ЁДГОР САЪДИЕВ, САМАРҚАНД ШАҲРИ ФУҚАРОСИ: «ТОЖИК ХАЛҚИ БУЮКДИР, ЗЕРО, УНИНГ УСТОЗ РЎДАКИЙ ВА МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ЭМОМАЛИ РАҲМОНИ БОР»

Март 5, 2018 14:45

ДУШАНБЕ, 05.03.2018 /АМИТ «Ховар»/.1 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида 6та назорат-ўтказиш нуқтаси очилди. Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида чегара очилиши тантаналарида ҳар иккала мамлакат чегарадаги вилояту ноҳиялари раҳбарлари бараварида, шунингдек, икки томондан ҳам обрўли одамлар ва таниқли шахслар йиғилишганди. Бу ҳақда ёзувчи ва публицист, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқининг Суғд бўлими раиси Аҳмаджони Раҳматзод шундай фикр билдирди:

…Панжакентнинг Самарқанд билан чегарасида Жартепа-Саразм назорат-ўтказиш нуқтаси очилди. Йиғилганлар икки дўсту биродар – тожигу ўзбек халқи орасидаги чегара бошқа ҳеч қачон ёпилмаслигини такрор-такрор изҳор қилишарди. Иштирокчилардан бири, Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти маданият соҳаси ходими Ёдгор Саъдиев ўзининг табрик сўзида шундай таъкидлади: «Тожик миллати тожигу форс оламшумул адабиёти асосчиси – устоз Рўдакий ва Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмондек ўғлонлари борлиги билан фахрланади. Бу буюк шахслар бизнинг республикамиз аҳолиси учун ҳам азиздир ва ҳар бир уйда Миллат пешвосининг сурати хонадон нуридир…»

Устоз Абуабдуллоҳи Рўдакий миллатимизнинг шаҳодатномаси эканлиги, унинг ижодиёти воситасида ҳам Сомониён сулоласи дунёда машҳур бўлди, ҳам тожик халқи номи, нафис ва ҳақиқий жаннатий тожик тили давлат  даражасига чиқиб, абадийлашди, ҳам беназир тожик адабиёти Сомониён шукуҳли замони кенг тарқалган тили ҳудудида шу даражага етдики,  яна минг йиллаб дунёда энг етакчи ҳисобланиши қувонарлидир. Албатта, ўн бир асрдан буён устоз Рўдакийнинг таъриф қилиши барҳақдир.

Асрлар давомида ёнма-ён яшаб келган, дўстлигу рафоқатлари тарихлар давомида мустаҳкамланган тожигу ўзбек халқлари учун икки қўшни мамлакат ўртасидаги чегара назорат-ўтказиш нуқталарининг очилиши  катта тарихий воқеага айланди. Чегара очилиши ва Тожикистону Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида муносабатлар яхшиланишининг асосий омилларидан бири, шубҳасиз, тожиклар Миллат пешвосининг саъй-ҳаракатлари ва «очиқ эшиклар» сиёсати натижасидир. Бошқа томондан, Ўзбекистон Республикаси янги Президентининг узоқни кўра билиш сиёсати ҳам аввалги қолипларни синдириш учун қулай асос яратди. Тожик миллатининг буюк пешвоси, ҳатто, қўшни мамлакатнинг аввалги раҳбарлари совуқ сиёсати даврида ҳам, улар томон ўзаро тушуниш дарчасини очиб, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш тарафдори эди.

Барча тўсиқларга қарамасдан, катта мусибат онида Тожикистон Президенти самимияту ўзига хос жавонмардлик билан ўзбек халқи ёнида турди. Аслида Миллат пешвосининг ушбу амали томонларни ўзаро тушуниш ва дўстликка мойил қилиб, ҳамкорлик муносабатларининг бундан кейин аста-секин яхшиланиши учун муҳим рол ўйнади. Фақат минтақа давлатлари раҳбарларининг мана шундай хайрихоҳона ва келажакни кўра билиш сиёсати туфайли бу мамлакатларнинг муштарак мушкулликлари аста-секинлик билан бартараф этилишига имкон яратилади.

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара назорат-ўтказиш нуқталарининг очилиши бу йўналишдаги умидли воқеалардан биридир. Чегаралар очилганида оилалар аъзолари, қариндош-уруғлар, маслакдошлару аввалги ҳамкорлар, тадбиркорлару турли касб эгаларининг гуруҳ-гуруҳ бир-бирига пешвоз чиқишгани тожигу ўзбек халқи, нафақат, бир-бирига муштоқ, балки биродар эканликларидан гувоҳлик берди. Улар бир-бирларини биродарларча оғушга олишиб, баҳорий ва наврўзий дастурхон бошига ўтиришди ҳамда бир-бирлари билан самимий суҳбат қуришди.

Панжакент ноҳияси фуқароси, Сино кўчаси 56-уйда яшовчи 100 ёшли мўйсафид Лутфулло Сирожев 20 йилдан буён қизи ва невараларининг дийдорига яхши тўймай келаётганини айтди. У шашқатор кўз ёшлари билан Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва бизга биродар давлат бошлиғи Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, мустақил давлатимиз Жаноби олийларининг раҳбарлигида мустаҳкам  ва абадий бўлиши, тожигу ўзбек халқларининг дўстлиги янада мустаҳкамланиши ҳақида дуога қўл очди.

Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари ўртасида узоқ йиллардан буён ёпилган ҳаво ва транспорт йўлларининг аста-секин қайтадан очилаётгани хурсандчилик боисидир. Шунингдек, Тожикистону Ўзбекистоннинг тегишли идоралари келишуви асосида 2011 йили бузилган Амузанг темир йўлини қайта тиклаш ишлари бошланган.

Халқнинг борди-келдиси, экспорту импорт ва мамлакатларимиз икки томонлама робиталари кенгайиши боисига айланадиган ушбу бузилган йўлларни бирлаштириш тожигу ўзбек халқлари рағбатини ошириб, бундан кейинги давлатлараро  муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши шубҳасиздир. Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида маданий, иқтисодий муносабатларни қайта тиклаш ҳар иккала мамлакат халқи бундай ҳамкорликларга интизор эканликлари учун ҳам осондир. Зеро, анчадан буён шундай сиёсий ўзгаришларни кутишаётганди. Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари раҳбарларининг аввалги давлатлараро муносабатларни қайта тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, шубҳасиз, ҳар икки мамлакат халқи томонидан яхши кутиб олиниб, шу билан бирга, бундай узоқни кўзлаш сиёсати натижасида уларнинг минтақа ва жаҳон даражасидаги нуфузи янада юксалади.

Ўз миллий аслийлиги ва ўзига хос хусусиятини ҳимоялаш бараварида, шу билан бирга, бошқа миллатлар билан маданий ва тарихий умумийликлару яқинликларга эга бўлган миллатлар дунёда кам эмас. Аммо тожигу ўзбек каби руҳий, ахлоқий, урфу одат, анъана ва яшаш тарзи бир-бирига ўхшаш бўлган миллатларни кам учратиш мумкин. Бу икки миллат узоқ йиллик тарихий биргаликда яшаш давомида шу қадар бир-бирларига таъсир ўтказишганки, энди нафақат умумийлик, балки турмушларида ҳам ҳеч қандай фарқ қолмаган. Шу боисдан, бу икки миллат намояндалари замоннинг шундай мураккаб сиёсати доирасида ҳам ҳамиша бир-бирларига нисбатан илтифот кўрсатишга мойил эдилар ҳамда ўзларининг тўғридан-тўғри ва давомли робиталарида ҳеч қандай чегарани қабул қилишмасди.

Жамиятнинг сиёсатдан ташқари табақаси ва оддий халқининг ўй-фикри фазоси Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларида бу мамлакатларнинг совуқ ва мураккаб аввалги сиёсий фазосидан фарқли ўлароқ  ҳамиша илиқ ва нурли эди. Фақатгина ушбу ёруғлик шарофати ва баракатидан айни пайтда Тожикистону Ўзбекистон якдиллигу ўзаро тушуниш сиёсати йўли икки қўшни мамлакатнинг узоқни кўзлаган ва келажакни кўра оладиган раҳбарларининг  хатти-ҳаракатлари билан очилиб, у ҳар икки мамлакат ва ҳар икки миллат учун фойдали ҳамда саодатли бўлиши мумкин.

Чегара назорат-ўтказиш нуқталарининг аксарияти расмий очилиш маросими баҳор фаслининг биринчи кунига тўғри келгани жуда рамзийдир. Ва бу рамз икки қадимий, қўшни халқнинг дўстлик баҳори абадий шириндан-шакар мевалар бериши, чегаранинг ҳар икки томонидаги муштоқ халқ, қариндошлару яқинлар бир-бирининг уйига ҳеч қандай тўсиқларсиз бориб-келишларидан далолат беради.

Март 5, 2018 14:45

Хабарҳои дигари ин бахш

Дар минтақаи таълимию таҷрибавии «Хуррамзамин» боғи интенсивӣ бунёд мешавад
Аз ҷониби кормандони мақомоти гумрук дар Душанбе муомилоти ғайриқонунии маводи тарфгарӣ пешгирӣ карда шуд
Дар Тоҷикистон баландшавии ҳолати ифлосшавии ҳаво дар назар аст
Дар Донишкадаи давлатии санъати тасвирӣ ва дизайни Тоҷикистон 14 намоиш гузаронида шуд
Ҳавопаймои «Azerbaijan Airlines» дар наздикии шаҳри Актауи Қазоқистон суқут кард
Дар Душанбе масъалаи ҳифзи ҳуқуқҳои шахсони маъюб баррасӣ шуд
«Рақам» барои Суғд. Чӣ тавр МегаФон Тоҷикистон интернети мобилиро дар минтақа рушд медиҳад?
Дар Донишгоҳи давлатии Кӯлоб бахшида ба 100-солагии мунаққиди тоҷик Соҳиб Табаров ҳамоиш баргузор шуд
Кумитаи ҳолатҳои фавқулода ва мудофиаи граждании Тоҷикистон соҳиби 15 техникаи вазнин барои корҳои наҷот гардид
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳаво тағйирёбандаи бебориш мешавад
ОБОДОНӢ ДАР ДЕҲОТ. Роҳи деҳаи Сари Чашмаи ноҳияи Файзобод мумфарш карда шуд
Аёдати беморон ва дидорбинии собиқадорон амали хайр аст