6 июн-Халқаро рус тили куни. Тожикистонда ушбу тилни ӯрганишга алоҳида эътибор қаратилади
ДУШАНБЕ, 06.06.2019. /«Ховар» ТМАА/. 2011 йилдан бери дунёнинг кӯплаб мамлакатларида 6 июн Халқаро рус тили куни сифатида нишонланади. Бу байрам машҳур рус ёзувчиси, шоири ва драматург А.С.Пушкиннинг туғилган кунига тӯғри келади. Рус тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6та расмий тилидан биридир.
Тожикистон Республикаси Конституциясида рус тилига миллатларо сӯзлашув тили мақоми берилган.
Тожикистонда рус ва инглиз тилларини ӯрганишга алоҳида эътибор қаратилади. 2003 йилнинг 4 апрелида «Тожикистонда рус ва инглиз тиллари таълимини такомиллаштириш тӯғрисида»ги Тожикистон Республикаси Президенти Фармонининг имзоланиши бунга далилдир.
Тожикистон биринчилардан бӯлиб, қонунчилик даражасида «Хорижий тиллар, жумладан, рус тили таълимини такомиллаштириш давлат дастури»ни тасдиқлаган. Бошланғич, ӯрта ва олий касб таълим давлат меъёрларида рус тилига ӯрганилиши шарт бӯлган фан мақоми берилган. Рус тили мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларида иккинчи синфдан бошлаб ӯқитилади.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таъкидлашича, рус тили тожиклар учун иккинчи она тилидир. Бу тил жамиятимиз учун улкан аҳамиятга эгадир.
Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирда мамлакатда таълим рус тилида олиб бориладиган 26та ӯрта умумтаълим муассасаси фаолият юритмоқда. Ушбу муассасаларда 17 минг 778 нафар ӯқувчи таълим олади.
Шунингдек, республикада 159та таълим муассасалари фаолият юритадики, уларда ҳам таълим рус тилида олиб бориладиган синфлар мавжуд. Ушбу муассасаларда 68007 ӯқувчи таълим олади.
Умуман олганда, Тожикистон Республикасида 185та умумтаълим муассасаларида таълим рус тилида олиб бориладиган синфлар фаолият юритади. Уларда 85 минг 785 нафар ӯқувчи таълим олади.
Айтиш керакки, бу йӯналишга эътибор кучли бӯлишига қарамай, ҳалигача умумтаълим мактабларида рус тили муаллимлари етишмаслиги кӯзга ташланади.
Манба маълумотига кӯра, ҳозирги пайтда мамлакатнинг ӯрта умумтаълим муассасаларида 8 минг 615 (5063 аёл) ӯқитувчи рус тили фанидан дарс беради. Шундан 7 минг 288 нафари олий маълумот эгасидир. Сӯнгги йилларда республиканинг рус тили фани ӯқитувчиси етишмайдиган олис минтақаларида маҳаллий қизлар ҳисобидан мамлакатдаги ӯрта ва олий муассасаларнинг сиртқи бӯлимларида ӯқитувчилар тайёрланмоқда. Шу йӯл билан кадрлар етишмаслиги муаммоси ҳал қилинмоқда.
Шунингдек, кадрлар етишмаслигини бартараф этиш учун Тожикистон-Россия давлатлараро шартномасига кӯра, Россия томони 2018-2019 ӯқув йилидан турли фанлар ӯқитувчиларини Тожикистон Республикасига жӯнатди.
Уларнинг келишидан мақсад тожик ӯқитувчиларига таълим фанларидан методик ёрдам кӯрсатишдир. Бу борада улар томонидан дарс таълимоти ҳам йӯлга қӯйилади. Россия Федерациясидан келган ӯқитувчилар фаолият юритаётган таълим муассасалари раҳбарларининг кӯпчилиги уларнинг ишидан рози ва улар билан тузилган меҳнат шартномасини давом эттириш истагидалар.
Айтиш лозимки, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2014 йил 3 июлдаги Қарори билан «2015-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида рус ва инглиз тиллари таълимини такомиллаштириш давлат дастури» тасдиқланган.
Ушбу Дастурда белгиланган зарурий тадбирлар тизими Тожикистон Республикасининг таълим фазосида рус ва инглиз тиллари таълимини сифат жиҳатдан яхшилаш ва уларни самарали ӯрганишга қаратилган. Шу юзасидан бугунги шароитда рус ва инглиз тилларини ӯрганиш, таълимнинг барча босқичларида, она тили ва миллий маданият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган дарслик китоблари ва замонавий инновацион технологиялар асосида рус ва инглиз тилларини узлуксиз ӯрганишни таъминлашга кӯпроқ эътибор қаратилади.
Россия-Тожикистон славян университети қошида таълим муассасалари учун рус ва инглиз тили фанларидан педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта ӯқитиш институтининг ташкил қилиниши ҳамда С.Улуғзода номидаги Тожикистон тиллар давлат университети, Россия-Тожикистон славян университети ва С.Айний номидаги Тожикистон педагогика давлат университетида таржимонлик соҳаси мутахассисларини тайёрлашга доир бӯлимларнинг очилиши мазкур дастурда белгиланган тадбирлар режасининг бандларидан бири тӯлиқ бажарилганини англатади.
Дастурнинг таълим сифатини яхшилашга қаратилган бошқа бандлари ҳам турли босқичларда бажариб борилади.
Яқинда бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги масъуллари Тожикистон Республикаси ҳудудида бешта рус мактабини қуриш бӯйича лойиҳа ишлаб чиқилиб, тасдиқ учун Россия Федерациясига юборилганини маълум қилгандилар. Лойиҳа имзоланиши билан қурилиш ишлари бошланади.
Шунга боғлиқ равишда Маориф ва илм вазирлиги масъулларининг айтишича, ушбу Битим шу йилнинг 17 апрел куни Москва шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Россия Федерациясига бӯлган давлат ташрифи чоғида имзоланган.
Айни дамда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия дастгоҳи Раҳбарининг топшириғи асосида ушбу Битим ички расмиятчиликни ӯтказиш учун мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идораларига юборилган.
Республика мактабларини рус тилидаги дарслик китоблари билан таъминлаш масаласи ҳам эътибор марказида. Бу йӯналишда аниқ тадбирлар белгиланмоқда. Маориф ва илм вазирлиги томонидан имкон қадар дарслик китоблари чоп қилиниб, таълим муассасаларига тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, 2017 йилдан шу кунгача Россия Федерацияси томонидан 11 минг 95 нусха турли фанларнинг дасрлик китоблари ӯқувчиларга етказиб берилган.
Зарангези ЛАТИФ,
«Ховар» ТМАА