АХЛОҚ ТУЗАТИШ МУАССАСАСИДАГИ ТАРТИБСИЗЛИК: унинг ташкилотчилари кимлар ва бу жиноятга нима мақсадда қўл уришди?
ДУШАНБЕ, 20.05.2019. /АМИТ «Ховар»/. 2019 йилнинг 19 май куни соат 21:30да Адлия вазирлигининг Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси Ваҳдат шаҳридаги 3/2-рақамли ахлоқ тузатиш муассасасида Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 401-моддаси прим. 1 билан маҳкум этилган маҳбуслар томонидан муассаса тизимини бесаранжомлаштириш ва ундан қочиш мақсадида тартибсизлик уюштирилди.
Тартибсизликларни ташкил этувчилар Тожикистонда қонун билан тақиқландан «Ислом давлати» террорчи-экстремистик ташкилоти аъзолари бўлиб, унинг бевосита раҳбарлари Сурияда ўлдирилган собиқ хоин полковник Гулмурод Ҳалимовнинг ўѓли Беҳрўзи Гулмурод ва Фахриддин Гулов, Маҳмадулло Шарипов ва Рўҳулло Ҳасанов эди.
Номлари зикр этилган гуруҳ аввал ахлоқ тузатиш муассасасининг уч ходими – майор Бурҳониддин Муродов, майор Абдужаббор Ҳалимов ва катта лейтенант Асоев Маҳмуд Ҳамидовични пичоқ билан ваҳшийларча қатл этиб, муассасанинг жаримавий қамоқхонасидан «Ислом давлати» террорчи-экстремистик аъзолари бўлган яна 8 нафар бошқа маҳбусларни озод этишди ҳамда сўнгра 5 нафар маҳбус, жумладан, Саид Қиёмиддин Ғозий, Каримов Саттор Самадович (Махсуми Саттор) ва Сатторов Саидмаҳдихон (Шайх Темур)ни бошқа маҳбуслар олдида уларни қўрқитиш мақсадида пичоқ билан ваҳшийларча қатл этишган ва ўнлаб бошқа маҳбусларни калтаклаб, ярадор этишган.
Сўнгра бу гуруҳ аъзоси муассасанинг тиббий қисмига ўт қўйиб, бир неча нафар маҳбусни гаровга олишди ва муассасадан қочиш мақсадида унинг ходимларига ҳужум қилишди.
Қонун талабларига биноан амалга оширилган жавоб амалиёти натижасида зикр этилган гуруҳнинг 24 нафар аъзоси зарарсизлантирилиб, 35 нафари қўлга олинди. Гаровга олинган шахслар озод этилдилар.
Юз берган ҳодиса юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноий иш очилди ва тергов давом этмоқда.
Бир ярим минг нафар маҳбус жазо муддатини ўтаётган муассасада муқаррар тартиб қайта тикланиб, вазият назорат остида турибди.
Тожикистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси матбуот хизмати








Имрӯз дар ноҳияҳои алоҳидаи кӯҳии Тоҷикистон борони кӯтоҳмуддат меборад
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои тағйирёбанда пешгӯӣ мешавад
Имрӯз дар баъзе ноҳияҳои Тоҷикистон бориши борон ва барф дар назар аст
Имрӯз дар водиҳои Тоҷикистон ҳаво то 18 дараҷа гарм мешавад
Дар Маркази минтақавии бехатарӣ, амният ва кафолати химиявӣ, биологӣ, радиатсионӣ ва ядроӣ машғулияти омӯзишӣ доир шуд
Имрӯз дар шаҳри Душанбе ҳаво то 15 дараҷа гарм мешавад
Мағозаи интернетии shop.megafon.tj: муносибтар, зудтар, муфидтар
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои тағйирёбандаи бебориш пешгӯӣ шуда, туман мефарояд
Бахшида ба Рӯзи матбуоти тоҷик дар Маркази тадқиқоти стратегӣ ҳамоиш баргузор гардид
Мавқеи воситаҳои ахбори омма дар таҳкими худшиносии миллӣ назаррас аст
Дар шаҳри Хоруғ мусобиқаи «Ватанпарвар» баргузор гардид
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои тағйирёбанда пешгӯӣ мешавад






