Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари матбуот маркази хабар беради
ДУШАНБЕ, 10.01.2020. /АМИТ «Ховар»/. 2020 йилнинг 9 январ куни кечки пайт Боткен ноҳияси Оқсой қишлоқ кенгаши Коктош қишлоғининг ов милтиқлари билан қуролланган аҳолиси катта гуруҳи Қирғизистон Республикаси фуқароси Абдуллаев Султанбек Исмаиловичнинг уйи ёнида тўпланишиб, Тожикистон Республикаси фуқароларининг Исфара шаҳри Чоркўҳ қишлоқ кенгаши Сомониён қишлоғи йўли бўйлаб ҳаракатланишига қаршилик кўрсатишди.
Тахминан кечки соат 21:30ларда улар Хожаи Аъло қишлоғида яшовчи Азамов Зафарга тегишли «Мерседес-бенц» русумли автомашинани тошбўрон қилишди. Натижада машинанинг шишаси синди.
Қирғизистон фуқароларининг бу иғвогарона амалларига жавобан соат 00дан 10 дақиқа ўтганда Хожаи Аъло қишлоғи аҳолиси Қирғизистон Республикаси фуқаросининг автомашинасига тош улоқтиришди.
Исфара шаҳри 2-ички ишлар бўлими ва Боткен ноҳияси ички ишлар бўлими намояндалари воқеа жойига ўз вақтида етиб келишиб, вазиятни назорат остига олишди.
2020 йилнинг 10 январ куни тахминан тунги соат 2да Коктош қишлоғи аҳолиси ов милтиғидан ҳавога ўқ узишди. Аммо икки мамлакат ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимлари ва чегарачилари биргаликдаги ҳаракатлари билан ушбу иғвогарликнинг олди олинди.
Шунга қарамасдан, тахминан соат 4да Қирғизистон томонидан ов милтиғидан Исфара шаҳри 2-ички ишлар бўлими ходими Икромзода Фарҳоднинг шахсий автомашинасига ўқ узилди. Бахтли тасодиф туфайли унинг жони омон қолди, чунки ўқ автомашинанинг эшигига келиб тегди.
Айни пайтда мазкур чегара ноҳияда ўқ узиш тўхтатилиб, вазият назорат остида турибди. Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ муҳофазаси органларининг муштарак тергов гуруҳи ҳодиса сабабу омиллари ва гуноҳкорлар шахсиятини аниқлаш мақсадида текширув олиб бормоқда.
Қирғизистоннинг алоҳида фуқаролари томонидан иғвогарлик қўзғаш мақсадида ов милтиғидан фойдаланиш ҳолатларининг тез-тез мушоҳада этилаётгани алоҳида ташвиш уйғотади. Чунки улар 2019 йилнинг 29 декабрида Исфара шаҳрининг Сомониён қишлоғида яшовчи Т.Сафаровага нисбатан амалга оширилгани каби Тожикистон фуқароларининг ҳаёт ва саломатликларига бевосита таҳдид солмоқда.
Шу муносабат билан Тожикистон томони бундай ҳолатларда барча масъулият қўшни давлатнинг тегишли органлари зиммасига юкланишини билдиради.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари матбуот маркази.








Имрӯз дар шаҳри Душанбе борон меборад
Масъалаҳои татбиқи «Барномаи давлатии рушди телевизион ва радио» дар муҳокимаи парламентӣ баррасӣ шуданд
Паёмҳои Президенти Тоҷикистон ба Маҷлиси Олӣ ҳамчун санади муҳими барномавии давлатӣ арзёбӣ мешаванд
Ҷашни Сада дар Донишгоҳи байналмилалии сайёҳӣ ва соҳибкории Тоҷикистон ботантана таҷлил гардид
Имрӯз дар ноҳияҳои алоҳидаи Тоҷикистон туман мефарояд
Имрӯз дар якчанд вазорату идораҳо нишастҳои матбуотӣ баргузор мегарданд
Низом Мирзозода: «Шаҳрвандон пеш аз хариди манзил фаъолияти ширкатҳои сохтмониро тавассути QR-код санҷанд»
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои тағйирёбанда пешгӯӣ мешавад
Имрӯз дар Тоҷикистон бориши борон ва барф пешгӯӣ мешавад






