Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тӯғрисида»ги қонуни қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати билан ӯтказилган мулоқотда сӯзлаган нутқи
11 июл 2017 йил.
Азиз ватандошлар!
Ҳурматли иштирокчилар!
Қадимий ва маданиятпарвар тожик халқи қадимий урф-одатлар ва маросиму байрамларга эга бӯлиб, уларнинг кӯп қисми узоқ тарих мобайнида ӯзининг ӯрни ва қийматини йӯқотмасдан, қимматбаҳо маънавий бойлик сифатида бизнинг замонимизга ҳам етиб келди.
Бу маданиятсевару адабпарвар заминнинг фуқаролари ӯз маросиму урф-одатларини ҳимоя қилиш ва қадрлаш билангина чекланиб қолмасдан, балки ӯз ҳаётларининг турли босқичларида уларга янгича мазмун ва башардӯстона сифатларни қӯшган ҳолда, энг яхшиларини бизнинг давримизгача мерос қолдиришган бӯлишиб, бу бебаҳо бойликни сақлаш ва эҳтиром этиш ҳар бир ватанпарвар кишининг вазифаси ҳисобланади.
Мустақиллик ва озодликни қӯлга киритгандан кейин халқимиз бу миллий мерос ҳимоясини ӯзининг муҳим вазифаларидан бири сифатида эътироф этиб, халқнинг миллий маданияти, суннату анъаналари ва байраму маросимларига иккинчи умр бағишлади.
Шу заминада, биз давлат мустақиллигини мамлакатимизнинг озодлигу мустақиллик рамзи сифатида энг муқаддас сиёси-ю маданий ва миллий давлатчилигимиз тантанасига айлантирдик.
Шу билан бир вақтда, Наврӯз, Меҳргон ва Сада каби бир қатор қадимий байрамларни қайта жонлантириб, Рамазону Қурбон байрамларини расман мамлакат маданий фазосига киритдик. Соҳавий ва касбий байрамларни нишонлашни қонунчилик доирасида йӯлга қӯйиб, мамлакатда миллий ва диний байраму тантаналарни ӯтказишнинг ягони низомини расмиятга киритдик.
Халқ маданий суннатлари-ю халқ қадриятларига янада кӯпроқ нуфуз берилишини таъминлаш ва миллий давлатчилик асосларини янада устувор этиш мақсадида мамлакат Президенти ташаббуси билан ӯн йил аввал «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тӯғрисида»ги қонун қабул қилинган бӯлиб, бу ҳужжат миллий ва диний маросиму байрамларни тартибга солиш йӯлида ӯзига хос ҳисса қӯшди.
2007 йил 24 майида ӯз чиқишимда зикр этилган қонунни миллий маросиму анъаналарни тартибга солувчи биринчи миллий қонун сифатида айтиб ӯтиб, «Биз бугун халқ урф-одатлари ва диний маросимларни тамоман орадан кӯтариш ё барҳам бериш учун йиғилганимиз йӯқ. Балки асосий мақсадимиз уларни ӯтказиш меъёрларини аниқлаш бараварида, мамлакат халқининг ӯзини кӯрсатиш ва таассубу хурофотпарастликлардан халос бӯлишларини бошлаб беришдан иборат»,- дея таъкидлагандик.
Мазкур қонунни қабул қилишнинг сабабларидан бири шуки, экстремистик хусусиятга эга бӯлган мазҳабий оқимлар пайдо бӯлиши ва баъзи интернет тармоқлари воситасида зарарли тарғиботлар кучайиши билан мамлакатда бегонапарастлигу тақлид ва тилу маданият, хусусан, миллий урф-одатлару расм-русумларга хатар пайдо бӯлиб, ҳатто халқимизнинг, жумладан, хотин-қизларнинг кийиниши борган сайин ӯзгариб, бир қатор маросиму маъракаларда таассубу исрофгарчиликлар анъана тусини олган эди.
Бундай жараёнлар таъсири билан мамлакатимиз турли минтақаларида маданияту мазҳабимизга бегона бӯлган сохта ва ӯйлаб топилган маъракалар бусиз ҳам бир қатор мушкулликларга эга бӯлган камбағал табақалар турмушини янада оғир қилди.
Бундай вазият бизни қонунчилик ташаббусимиздан фойдаланган ҳолда, мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга ёрдам берувчи қонунни ишлаб чиқиб, тавсия қилишга ундади.
Бугун қонун қабул қилиниши халқ анъаналарини ҳимоя қилиш йӯналишида энг муҳим ташаббуслардан бири сифатида жамиятнинг ҳаётан муҳим бир қатор мушкулликларини ҳал этиш боисига айланиб, мамлакатда тантана-ю маъракалар ва расму маросимларни тартибга солганини қониқиш билан айтиш мумкин.
Мамлакат замонавий қонунчилиги мазмун жиҳатидан миллий ва моҳият жиҳатидан демократик ва дунёвий бӯлган бундай қонун қабул қилиниши билан мамлакат ҳуқуқий низоми шаклланиши, чунончи, миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш йӯлида янгича жараёнга эга бӯлди.
Тожикистон халқининг марому мақсади, ахлоқи-ю диний ва тарихи-ю маданий қадриятларини ӯз ичига қамраб олган ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда халқимизнинг аксар маъракалари ва маросиму тантаналарини ӯтказиш тартиби инобатга олинган.
Миллий қадриятлар ва улар тарихий илдизларини асраш энг муҳим тадбирлар жумласидан ҳисобланиб, мустақил давлатлар бу восита орқали ӯзларини глобализация, жумладан, бегона маданияту мазҳаб унсурларини сингдириш каби номатлуб оқибатлар ва манфий таҳдиду хатарлардан ҳимоя қилишлари мумкин. Яъни маданий хавфсизлик ва ӯзининг мустақил тараққиётини таъминлашлари мумкин.
Битта ӯн йиллик ӯтиши билан мазкур қонун миллий маданий қадриятларни ҳимоялаш учун асос солгани, халқ ва диний суннатларни тартибга солгани, миллий анъана, маросим ва тантаналарни аниқ қилиб, хурофоту таассуб, ӯзини кӯрсатишу юзаки қараш, исрофгарчиликлар олдини олиб, милли-ю халқ маросимларини ӯтказишнинг ягона тартибини жорий этиш учун йӯл очгани маълум бӯлди.
Мазкур ҳужжат тарихнинг қисқа муддати ичида ӯзининг зарурат ва аҳамиятини Тожикистон жамиятини кӯрсатиб, халқнинг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоялашга ҳисса қӯшди.
Мазкур қонуннинг тӯлиқ татбиқ этилиши билан келажакда мамлакат турли минтақалари расму тантаналари ӯртасидаги фарқ орадан кӯтарилиб, миллий анъаналаримиз ягона шаклу тартибга эга бӯлишига ишончим комил.
Таҳлилларнинг кӯрсатишича, миллий қонун қабул қилингунга қадар ҳар бир тожик хонадонига қарийб 70та маърака-ю маросим, жумладан, 10та азадорлик маросими ва 60та хурсандчилик маросими тӯғри келган бӯлиб, уларнинг барчаси миллий ва мазҳабий қадриятларимизга мувофиқ эди.
Маросиму маъракаларнинг бир қисми серхаражат бӯлганлиги сабабли жамиятда манфий ҳодисалар вужудга келишига боис бӯлиб, камтаъминланган оилаларга катта зарар етказарди ва исрофгарчиликларга сабаб бӯларди.
Гап шундаки, Қуръони Каримнинг “Анъом” сураси 114-оятида шундай таъкидланади: “Исроф қилманглар! Худо исроф қилувчиларни яхши кӯрмайди”. Шунингдек, ҳанафий мазҳаби таълимотига биноан, кӯп харжу сарф қилиш равосиз бӯлиб, Имоми Аъзамнинг ӯзи ҳам серхаражат маъракалар ӯтказилишини хушламаган.
Аммо бир қатор ояту ҳадислар ва мазҳабимиз етакчининг ишора-ю таъкидларига қарамасдан, баъзи бадавлату ӯзини кӯрсатувчи ва ҳангоматалабу шуҳратпараст шахслар кӯра-била туриб серхаражат маъракаларга тарафдорлик қилишарди.
Бундай серодам ва серхаражат чора-тадбирлар ҳатто жамияту давлат хавфсизлиги, жамият тартиботи ва жамият барқарорлигини ҳимоялашга халал етказиб, мамлакат турли табақалари ӯртасида норозиликлар вужудга келиши сабаб бӯлади.
Мазкур қонун қабул қилиниши билан тӯйлардаги тартибсизликлар, безорилик ва одам ӯлдириш каби оғир жиноятларни содир этиш, йӯлларда ҳаракат қоидаларини бузиш ва келин-куёв машиналари ҳаракати жараёнида транспорт ҳодисалари юз бериши, асосан, орадан кӯтарилди.
Бу ӯз навбатида, жамият ташвиши, энг аввало, ота-оналар ташвишини анча камайтирди.
Қонун қабул қилиниши ва унинг амалга татбиқ этилиши билан халқимиз фуқаролик жамияти ва ҳуқуқбунёд давлатнинг муҳим рукнларидан ҳисобланган урфу одат, расму анъаналар ва тантана-ю маъракаларни тартибга келтириш мумкинлигига ишонч ҳосил қилди.
Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикасининг “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тӯғрисида”ги қонуни қабули мамлакат Ҳукумати томонилан қабул қилинган бошқа тадбирлар бараварида камбағаллик сатҳини пасайтиришнинг муҳим омилларидан бирига айланди.
Эслатиб ӯтиш жоизки, 1992-2007 йиллар давомида мамлакат Ҳукумати иқтисодий масалалар ва халқ мушкулликларини ҳал этиш учун 5 миллиард сомонийдан зиёд хорижий грантлар ва қарзларни жалб этиш орқали сармоявий лойиҳаларни амалга оширди.
Ӯша йилларда давлатнинг ташқи қарзи ҳажми ички ялпи маҳсулотнинг 40дан 110 фоизини ташкил қилиб, камбағаллик 81 фоиз аҳолини қамраб олганди.
Мазкур қонун қабул қилинганидан кейин ички маблағ ӯтказиш манбаларини топиш, жумладан, кераксиз харажатларни камайтириш билан камбағаллик сатҳи 10 йил мобайнида 53 фоиздан 30 фоизга, яъни 23 фоизга камайди.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ташқи ёрдамларни қабул қилиш ӯрнига инфратузилма лойиҳалари учун сармоялар жалб этишни бошлади ва ташқи қарз ӯзаро нисбати ички ялпи маҳсулотнинг 30 фоизи атрофига тенг бӯлди.
Натижада камбағаллик сатҳини пасайтириш стратегияси татбиқидан фаровонлик сатҳини юксалтириш стратегияси татбиқига ӯтиш имконияти пайдло бӯлиб, айни пайтда аҳоли ӯрта табақасини 50 фоизга етказиш режаси амалга оширилмоқда.
Қонун қабул қилишини воситасида янги туғилган чақалоқларни қайдга олиш масаласи ҳам тартибга кирди ва фақат мактабга бориш вақтида қайдга олинадиган болаларнинг номларини қайдга олиш ҳам йӯлга қӯйилди.
Мазкур қонун, чунончи, фуқароларнинг никоҳни қайддан ӯтказишлари масаласига ҳам мусбий таъсир кӯрсатиб, оила бунёд этиш ҳам бирданига ошди. Турли сабаблар, жумладан, молиявий шароит бӯлмагани учун оиладор бӯла олмаётган минглаб ёш йигит-қизлар бахту саодат соҳибига айланишди.
Никоҳни қайдга олиш масаласида ҳам вазият бутунлай ӯзгарди. Қонун қабул қилингунча ҳар йили мамлакатда 57 мингдан зиёд никоҳ қайдга олинарди.
Статистик маълумотларга биноан, қонун қабул қилинганидан кейин фақатгина олти ой мобайнида мамлакатда никоҳ қайди 23 мингтага ошиб, 2007 йили 97 минг ва 2008 йили 106 мингтага етди.
Бундай ижобий тенденцияга қарамасдан, ниҳоят муҳим бир масала, хусусан, сӯнгги йилларда ташвишимиз боисига айланган масала юзасидан ӯз фикримни билдиришни истайман. Ҳар йили қайдга олинган никоҳлар умумий сонидан 10 фоизи, хусусан, ёш оилаларнинг никоҳлари бекор қилинади.
Таҳлилларга биноан, бузилган оилаларнинг аксариятида эру хотин бирон жойда ӯқишмагани, касбу ҳунар ӯрганишмагани, ота-оналари уларга катталарга эҳтиром, оиладорлик муносабатлари нозикликлари, рӯзғор пасту баландликлари ва мустақил ҳаётнинг бошқа масалаларини ӯргатмаганликлари, буларнинг барчаси оила бузилишига олиб келиб, унинг манфий таъсири ҳаммадан кӯпроқ ӯша ёшларга тегиши маълум бӯлди.
Шу сабабли, бу муҳим масалага жиддий эътибор қаратиш, бу йӯалишда хурофоту юзаки қарашнинг олдини олиш ҳамда фарзандларнинг билим ва касбу ҳунар ӯрганишлари учун қулай шароит яратиш ота-оналар, давлат, жамият ва оиланинг муқаддас вазифаси ҳисобланади.
Шунга қӯшимча тарзда, оилалар бузилиши олдини олиш, оила соғломлигини таъминлаш ва оиладорлик марифатини юксалтириш йӯлида Адлия, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирликлари, Дин ишлари, анъаналар ва тантаналару маросимоларни тартибга солиш комитети, Хотин-қизлар ва оила комитети, Ёшлар ва спорт комитети амалий чора-тадбирлар қабул қилишлари зарур.
Азиз дӯстлар!
Мазкур қонун, шунингдек, маъракалар ӯтказиш маданиятини юксалтириш ва чора-тадбирлар аниқ статистикаси пайдо бӯлиши боисига айланиб, халқнинг маросиму маъракаларга нисбатан муносабатларини ӯзгартирди.
Масалан, қонун амалга татбиқ этилаётган ӯн йилда бир миллиону тӯрт юз мингдан зиёд маърака қайдга олинган бӯлиб, уларни ӯтказиш учун ӯртача ҳисобда тӯрт ярим миллиард сомоний сарфланди. Барча турдаги маърака-ю маросимлардан умумий тежалган маблағ 18 миллиард сомонийни ташкил қилди.
Яъни бу маблағлар халқ фойдаси ва улар оиласи бюджети даромадини оширишга ҳисса қӯшди. Қонун қабули, шунингдек, чорва сӯйилиши камайишига ҳам ҳисса қӯшди.
Агар 2007 йилнинг аввалигача мамлакатда йирик шохли чорва боши 1 миллиону 700 мингни ташкил қилган бӯлса, бу кӯрсаткич 2017 йилнинг январ ойида 2 миллиону 280 минг бошга етган бӯлиб, 2007 йилга нисбатан қарийб 34 фоизга зиёддир.
Кичик шохли чорва боши бу даврда 3 миллиону 800 мингдан қарийб беш ярим миллион бошга етган бӯлиб, 44 фоизга ошган.
Қонун амал қилаётган ӯн йил мобайнида икки миллиону 300 минг кичигу йирик шохли чорва аҳоли фойдаси учун сақланиб, истеъмолчилик бозорини гӯшту сут маҳсулотлари билан таъминлаш яхшиланди.
2007 йилгача мамлакатга ҳар йили хориждан ӯрта ҳисобда 35 минг тонна гӯшт ва гӯшт маҳсулотлари, 5 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари киритиларди. Аммо 2016 йили фақат гӯшт киритилиши 3 баравар камайди.
Агар бундан кейин ҳам аҳиллик билан заҳмат чексак ва деҳқонлар учун янада яхши шароитни яратсак, яқин йилларда бу масала ҳал бӯлиб, истеъмолчилик бозоримиз тӯлиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишига ишончим комил. Бу, ӯз навбатида, стратегик мақсадларимиздан бири бӯлган озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялашга янги туртки беради.
Қонун амал қилаётган ӯн йилда, шунингдек, халқнинг барклардаги жамғармалари ҳар йили 20дан 25 фоизга ошиб, маросиму маъракалар ӯтказиш учун қарз олиш одати қарийб орадан кӯтарилган.
Агар 2007 йилгача аҳолининг банклардаги жамғармалари 2,4 миллиард сомонийни ташкил қилган бӯлса, 2016 йили бу рақам 10 миллиард сомонийга етди. Бу мамлакат аҳолиси турмуш даражаси-ю сифати яхшиланганидан дарак беради.
Фуқароларнинг тежалган маблағлари яшашу турмуш шароитини яхшилаш, истиқомат манзиллари қуришу ободонлаштириш, транспорт воситалари ва рӯзғор асбобу жиҳозлари харид қилиш, чунончи, фарзандлар таълиму тарбиясига йӯналтириляпти.
Статистик маълумотга мувофиқ, 2007-2016 йиллар мобайнида оилалар истеъмоли тизими бутунлай ӯзгаришлар вужудга келган.
Агар 2007 йили оилалар озиқ-овқат учун турли маъракалар ӯтказилишини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчилик умумий харажатининг 66 фоизини сарфлаган бӯлишса, 2016 йили бу мақсадга ҳаммаси бӯлиб 55 фоизи сарфланган. Яъни оилалар харажатлари 11 фоиз камайган.
Оилалар молиявий ҳолати яхшиланиши ота-оналарнинг фарзандлар таълим ва тарбиясига кӯпроқ эътибор қаратишлари, уларнинг касб ӯрганиш ва қӯшимча маълумот олишлари боисига айланган.
Агар 2006-2007 йил ӯқув йилигача умумий таълим зиналарида ҳаммаси бӯлиб 1 миллион 600 минг, ибтидий таълим ва ӯрта касбий таълим зинасида 63 минг ва олий касбий таълимда 146 минг киши таҳсил билан қамраб олинган бӯлса, 2016-2017 ӯқув йилида умумий таълим зинасида 950 минг, ибтидоий ва ӯрта касбий зинасида 100 минг ҳамда олий касбий зинада 190 минг нафар жалб этилган бӯлиб, бу рақамлар қонун татбиқи ва унинг натижа-ю самарасининг аниқ нишонаси ҳисобланади.
Ҳозир 30 минг нафардан зиёд ёшларимиз хорижий мамлакатларнинг энг яхши олий таълим муассасаларида илму билим ӯрганиш ва касбу ҳунар ӯзлаштириш билан машғулдирлар.
Мазкур қонун амал қилаётган ӯн йилда, чунончи, истиқомат уйлари қуриш неча баравар ошиб, қарийб 43 минг гектар ер 420 мингта эҳтиёжманд оила, яъни икки ярим миллион нафардан зиёд кишига тақсимлаб берилди. Бу кӯрсаткичлар ҳам қонун аҳамияти ва ижтимоий ролининг аниқ далили ҳисобланади.
Барчангиз яхши биласизки, пулсиз уй қуриб бӯлмайи. Чунончи, мавжуд маълумотларга кӯра, ӯн йил давомида мамлакатга қарийб 525 мингта енгил автомашина келтирилган.
Зикр этилган қонун инсондӯстона ва хайрихоҳона жиҳатларга ҳам эга бӯлиб, у қабул қилинганидан кейин мамлакатда хайр-эҳсон қилиш ва хайриявий маъракалар ӯтказиш анъана тусини олди.
Хайрихоҳу саховатпеша шахслар, хусусан, тадбиркорлару тижоратчилар, давлат хизматчилари, ҳуқуқ ҳимояси ва ҳуқуқ тартиботи органлари ходимлари ӯз даромадлари, хусуси-ю нодавлат ташкилот ва муассасаларининг ортиқча маблағлари ҳисобидан камтаъминланган оилалар, етимлар ва муҳтожларни қӯллаб-қувватлашиб, уларнинг маросиму маъракалари ӯтказилишини ӯз зиммаларига олишди.
2009 йилдан буён камтаъминланган оилалардан 100 минг нафардан зиёд болаларнинг суннат тӯйлари ва 5 минг нафардан зиёд ёшларнинг никоҳ тӯйлари хайриявий тарзда ӯтказилди.
Хайриявий маъракалар сони йилдан-йилга ошиб, бу хайр амаллар камтаъминланган оилаларни маъракалар ӯтказилиши ташвишу харажатидан озод этаяпти.
Ҳозир мамлакатимизда 73та мактаб-интернат, жумладан, 27та мактаб қошидаги мактаб-интернат, 4та болалар уйи ва 8та қариялару ногиронлар уйи фаолият юритаётган бӯлиб, бу ерда яшовчилар ва тарбияланаётганлар сони ӯн икки минг нафардан зиёдни ташкил қилади.
Шулардан 1150 нафарини кексалару ногиронлар, 2100 нафарини ногирон болалар ва 3000 нафардан зиёдини етимлар ташкил қилиб, фақат уларга садақа бериш раводир.
Ҳар йили давлат бюджетидан етимлару қаровчисиз қолганлар, ногиронлару қарияларга мақсадли маблағлар, тӯлов ва ёрдам пуллари ажратилиб, мактаб-интернатларнинг ҳар бир нафарига бир йилда қарийб 2000 сомоний ва қариялару ногиронлар уйида истиқомат қилувчиларнинг ҳар нафарига 16000 сомонийдан тӯғри келади.
Шунинг бараварида, мамлакат Президенти амри билан 2014 йил 10 февралида зикр этилган барча ижтимоий муассасалар 101та давлат ва нодавлат ташкилотларига биркитилган бӯлиб, улар бу ерда доимий яшовчилар ва тарбияланувчиларни қарашда ёрдам бериб, ғамхӯрлик қилишади.
Бундай хайру савоб амал зикр этилган муассасаларда яшовчилар хурсандчилиги ҳамда уларнинг яшаш ва таҳсил олиш шароити янада яхшиланиши боисига айланади.
Шунга қӯшимча тарзда, барча шаҳру ноҳияларда етимлар номига махсус ҳисоб рақамлари очилган бӯлиб, хайрихоҳ шахслар рӯза фитри ва бошқа молиявий ёрдамларини улар ҳисоб рақамларига ӯтказишлари мумкин.
Мол-мулкка эга бӯлган ва бадавлат шахслар ҳам садақаларини аввал камтаъминланган ака-укалари-ю сингиллари, яқин қариндошлари, қӯшнилари ва камтаъминланган одамлар, етимлару ногиронлар ва шунга ӯхшаган шахсларга бериш учун саъй-ҳаракат қилишлари керак.
У ӯз маблағларини жория садақаси сифатида қишлоғу манзиллар, турар жойларни обод қилиш, сув келтириш, кӯприк қуриш, йӯл бунёд этиш, мактабу тиббий нуқталар қурилиши ва бошқа эзгу ишларга сарфлашиб, солиҳ хайрга эришсинлар.
Бундай хайрихоҳона амаллар тадбиркорлару тижоратчилар ва саховатли шахслар томонидан анъана тусига олган бӯлиб, шу пайтгача улар томонидан қарийб 140 миллион сомонийлик умумий маблағга 132та янги бино ва 25 минг нафар ӯқувчи учун қӯшимча синфхоналар, 343та тиббий марказу нуқталар ва касалхона-ю дармонгоҳлар, 107 та кӯприк, 600 километрдан зиёд йӯл, ӯнлаб километр ичимлик суви тармоғи келтирилиб, тиббий нуқталар, таълим муассасалари таъмиру қайта тикланиши ва жиҳозлар харид қилиниши йӯлида кӯпгина хайру савоб ишлари амалга оширилгани хурсандчилик боисидир.
Муносиб фурсатдан фойдаланган ҳолда, ташкилоту муассасалар раҳбарлари, ташаббускорлар, тадбиркорлару тижоратчилар ва бошқа ор-номусли кишилар, эҳсонкорона амаллар ва миллий қонун самарали татбиқига ҳисса қӯшган саховатли ва ҳимматли одамларга ӯзимнинг миннатдорчилигимни билдиришни истайман.
Шунинг бараварида, қонун қабул қилингунга қадар жамиятимиз орасида турли омиллар таъсири остида ӯзаро меҳру муҳаббат, одаму одамгарчилик ва инсондӯстлигу инсонпарварлик ту йғулари заифлашиб қолганини эслатаман.
Азиз ватандошларимизнинг ёдида бӯлса, аввал бир-бирининг, хусусан, катталар қадрига етиш, бир-бирини эҳтиром этиш, бир-бирининг аҳволидан бохабар бӯлиш ва хурсандчилигу қайғули кунларда шерик бӯлиш расм эди. Аммо ота-оналаримиз маънавиётьининг асос ва арқоғини ташкил қилган халқимизнинг бу ниҳоятда инсондӯстона анъаналари баъзи жойларда унутилганди ёки кам риоя этиларди.
Бахтимизга, бу инсондӯстона қонун амалга оширилиши шарофати билан одамларнинг ӯзаро муносабатлари ҳолати яхшиланди. Бу, албатта, яхшидир.
Зеро, одамлар фақат бир-бирининг ёрдамлари билан бахтли бӯлишади.
Биз солиҳ амаллар, жумладан, инсондӯстлик, жавонмардлик, саховатлилик ва ҳимматлилик билан кун кечиришга ҳаракат қилайлик. Бошқалардан ёрдамимизни дариғ тутмайлик, бировнинг кӯнглини ранжитишдан сақланайлик, эзгуликни ҳаётимизнинг шиорига айлантириб, саодатли рӯзғор учун биргаликда саъй-ҳаракат қилайлик. Миллий маданиятимиз эзгу суннатлари ва халқимиз ёқтирган урфу одатларни инсонийликнинг янада юксак сифатлари билан келгуси авлодга мерос қолдирайлик.
Мавлоно Жалолиддин Балхий ҳам бу борада шундай дейди:
Гар минг марта Каъбани пиёда тавоф айласанг ҳам,
Бировнинг кӯнглини ранжитсанг, ҳақ қабули бӯлмасин.
Агар рӯзғоримизни инсондӯстлик, хайрихоҳлик ва хушмуомалалик билан олиб борсак, турмушимиз янада яхшиланиб, жамият аҳли маънавиёту маданият даражаси юксалади ҳамда ота-оналар, катта ёшлилар ва одамлар орасидаги ҳурмату эҳтиром янада устувор бӯлади.
Азиз Тожикистонимизнинг жаннатмакон замини ва унинг фаровон неъматлари заҳматкашу инсондӯст халқ турмушини муносиб даражага етказа олади. Фақат баъзи фақирлигу қашшоқликка гирифтор шахсларнинг табобат олишлари учун ҳаракату ғайрат, ор-номус ва мустаҳкам ирода зарур бӯлади.
Зеро, қашшоқлик ва фақирлигу йӯқсиллик касаллик бӯлиб, бу дарддан қутулишнинг ягона йӯли бу табақа турмуши сифати, оила ва улар фарзандларининг саодатли келажаги яхшиланиши саъй-ҳаракату ғайрат ва заҳматни талаб қилади.
Эслатиб ӯтаман, бу масала миллат генофондини ҳимоялаш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва истеъдодли-ю лаёқатли наслни вояга етказиш билан ӯзаро боғлиқдир.
Биз бундай шахслар ва уларнинг оилаларига турмушлари шароити ва даражаси яхшиланиши учун ёрдам беришимиз керак.
Бу хайрли ишларда маҳаллий органлари масъуллари, жамиятшунос олимлар, уламолар аҳли ва фуқаролик жамияти тузилмалари фаол иштирок этишиб, мамлакат аҳолиси орасида тушунтириш ишларини оширишлари керак.
Ҳурматли иштирокчилар!
Бугунги кунгача қабул қилинган чора-тадбирларга қарамасдан, мамлакатда тӯй-маъракаларни дабдабали ӯтказиш ва бемаврид сарф-харажатлар ҳолатлари ҳалигача тӯлиқ орадан кӯтарилмаган бӯлиб, баъзи фуқаролар ҳануз ҳам расму маросимлардан ӯзини кӯрсатишу шуҳратпарастлик воситаси сифатида фойдаланишаётган бӯлиб, бу рафтор халқимиз маданий табиатига бегона ва қонунга зиддир.
Шунинг бараварида, мазкур ҳужжат риояси бир қатор тегишли органлар томонидан тӯғри назорат қилинмай, бу йӯналишда баъзи камчиликлар ошкор этилган бӯлиб, давлат муассасаси ва хизматчиларининг обрӯсига путур етказган ҳолда, жамиятлар уларнинг эътиборини пасайтиради.
Суд органлари статистик маълумотларига биноан, қонун талаботларини бузиш йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2007 йили судлар бу йӯналишда ҳаммаси бӯлиб 60та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кӯриб чиқди. Аммо бу рақам 2017 йили 784тага етган бӯлиб, бу 2007 йилга нисбатан 13 баравар зиёддир.
Таъкидлаш жоизки, баъзан вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раисларининг ӯзлари, ҳуқуқ ҳимояси ва ҳуқуқ тартиботи органлари ходимлари, давлат хизматчилари, дин ишлари, урф-одатларни тартибга солиш бӯлимлари масъуллари, шаҳарча-ю қишлоқ жамоатлари раислари енгилтакликларга йӯл қӯйишиб, қонун талаботи бузилишига ҳисса қӯшишади.
Ӯн йил мобайнида соҳа масъуллари томонидан бир қатор жиноятлар содир этилиб, баъзи шаҳру ноҳияларда бу вазифага тасодифий ва салоҳиятсиз кишилар ишга қабул қилингани натижасида мансабларини суиистеъмол қилиб, мазкур қонун талаботини дағал тарзда бузишади.
Бундай ҳолат ӯз вақтида ва жиддий тузатишни тақозо этади.
Шу сабабли, Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети қисқа муддат ичида вилоят, шаҳар ва ноҳиялардаги барча бӯлимлар ходимлари, чунончи, доимий комиссияларни аттестациядан ӯтказиб, бу ишларга ишнинг кӯзини билувчи, донишманд ва ёшу ташаббуслар шахсларни жалб этишсин ҳамда жамият комиссияси фаолиятини тартибга келтириши зарур.
Шунинг бараварида, ташкилоту муассасаларнинг доимий ва жамият комиссиялари фаолиятини қатъий назорат остига олиб, доимий комиссиялар низомномалари ижроси халқ вакиллари мажлисларида муҳокама қилинсин.
Шунингдек, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари раҳбарларига анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш бӯлим ва секторлари мудирлари вазифасига лаёқатли ҳамда донишманд кишилар номзодини илгари суриб, улар фаолиятини жиддий назорат қилиш топшириғи берилади.
Шунга боғлиқ ҳолда, Адлия вазирлиги, Миллий қонунчилик маркази ва бошқа тегишли органларни икки ой мобайнида қонун талаботларига риоя этмайдиган давлат хизматчилари, ҳуқуқ ҳимояси ва ҳуқуқ тартиботи органларининг ходимларини эгаллаб турган вазифаларидан озод этиш, чунончи, тадбиркорлару бадавлат шахслар, дин ходимлари ва бошқаларга нисбатан жарима ҳажмини бир неча баравар ошириш борасида ӯз хулосаларини Ҳукуматга тавсия этишга вазифадор қиламан.
Таъкидлаш жоизки, аксар ҳолатларда амал қилаётган қонунлар талаботини бузувчилар мансабдор шахслар, давлат хизматчилари, ҳуқуқ ҳимоячи органлари ходимлари, тадбиркорлару бадавлат кишилар, чунончи, уларнинг фарзандлари ва яқин қариндошлари ҳисобланиб, белгиланган талаблардан ташқари ӯзбошимчалик билан дабдабали маъракалар ӯтказишади, йӯлда ҳаракат қоидалари талаботига риоя этишмайди ва фарзандларининг таълим муассасаларига қимматбаҳо машиналарда боришларига қаршилик кӯрсатишмайди.
Ҳар йили мамлакатда ӯрта ҳисобда бир ярим мингта транспорт ҳалокати юз бериб, юзлаб киши ҳалок бӯлади. Бундай ҳолат жиддий ташвиш боисидир. Бир ой аввал Восе-Кӯлоб йӯлида транспорт ҳодисаси юз бериб, етти киши одамдан ӯтди. Бу йӯлда ҳаракат қоидасини бузиш сабабли юзага келди.
Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобил нозирлиги маълумотига биноан, 2010 йилдан шу пайтгача, “Бехатар шаҳар” тизими воситасида қайдга олинган қонун бузиш ҳолатларидан ташқари , қарийб етти ярим миллионта йӯлда ҳаракат қоидаларини бузиш ҳолати қайдга олинган бӯлиб, қоидабузарлар ҳисобидан 173 миллион сомоний жарима ундирилган.
2013 йилдан “Бехатар шаҳар” тизими воситасида ундирилган жарима маблағи 72 миллион сомонийдан зиёдни ташкил қилган. Яъни ҳаракат қоидалари бузувчиларидан жарималар умумий ҳажми 245 миллион сомонийга етган.
2010 йил ва 2017 йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизда ӯн ярим мингдан зиёд транспорт ҳалокати юз бериб, натижада 3300 нафар фуқаро ҳалок бӯлган ва 11800 нафар киши турли тан жароҳатлари олган.
Яъни етти ярим йил мобайнида юз берган транспорт ҳодисаси 3300 хонадонда мотам бӯлиши, болаларнинг етим қолиши ва улар оилаларнинг бахтсиз бӯлишига олиб келди.
Кӯп сонли кишилар ҳалокатига сабаб бӯлган транспорт ҳодисаларининг аксарияти йӯлда ҳаракат қоидаларига риоя қилмай, юқори суръатда ҳаракат қилган ҳолда, йӯл аломатлари талаботини дағал тарзда бузган шахслар томонидан содир этилади.
Транспорт ҳодисаси рӯй беришининг бошқа сабани мастик ҳолатида ёки ҳайдовчилик гувоҳномасимиз транспорт воситаларини бошқариш ҳисобланади.
Таҳлилларнинг кӯрсатишича, 2015-2016 йиллар ва 2017 йилнинг 5 ойида мамлакатда йигирма мингдан зиёд маст ҳолатда машина бошқариш ва 76та транспорт ҳодисаси қайдга олинган бӯлиб, натижада 35 киши ҳалок балди ҳамда 83 нафар киши турли жисмоний жароҳат олди.
Ҳалок бӯлганларнинг аксарияти гуноҳсиз кишилардир. Уларнинг аксариятининг фарзандларини бундан кейин таъминлаш давлат зиммасига тушади. Шунинг учун, давлат бу ҳолатда тарафсиз қараб тура олмайди.
Дунёнинг бир қатор давлатлари, жумладан, ривожланган мамлакатларда одамлар ҳалокати боиси бӯлган транспорт ҳодисаларида жуда қаттиқ жазо ва ҳатто қатл ҳукми назарда тутилган. Масалан, Япония, Хитой, Таиланд ва Америка Қӯшма Штатларининг баъзи штатларида қатл ҳукми ё 10дан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳамда Канадада умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган.
Шундай ҳолатларни назарда тутган ҳолда, Адлия, Ички ишлар, Маориф ва илм вазирликлари, бошқа тегишли тузилмалару органларга икки ой мобайнида жорий қонунларга ҳужжатсиз ҳайдовчилик қилиш, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, юқори суръатда ҳаракатланиш ва ӯсмирлару ёшларнинг таълим муассасаларига шахсий автомашиналарда келишига доир ӯзгартишу қӯшимчалар киритиш тӯғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаб, кӯриб чиқиш учун мамлакати Ҳукуматига тавсия этиш топшириғи берилади.
Шу билан бир вақтда, ҳайдовчилик курсларида таълим сифатига биринчи даражали эътибор қаратилиб, бу курсларда таълим шарити байта кариб чиқилиши ва ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш учун имтиҳонлар замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, жуда жиддий тарзда йӯлга қӯйилиши зарурдир.
Эслатиб ӯтиш жоизки, фақат қонун моҳияти ва қийматини аниқ англаш ҳамда тарафсизликни орадан кӯтариш орқалигина мақсаду режаларимизнинг тӯлиқ татбиқ этилишига эришишимиз мумкин.
Мамлакат Президентининг мамлакат Олий Мажлисига бу йилги Паёмида Маориф ва илм вазирлиги Конституция билан бир қаторда, Тожикистон Республикасининг “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тӯғрисида” ва “Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тӯғрисида”ги қонунлари ӯргатилиши таълим муассасалари дастурларига киритишга вазифадор қилинди.
Шунга қӯшимча тарзда, зикр этилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ӯрганилишини йӯлга қӯйил аҳоли ҳуқуқий билимларини такомиллаштириш, ёш авлоднинг қонун ва миллий қадриятларга эҳтиром руҳида камолга етиши, шунингдек, уларнинг ӯсмирлик пайтиданоқ конституцион ҳуқуқу мажбуриятларидан фойдаланишларига ёрдам беради.
Шунинг учун, Маориф ва илм вазирлиги имкон қадар тезроқ дарслик китоби ва таълим дастурини тайёрлаб, янги ӯқув йилидан бу муҳим ҳужжатлар таълимини жорий этиши зарур.
Шунга қӯшимча тарзда, ушбу қонун мазмунини кенг тарзда шарҳлаш мақсадида Маданият, Маориф ва илм вазирликлари, Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш, Телевидение ва радио комитетлари ҳамда Исломшунослик маркази тежамкорлигу сариштакорликка доир китоб ва бошқа материалларни нашр этиб, уларни умумий ахборот воситалари орқали кенг тарзда мамлакат аҳолиси диққатига ҳавола этиш, қонунда зикр этилган Наврӯз, Сада, Меҳргон ва бошқа миллий байрамлар моҳияту маданий қийматларига доир тадқиқот ӯтказиб, тарбиявий филмлар тайёрлашга вазифадор этиладилар.
Ҳозир сайёра аҳолиси етти ярим миллиард ва мамлакатимиз аҳолиси қарийб тӯққиз миллионга етди. Фақат мустақиллик даврида Тожикистон аҳолиси сони 3 миллион 380 минг нафарга кӯпайди. Яъни ӯрта ҳисобда мамлакатимизда мустақилликнинг 26 йилида ҳар йил 130 минг аҳоли билан битта шаҳар ё катта ноҳия вужудга келган.
Дунёнинг барча мамлакатлари аҳоли сонининг тезлик билан кӯпайиши озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан талаботни энг муҳим масалалардан бирига айлантирган бӯлиб, Тожикистонимиз ҳам бундан истисно эмас. Бундай ҳолат истасак-истамасак, тежамкорлигу сариштакорлик, жумладан, маъракаларни тартибга солишни ӯзимизнинг ҳар кунлик одатимизга айлантиришга мажбур қилади.
Мамлакат Ҳукумати мазкур қонун татбиқига доир тадбирларни даврама-давра амалга ошириб, уларнинг ӯз вақтида ижро этилишини назорат қилади ва таъминлайди.
Аммо шунинг бараварида, фуқаролик жамияти, зиёлилар, ота-оналар, катта ёшлилар, ёшлару аёллар ва жамиятнинг бошқа гуруҳлари ҳам бу қонун амалга оширилишида ӯз ҳиссаларини ӯтказишга вазифадордирлар.
Маросиму маъракаларни тартибга келтириш йӯлида, хусусан, оналар ва аёллар кӯпроқ ҳисса қӯшишлари мумкин. Биз жамиятнинг бу фаол табақаси ва оила ҳимоясини қадр-қимматига кӯра баҳолаб, уларнинг манфаату ташаббусларини ҳамиша қӯллаб-қувватлаймиз ва ҳимоя қиламиз.
Аммо таҳлилу мушоҳадларнинг кӯрсатишича, танзим қонуни талаботлари бузилишининг аксар ҳолатида оналаримиз ва хотин-қизларимиз ташаббускору гуноҳкордирлар.
Оналаримиз ва опа-сингилларимиз расму анъаналар, хурсанчилик маросимлари-ю азадорлик маъракаларида ҳам фаол бӯлишиб, қонун талаботига риоя этган ҳолда, хонадон ва ӯз оилаларига енгилликлар келтиришсин.
Улар сабру бардошли бӯлишсин, ӯзини кӯрсатишу юзаки қараш, кабру ғурур ва ӯзларини бошқалардан устун қӯйишга йӯл бермасинлар, ортиқча ва нораво сарф-харажатлар ва қонун томонидан ман қилинган маъракаларни ӯтказишдан ӯзларини тийсинлар.
Байрамлар арафасида озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар хариди шунчалик кӯпаядики, гӯё бугун ё эртага ҳаёт охирига етиши кутилаётган бӯлса. Бу биз эртанинг фикрини қилишимиз ва бир кунлик байрам дастурхони тузатиш учун оиланинг бир неча ойлик бюджетини сарфламаслигимиз керак бӯлган ҳолатда юз беради.
Шунинг бараварида, меҳрибон аёлларимиз оила ва умр йӯлдошларининг заҳмати қадрига етишсин. Улар серхаражату серташвиш маъракалардан кейин қарздор ва руҳий азобга гирифтор бӯлиб қолишларига йӯл қӯйишмасин.
Эслатиб ӯтиш жоизки, ҳар бир хонадоннинг хайру баракатини сақловчи оналару иффатли аёлларимизнинг эзгу фазилатларига доир аждодларимиз асарларида кӯп айтиб ӯтилган бӯлиб, улардан бири шундайдир:
Итоаткору нафси тийиқ яхши аёл,
Дарвиш эркакни подшога айлантиради.
Дарҳақиқат, оқила ва узоқни ӯйловчи аёл оила сарф-харажатларининг қадрига етади ва эри келтирган маҳсулотларни беҳуда сарфламайди.
Бундай оилалар фарзандларининг таълиму тарбияси ва касбу ҳунарли бӯлишлари учун ҳаракат қилишиб, уларни мустақил ҳаётга тай ёрлашади, ӯзларининг турмуш шароитини яхшилашади, оилавий тарзда дам олиш масканлари ва табобатгоҳларга боришиб, ӯзлари-ю фарзандларининг саломатлиги ва хушбахт бӯлишини ӯйлашади.
Ёшлар ҳам бу йӯлда ота-оналарининг ҳамқадами бӯлишсин ва ҳеч қачон исрофгарчиликларга йӯл қӯймасинлар.
Улар ота-оналари заҳматининг қадрига етиш ва ҳаддан ташқари қимматбаҳо ашё-ю жиҳоз, зеб-зийнатлару ускуналарни талаб қилмасдан, аксинча, оила мустаҳкамлиги, хонадон аҳлининг устуворлиги йӯлида андиша қилишиб, илму билим, касбу ҳунар ӯрганиш ва жамиятда аниқ мавқега эга бӯлиш йӯлида ҳаракат қилишга вазифадордирлар.
Биз бугун мамлакатимиз ёшлари ор-номусли бӯлиб, саводу маърифат ва кенг дунёқарашга эга эканликларини ифтихор билан айта оламиз. Улар умр йӯлдоши танлаш ва оила мустаҳкамлигини ҳимоялашда ҳам ҳаракат қилишиб, анъана-ю маъракаларни тартибга солиш риоясида ҳам ӯз ҳиссаларини қӯшишлари керак.
Шунинг бараварида, ҳаётда саросима бӯлмасдан, аввал илм ӯрганишсин, замонавий касбу ҳунарларни ӯзлаштиришсин, рӯзғор юритиш мактабларидан огоҳ бӯлишсин, ӯзларининг саодатли ҳаёти учун замина яратиб, сӯнгра оила барпо этишсин. Агар ёшлар ӯзларининг мустақил ҳаётини ушбу меъёрлар асосида йӯлга қӯйишса, албатта, бахтли бӯлишади.
Ҳурматли иштирокчилар!
Ҳар бир қонун вақт ӯтиши ва юзага келган шароит тақозоси билан ӯзгартишу қӯшимчалар киритишга эҳтиёж сезиши табиийдир.
Шунингдек, давлат ҳар қандай ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш ё қонунга ӯзгартишу қӯшимчалар киритиш жараёнида, энг аввало, халқ манфаати ва жамият осудалиги таъминланиши ҳамда ҳимоя қилинишига ҳар доим ҳаракат қилади.
Ёш давлатлар давлат барпо этиш жараёнида баъзан шундай қонунларни қабул қилишадики, улар шу даврга хос бӯлиб, давлат устуворлиги ва унинг асосларини мустаҳкамлаш, жамият тартиботини кучайтириш ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамият ва ахлоқ тараққиётига йӯналтирилади.
Мазкур қонун ҳам шундай қонунлардан бири бӯлиб, энг аввало, ижтимоий тенгликни таъминлаш ва жамиятда камбағаллик сатҳини камайтириш ҳамда шу заминада фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга йӯналтирилган.
Ӯн йиллик тажриба жамиятни ривожлантириш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоялаш йӯлида “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тӯғрисида”ги қонунни такомиллаштириш зарурати юзага келганини кӯрсатди.
Агар бугунгача мамлакат аҳолисининг кӯп сонли истагу илтимослари билан мазкур қонунга икки марта ӯзгартиш киритилган бӯлса-да, аммо ҳозир қонунга бошқа баъзи қӯшимчаларни киритиш зарурати туғилди.
Мамлакат фуқаролари бу ҳаётан муҳим ҳужжатга ӯзгартишу қӯшимчалар киритиш истовчилари бӯлишиб, ижтимоий шароит ва оилалари ҳолатини яхшилаш йӯлида аниқ таклифларни илгари суришди. Уларнинг аксариятини қабул қилса бӯлади.
Кӯп ватандошларимиз қонун ижроси назоратини кучайтириш, доимий ва жамият комиссиялари ишини мустаҳкамлаш, жамият комиссиялари фаолияти кифоя эмаслиги, қонунда фуқаролар ҳуқуқу мажбуриятлари назарда тутилмагани борасида ӯз андишаларини баён этишиб, маъракалар ӯтказиш вақтини ёз ва қиш фаслларига ажратиш, оила барпо этиш доирасида суннат тӯйларини ӯтказиш ва чақалоқ туғилганидан саккиз кундан йигирма кунликкача тиббий муассасаларда суннат қилдириш борасида бошқа ташаббусларини илгари суришди.
Бундай фикру таклифлар давлат ҳокимияти ижроия органлари ва бошқа маҳаллий тузилмалару органлардан ёзма, жумладан, мамлакат фуқароларидан умумий ахборот воситалари орқали оғзаки-ю ёзма, телевидение ва интернет тармоқларининг «озод микрофони» орали баён этилаётган бӯлиб, уларнинг ҳар бири ӯрганиб чиқилиши керак.
Шунга боғлиқ ҳолда, Президент Ижроия аппаратига тегишли тузилма-ю органлар ходимлари ҳисобидан салоҳиятли комиссия таъсис этиб, органлару ташкилотлар ва фуқаролар истакларини ҳар томонлама баҳоласинлар ҳамда икки ой мобайнида мазкур қонунга ӯзгартиш ва қӯшимчалар киритишга доир хулосалари, шунингдек, унинг оммавий тафсирини ишлаб чиқиб, мамлакат Ҳукуматига тавсия қилиш топшириғи берилади.
Шунингдек, маҳаллий органлар раҳбарлари, фуқаролик жамияти, жамиятшунос олимлар ва диний бирлашмалар шаҳру ноҳияларда садақа ва хайрни етимлару ногиронлар ва камтаъминланган оилаларга беришга доир ишларни янада кенгайтиришлари зарур.
Бу масалага доир мен неча марта ишора қилганман ва яна бир марта таъкидлайман, камтаъминланган одамлар фитр садақасини топширмасинлар, балки яшаш шароитлари яхшиланиши йӯлида ҳаракат қилишсин.
Шу билан боғлиқ ҳолда, Маориф ва илм, Маданият вазирликлари, Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети, Исломшунослик маркази, Уламолар кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар раислари, шаҳарча-ю қишлоқ жамоатлари раҳбарлари, доимий комиссиялар, чунончи, масжидлар хатиблари ва дин уламолари камтаъминланган оилаларни молиявий қӯллаб-қувватлашда бундан кейин ҳам шундай ҳамкорликларни йӯлга қӯйишга вазифадор этиладилар.
Хусусан, ноҳияларда шаҳарча-ю қишлоқ жамоатлари раислари ва шаҳарда маҳаллалар раислари маросиму анъаналар ва хурсандчилигу азадорлик маъракалари ӯтказилишида қонун талаботига жиддий риоя этишиб, исрофгарчиликларга йӯл беришмасин.
Шу хотирда, сиз, шаҳарча-ю қишлоқ жамоатлари ва маҳаллалар раисларини бугунги тадбирга таклиф қилдик ҳамда қонун ижроси сатҳу сифати ва чора-тадбирлар камхаражат ӯтказилишига жиддий эътибор беринг ва жамият барча табақалари орасида қонун талаблари ижросини таъминлашингизни таъкидлайман.
Ҳар бирингиз ӯз вазифа ва мажбуриятларингизни масъулият билан ижро этиб, пок ният билан ишланг, халққа бошчилик қилинг ва бу ҳаётан муҳим қонун талаботи бузилишига йӯл қӯйманг.
Бу қонун талаботининг сӯзсиз ижросига доир тинимсиз таъкидлардан мақсад, энг аввало, азиз Ватанимиз ҳар бир фуқароси ҳаёти даражаси ва сифатини яхшилашдан иборатдир.
Давлат раҳбарининг мақсади ҳам мамлакатнинг ҳар бир фуқароси янада яхши шароит ва ободу гӯзал уйларда яшашлари, муносиб ҳаёт шароитини яратиш йӯлида ҳаракат қилишлари билан боғлиқдир.
Фурсатдан фойдаланган ҳолда, яна битта муҳим масала юзасидан ӯз фикр-андишаларимни билдирмоқчиман. Ислом шариати ва ҳанафий фиқҳи фармойишларига биноан, ҳар бир садақа бирор шартга боғлиқ бӯлса, савоби холисона бӯлиши моҳиятини йӯқотади.
Бошқача қилиб айтсак, “шарт” шуки, қирқ, йил ё бошқа аза маъракаларида, уч кунликдан ташқари, маърака бериш ва чорва сӯйиш садақа эмас ва хайрнинг холисона эканлигини фиқҳи-ю шариат мазмунида йӯқотади.
Шу масала билан боғлиқ ҳолда, Қуръони Каримга асосан, Ислом динида мажбурлаш, яъни бирор кишини қайсидир ишни қилишга мажбур қилиш мумкин эмаслигини эслатаман.
Шунингдек, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”идаги ҳадисларга мувофиқ, зикр этилган азадорликка доир пайғамбар саҳобаларидан бир қатор мисолларга ӯрин берилган бӯлиб, уларда аза маросими уч кун қилиб белгиланган. Масалан, бир ҳадисда келади: “Мурда учун уч кундан зиёд аза тутиш жоиз эмас”.
Бошқа ҳадисларда фақат уч кун ва уч кундан кейин хонадондан қоралигу ғамни оқлаш зикр этилган.
Шунингдек, мурда устида ҳаддан ташқари доду фиғон кӯтариш дуруст эмаслиги таъкидланган. Шунга боғлиқ ҳолда, Худо пайғамбарининг бири ҳадисида шундай келтирилади: “Ҳақиқатдан ҳам, майит қариндошларининг йиғи-ю фарёдларидан гӯрда азобланади”.
Бошқа ишора – аза кунларида қӯшнилар уйидан таом келтириш ҳадисларда таъкидланганидек, одамийлик сифатига эга бӯлиб, бугунги кунгача ҳанафий мазҳаби издошлари унга риоя этишади.
Бу амал оила аҳли учун тайёрланган нарсанинг азадор хонадонга таом сифатида киритилган ҳолатда савоб ҳисобланади.
Халқ орасида бу амал урфга айланган. Аммо, хусусан, азадор томонидан чорва сӯйиш шариат ва ҳадисларда куфр ҳисобланган. Азадор шахснинг моли сӯйилмаслиги керак, балки етим фарзандларга тақсимланиши керак.
Шу сабабли, кӯпгина ватандошларимиз азадорлик маъракалари, жумладан, қирқ ва йил тартибга солиниб, таом берилмасдан ӯтказилишини таклиф қилишган. Бундай ҳолатда фотиҳа ӯқувчи одамлар сони чекланмагани дурустлиги таклиф қилинган.
Ҳалок бӯлган киши учун фотиҳа-ю дуодан бошқа амаллар носавоб бӯлиб, азадор оила ва унинг хонадорига зарар ҳисобланишини яна бир марта таъкидлайман.
Мӯмин киши ӯз зарарига эмас, балки ӯзининг шароити яхшиланиши, оиласининг саодати учун ҳаракат қилсин. Қуръонда келтирилганидек: “Худо парҳезкорларни севади”.
Уламолар ва дин ходимлари халққа ҳар бир киши ҳаётида ӯзидан эзгу амаллари билан ном қолдиришга вазифадор эканлигини тушунтирсинлар. Зеро, унинг ҳар бир хайрли амали номаи аъмолига ёзилади. Шахс оламдан ӯтгандан кейин фарзандлари ва ортидан қолганлар беҳуда сарф-харажатнинг ӯрнига ҳар куни Қуръон тиловат қилиб, унинг арвоҳини шод этишлари мумкин.
Ҳурматли иштирокчилар!
Мазкур қонун аҳамияти ва заруратига доир яна иккита ниҳоятда муҳим масала – миллий андиша шаклланиши ва халқ, хусусан, ӯсмирлару ёшларнинг ӯзликни англашу таниш туйғулари шаклланишига ҳисса қӯшувчи давлат тилига кӯпроқ эҳтиром кӯрсатиш ва миллий маданиятга риоя этиш борасида тӯхталмоқчиман.
Миллат тили давлатчиликнинг муҳим рукнларидан бири бӯлиб, уни ҳимоялаш, меъёрлар ва қадимий халқ тили ва қимматбаҳо асарларига риоя этиш, бу шоирона тилнинг луғат захирасини бойитиш ҳар бир ватанпарвар кишининг вазифаси ҳисобланади.
Айниқса, маърака-ю чора-тадбирлар, маҳфилу суҳбатлар ва жамият жойларида адабий тилда сӯзлашиш, тожик тили меъёри талаботларига сӯзсиз риоя этиш виждоний қарзимиздир.
Биз бугунги шароитда тилимиз тараққиётига жиддий эътибор беришимиз ва уни турли хил бегона унсурлар таъсиридан сақлашимиз керак.
Миллий маданият маънавиёт устуворлиги ва давлатчилик арконларини мустаҳкамлаш асоси сифатида ниҳоятда катта қийматга эга бӯлиб, уни ҳимоялаш ва келажак авлодга азиз халқимизнинг бу маънавий бойлигинини мерос қолдириш давлат ҳамда мамлакатимиз барча фуқароларининг вазифаси ҳисобланади.
Аммо сӯнгги йилларда интернат тармоқлари ва алоҳида гуруҳларнинг таъсири билан шаҳру ноҳияларимиз, хусусан, хотин-қизларимиз орасида маданиятимизга бегона бӯлган кийиниш тарзи тарғиби кучайган бӯлиб, бу ташвиш боисидир.
Хотин-қизларимизнинг чекланган бир гуруҳи диндорликни ботинда эмас, балки зоҳирда дея тасаввур қилишиб, қора-ю баланд рангли либослар кийиш орқали миллий маданиятимиз қадриятларини поймол ва жамият маънавий фазосини хира қилишмоқда.
Гап шундаки, Худони кийим-кечагу, сатру ҳжиоб ва салла-ю соқол билан эмас, балки қалб билан эҳтиром этишади.
Шунга боғлиқ ҳолда, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари ва давлат тегишли тузилмалари бу номаъқул ҳодиса олдини олиш йӯлида қатъий чоралар кӯришлари зарур.
Бир неча марта такрор ва такрор айтдим ва яна бир марта таъкидлайман, глобализация шароитида агар бирор давлатни йӯқотмоқчи бӯлишса, аввал тили ва сӯнгра маданиятини йӯқ қилишади.
Биз бегонапарастликнинг номаъқул ҳодисасини имкон қадар тезроқ орадан кӯтариб, хотин-қизларнинг миллий либосларини кӯпроқ тарғиб этишимиз, тақлиду таассуб ва юзаки қарашнинг одини олишимиз ва хотин-қизлар орасида тушунтириш ишларини кенгайтиришимиз зарур.
Жамиятнинг ҳар бир аъзоси, хусусан, хотин-қизларимиз мустақил, озоду тинч ва осуда давлатга шукрона этиб, касбу ҳунар эгаллаш пайидан бӯлишлари, ӯзлари учун обод хонадону рӯзғор, бугунгидан кӯра яхшироқ шароит муҳайё қилишлари, ӯз уй-жойларини озода тутишлари, иффатли-ю маърифатли бӯлишлари, яхши рафтору амаллари ва андишалари билан бу Ватан, бу миллат ва бу давлатнинг шарафини кӯкларга кӯтаргувчилар бӯлишлари керак.
Биз ХХI аср, яъни катта илмий ва технологик ӯзгаришлар даврида яшамоқдамиз. Дунё мамлакатлари тез суръатда ривожланиб, инновацион ва коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, ниҳоятда кӯп ютуқларга эришишмоқда.
Шу сабабли, биз ҳам замонавий илму билимни эгаллашга ҳаракат қилишимиз, фарзандлар таълиму тарбиясига жиддий аҳамият беришимиз, замонавий илму технологиялар ва ривожланган маданият ютуқларидан фойдаланиб, ӯз дунёқарашимизни кенгайтириш учун саъй-ҳаракат қилишимиз, мамлакатни ӯрта асрларга олиб борадиган унсурларга тақлид қилишга беҳуда уринмаслигимиз зарур.
Неча аср илгари шу тақлидчиликни буюк Мавлоно қоралаб, шундай деган эди:
Халқни тақлиди барбод қилди,
Бу тақлидга икки юз лаънат бӯлсин!
Ор-номусли ҳар бир фуқаронинг вазифа ва қарзи шундан иборатки, фарзандлар тарбияси, уларнинг касбу ҳунар эгаси бӯлишларига ҳаракат қилишсин, Ватанларини нафақат сӯзда, балки амалда севишсин, уни одобу кӯркам қилишсин. Замонавий дунё ютуқларини ӯрганиб, уларни ҳар биримизнинг ёрқин келажагимиз бӯлган Тожикистонда амалга оширишсин, ӯзларининг мавжудлигини шу сарзаминнинг мавжудлиги билан боғлаб, унинг тараққиёти йӯлида ҳамиша саъй-ҳаракат қилишсин.
Ҳар бир фуқаро ва ҳар бир уйғоқ қалбнинг ватанпарварлик қарзи шудир!
Биз биргаликда ӯзимизнинг бу виждоний амримизни ҳаётга татбиқ этишимиз ва бугунгидан ҳам муносиброқ ҳаёт эгасига айланишимиз мумкин!
Ор-номусли халқимиз бундан кейин ҳам ӯз миллий давлатчилиги тараққиёти учун масъулиятни ҳис этган ҳолда, барча қуввати билан фаолият юритишлари ва ӯзининг аждодий Ватанини ҳақиқий гулистонга айлантиришларига ишончим комил.
Бу узун ва фахрли йӯлда мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ва сиз, ҳурматли иштирокчиларга муваффақиятлар тилайман.
Қаддингиз тик ва хонадонингиз обод бӯлсин, азиз юртдошлар!