синовдан бизларнинг муносиб ўтишимиз ва ўзимизнинг бирлик ва мустаҳкамлигимизни яна бир намойиш этишимиз турган гап. Ана шу шароитларда олимлар ва адиблар,з ё аҳли, доно қарияларимиз ва куч-қудратга тўлган ёшларимиз, оқил ва узоқни кўрадиган эркакларимиз, меҳрибон оналаримиз ва аёлларимиз, сиёсий партиялар ва жамоатчилик бирлашмалари ҳамда диний ходимларимизнинг жамоатчиликни ана шу ҳаётан муҳим тадбирга кенг даъват этишлари ва шахсий намуна бўлишлари жуда ҳам муҳимдир. Шунга кўра, мен кечаю-кундуз ўз мамлакати иқтисодий тараққиёти учун меҳнат қилаётган ва бугунги кунгача янги иш жойларини вужудга келтириш, ишлаб чиқаришни йўлга солиш тадибирларида ўзларининг муносиб ватанпарварлик ҳисссаларини қўшаётган қўли очиқ, тадбиркор тижоратчиларимизни мазкур тадбирни қўллаб-қувватлашга яна бир бор мурожаат этмоқчиман. Бошқа давлатларда кун кечираётган ва ишлаётган, доимо ўз аждодлари она- Замини манфаати ҳамда оилаларидаги тўкин-сочинликни орзу қилаётган Тожикистон фарзандларига мурожаат этиб, ана шу умумухалқ ҳашарида фаол иштирок этиб, ёруғлик ва уйларимиздаги иссиқлик манбаси бўладиган Роғун ГЭСи қурилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга даъват этаман. Хорижий мамлакатларда тадбиркорлик фаолияти билан машғул бўлаётган ватандошларимизнинг ҳам ўзларининг тарихий ватанларининг гуллаб-яшнаши тадбирларини моддий қўллаб-қувватлашлари барча имкноиятлари мавжуддир. Мен жаҳон тожиклари ва форс тилида сўзлашувчи халқлар Анжумани Раиси сифатида ўз ватандошларим ва Тожикистонни ўз аждодлари Ватани деб ҳисоблайдиган ҳар бир тожиклар ҳамда форс тилида сўзлашувчиларни Тожикистондаги ана шу тақдирсоз қурилишни қўллаб-қувватлаш, ўз орзулари макони бўлган мамлакатининг ёруғлик қасрига айланишига ҳисса қўшишга даъват этаман. Азиз ватандошларимиз ва ҳар бир яхши тадбирларимизни қўллаб-қувватлаётган бағри кенг инсонларга мурожаат этиб, қатъий ишонч билан биргаликда Роғун ГЭСини қуришимиз ва унинг азиз Тожикистонимиз ёрқин келажаги ва фарзандларимиз ҳамда невараларимиз бахтли ҳаётига айланиб қолиш тадбирлармизни қўллаб-қувватлашга даъват этаман! Роғуннинг бизлар учун битмас — туганмас ёруғлик манбаси бўлиб, қадимги Шарқда Тожикистоннинг абадий сўнмас юлдузга айлантиришини таъкидлаш лозим. Роғун Тожикистоннинг бугунги ва эртанги ободончилиги ва гуллаб яшнаши, тенгсиз саноат ривожи, қишлоқ хўжалиги тарақиёти ва энг муҳими, мамлакат ҳар бир фуқароси уйида иссиқлик ва ёруғликнинг доимий бўлиб қолиши рамзидир! Роғун халқ турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш энг муҳим манбаси, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, илму-фан ривожи ҳамда касалхоналар, интернатлар, қариялар уйлари ва бошқа муҳим ижтимоий муассалаларнинг юксак самарали амал қилиши энг муҳим омилидир. Шунга кўра, ана шу аср муҳим иншооти қурилишига ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир оқил инсоннинг фарзандлик бурчи ҳамда мамлакатимздаги барча мусулмонлар ва диндорлар мажбуриятидир. Пайғамбаримиз, Муҳаммад Мустафо ҳазрати олийлари ҳадисларининг бирида:”Инсон вафот этаётганида унинг инсонпарварлик фаолияти қуйидаги 3 хислатлардан ташқари:”Биринчидан, ҳар куни садақа бериш, яъни, бошқалар манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкин бўлган тадбирларга ҳисса қўшиш; Иккинчидан — инсон ўзидан сўнг бошқалар кенг фойдаланадиган, яъни, яхши китоб ёзадиган ёки тиришқоқ шогирдини тарбиялайдиган, бошқа одамлар манфаатлари ҳимояси учун ҳаракат қиладиган хислатларни қолдириши; Учинчидан — инсон ўз вафотидан сўнг ота-оналарини юксак қадрлайдиган, бошқалар манфаати учун ҳаракат қиладиган бағри кенг фарзадларни тарбия қилиши лозим”,—деган эди. Роғун акцияларини харид қилиб олаётганлар ва бошқа йўллар билан ана шу муҳим иншоот қурилишига ўз ҳиссасини қўшаётганлар ана шу тадбир билан азиз Тожикистонимиз фарзандлари сифатидаги ёрдам қўлларини чўзишлари маъносига эгадир. Ва Муҳаммад Пайғамбаримиз ўгити бўлган: Ватан — иккинчи онамиздир”, ибораларини доимо эсда сақлашимиз лозим. Бугун бизларнинг ҳақиқий кенг бағирлигимиз ва ватанпарварлигимизни амалда исбот этиш пайти келди. Ҳақиқатдан ҳам, ўз Ватанини севувчи, унинг обод бўлишини таъминловчи ҳамда мушкулликларини бартараф этишга ўз ҳиссасини қўшувчи барча диндорлар ана шу хислатларнинг қутлуғ Ислом дини асосий моҳияти эканлигини чуқур англаши лозим. Шунга кўра, Муҳаммад пайғамбаримиз: “Ватанга муҳаббат ишонч рамзларининг биридир”,—деган эди. Иккинчи томондан, биз ўзгалар ёрдамига кўз тикмоғимиз лозим эмас. Ўзимиздан бошқа ҳеч ким Ватанимизни гуллаб-яшнайтира олмайди. Чунки Тожикистон бизнинг Ватанимиздир ва унинг бугунги ва эртанги тақдири бизларнинг қўлимиздадир. Шу нуқтаи назардан, биз барчакучларимиз биланбиргаликда меҳнат қилиб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ўз Ватанимизни гуллаб — яшнатиш ва келажак авлодлар учун юксак ривожланган мамлакатни мерос қилиб қолдиришимиз лозим. Бу — замон талаби, миллий ғурур ва муносиблик, ўз Ватанига бўлган фарзандлик муҳаббати ва Ватанпарварлик намунасидир. Ҳар бир онгли инсоннинг ана шу ҳолатларни яхши англаши ва бутун қалби ва мавжудлиги билан ҳис этишига ишонаман. Ривожланган давлатларнинг ҳам бирданига бугунги тараққиёт ривожига етмаганини унутмаслик лозим. Улар ҳам мушкил тарихий даврларда оғир аҳволда бўлишиб, келажаккка интилиш ва энг муҳими, тежамкорлик ва ҳар қандай ортиқча чиқимларни камайтириш йўли билан ўз муаммоларини ҳал этишган эди. Мен Роғун ГЭСи қурилишини қўллаб-қувватловчи ҳар бир кишига: Сиз ўзингизнинг ана шу ҳаётан муҳим иншоот қурилишига қўшган ҳиссангизнинг келажакда юксак баҳоланиши ва келажак авлодлар томонидан Ватан ва миллатингиз тараққиёти йўлидаги жасоратингиз сифатида қадрланишини эсда сақлашингиз лозим, демоқчиман. 18 йилдан бери ўз мустақиллиги туфайли давлат ва давлатчилик тақдирини ўз зиммасига олган Тожикистон халқи етишмовчиликлар олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ўз Ватани, уйи ва аждодлари қадимги Заминини ободонлаштиришда фақат ўз манфаатлари ва қадриятларинигина ўйламасдан, балки қувонч ва бахтга ҳам эга бўлишини яхши билади. Ва биз сизлар энг яқин 2 йил давомидаги саъю ҳаракатларимиз билан миллий анъаналар ва урфу-одатларимиз чиқимларини қисқартириш ҳамда бошқа тадбирлардан тежалган маблағларимиз ҳисобидан Роғун ГЭСи акцияларини харид қилиб олсак, келажакда ўзимизнинг тежамкор миллат эканлигимизни намойиш этамиз ва Роғун ГЭСи қурилишининг ҳам бошқа муҳим иншоотлар қаторида бемалол бунёд этиш имконига эга бўламиз. Бошқачасига айтганда, бугун ўз Ватанимизга бўлган Орийлар тамаддуни ворислари, буюк донишмандларимиз бўлган Рўдакий, Фирдавсий, Хайём, Абуали ибни Сино, Носири Хисрав, Мавлавий, Саадий, Ҳофиз, Жомий, Камоли Хужандий ва бошқа минглаб буюк миллатимиз вакиллари муносиб издошлари эканлигимизни амалда исбот қилиш даври келди. Бугун Спитамен, Деваштич, Абумуслим, Муқаннаъ, Исмоили Сомони, Темурмалик, Восеъ ва бошқа жуда кўп миллатимиз мард фарзандлари ғояларининг ҳаётий эканлигини исбот этиш вақти келди. Суннийлар динининг кенг бағирликдан иборат бўлган Ханафия таълимоти асосчиси Имоми Аъзам буюклигини қадрлаш йили бўлган 2009-йил унинг фарзандлари ҳамда давомчилари бўлган Имоми Бухорий, Имоми Термизий ва Ислом олами бошқа вакиллари ёрқин хотираси ҳам лозим бўлган даражада нишонланди. Ҳаётнинг кўплаб ютуқ ва камчиликлардан иборат эканлигини унутмаган ҳолда, ана шу пайтларда ҳаммамизнинг бир ёқадан бош чиқариб ўзимизнинг инсонпарварлик ва қўли очиқлигимизни амалда исботлашимиз жуда ҳам муҳимлигини унутмаслик даркор. Бугунги кун ҳар биримизнинг зиммамизга жуда муҳим юк — қудратли ёруғлик манбасини вужудга келтиришдан иборат бўлган ҳар бир авлод улкан масъулияти ва шуҳрати юкини юклади. Мустақил Тожикистон байроғи ҳамда тожик халқи олтин тожининг Роғун ГЭСи қуввати туфайли янги куч билан порлайдиган куни яқиндир. Роғун Тожикистон ҳар бир аҳолиси миллий фахри ва бугунги ҳамда эртанги ҳаёти рамзи манбасидир! Роғун миллатимиз мавжудлиги рамзи, тожиклар давлатининг ҳаётийлиги ва мавжудлиги рамзидир! Сиз, азиз ватандошларим ва бутун Тожикистон халқига мазкур стратегик иншоот қурилишда катта ютуқлар тилайман. Мен, Давлат раҳбари сифатида ҳеч қачон ўзимнинг Олий Кенгашимизнинг тарихий 16-сессияси ва Президент сифатида сайланганим пайтида қабул қилган Қасамёдимни ҳеч қачон унутмайман ва умримнинг охиригача унинг амалга оширилиши, яъни, Тожикистон халқига хизмат қилишим, азиз Ватанимиз ҳар бир фуқароси турмуш даражаси ва сифатини оширишга ҳаракат қилавераман. Мен, Давлат раҳбари, сизлар томонингиздан сайланган шахс сифатида ҳар доим сизларга ғамхўр бўлиш ва ўз халқимга хизмат қилиш асосий вазифам эканлигин доимо эсда сақлашим шарт. Шунга кўра, сиз, азиз ота ва оналар, биродарлар, опа-сингиллар ва Ватанимиз фарзандларига мурожаат этиб: Азиз ва тождор миллатим, сенинг ана шу тожга муносиб эканлигингни амалда исбот этадиган давр келди! Муносиб ва мағрур миллатим, сенинг ҳаққонийлигинг, юксак обрў-эътиборлигинг, ҳар қандай улкан ташаббуслар ижросига қобил эканлигингни амалда исботлаш давринг келди. Менинг қаҳрамон ва бағри кенг миллатим, ўз шону-шарафингни ҳимоя қилиш куни келди,—демоқчиман. Шонли миллатимизнинг қатъий ишончи ва мустаҳкам иродасини изҳор этган ҳолда, Аллоҳдан тожик халқига янги куч ва қудрат, ютуқ ва янги ғалабаларни ато этишини илтижо қиламан! Аллоҳи Каримдан Тожикистон ҳар бир фуқаросини оғир аҳволда қолдирмаслик ва халқимиз ҳаётининг янада бахтли ва гуллаб яшнашини ато этишни сўраймиз! "Ховар" ТМАА таржимаси.