Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Терроризм ва зўравон экстремизмга қарши кураш» мавзусидаги олий даражадаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи

Май 4, 2018 09:38

04.05.2018, Душанбе шаҳри.

Муҳтарам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари!

Муҳтарам Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби!

Муҳтарам делегациялар раҳбарлари!

Хонимлар ва жаноблар!

Аввалобор, сиз ва сизга ҳамроҳлик қилаётган делегация аъзоларини қадим Тожикистон диёрида қутлайман.

Бугунги тадбир куннинг энг долзарб масалаларидан бири – терроризм ва экстремизмга қарши курашга бағишланади.

Ушбу конференция асрнинг бундай таҳдидларига қарши курашиш, шунингдек, бу йўналишда биргаликдаги келишилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун имконият яратишига ишончим комил.

Шубҳасиз, мамлакатларнинг тинчлиги, барқарорлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш халқаро ва минтақавий даражада ривожланиш учун конструктив жараённи ташкил этиш ва ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда жаҳоннинг турли бурчакларидаги миллионлаб инсонлар уруш ва можароларга тортилиб, терроризму экстремизм мисли кўрилмаган глобал таҳдидга айланди. Бу эса, ўз навбатида, узоқ давом этадиган ижтимоий-сиёсий ва маънавий оқибатларни олиб келади.

Сўнгги йилларда дунёнинг 100дан зиёд мамлакати ҳалокатли террорчилик фаолиятининг мақсадига айланиб, террорчилик ҳужумлар оқибатида юз минглаб кишилар ҳалок бўлди, миллионлар одамлар уйларини тарк этишди.

Мамлакатлар иқтисодиёти юзлаб миллиард долларгача иқтисодий зарар кўрди.

Фақат ўтган йили Афғонистон ҳудудида ҳарбий амалиёт ва террорчилик ҳаракатлари натижасдиа 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли зарар кўриб, 4 мингга яқин одам ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганларнинг 32 ва яраланганларнинг 53 фоизини аёллару болалар ташкил этди.

Бу вазиятда дунёдаги ҳеч бир мамлакат ёлғиз ўзи хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарга қарши курашиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муваффақиятга эриша олмаслиги барчага аён.

Шунинг учун ҳам, бугунги куннинг вазиятини ҳисобга олган ҳолда, биз минтақавий ва халқаро даражада терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирлар орқали, комплекс хавфсизликни таъминлаш ҳамда сиёсий вазият, ҳарбий ва молиявий ёрдам омилларини мавжуд бўлган хавфли вазиятдан амалий равишда олиб ташлаш учун ҳамкорлик ва шерикчиликни мустаҳкамлашни муҳим, дея баҳолаймиз.

Бу йўналишда, бизнинг фикримизча, терроризм ва экстремизмнинг тобора ортиб бораётган таҳдидларига жавоб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг тегишли тузимларининг асосий ҳамда мувофиқлаштирувчи роли билан тўлиқ ва чуқур бўлиши керак.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши курашиш бўйича глобал стратегияси ҳамда унинг терроризмга қарши конвенциялари, Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари терроризму экстремизмга қарши биргаликдаги курашларнинг асосини ташкил этиши керак.

Афсуски, бугунги кунда биз дунёда стратегик рақобат жараёнининг жадаллашиб, «совуқ уруш»нинг тобора қулоч ёзиб бораётганини аниқ мушоҳада этмоқдамиз.

Бундай ҳолат халқаро ҳамжамиятнинг глобал таҳдиду хатларга қарши биргаликдаги курашиш саъй-ҳаракатларини заифлаштириб, дунё тузимининг асосий пойдевори ва принципларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунга боғлиқ ҳолда, Тожикистон терроризм, экстремизм, радикализм ва янги дунёдаги бошқа таҳдиду хавф-хатарлар, жумладан, наркотик моддалар ва қуролнинг ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик, кибер жиноятларга карши курашиш соҳасида дунёнинг барча давлатлари, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг табиий шериги эканлигини таъкидлайман.

Бунуги мураккаб ва қарама-қаршилик шароитида биз рақобатлашишу бир-биридан устун кўришлик эса, балки ҳамкорлик қилишимиз лозим.

Янги замон таҳдиду хатарларига қаршиш курашиш борасида керакли натижаларга эришиш учун мамлакатларнинг хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасида ишонч асосидаги ҳамкорлик йўлга қўйилиши лозим.

Шу маънода, мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаол аъзоси сифатида янги замон таҳдиду хатарларига қарши самарали курашишга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириб, бу йўналишдаги конструктив ҳаракатларни бундан кейин ҳам давом эттиради.

Биз «2016-2020 йиллар учун Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш миллий стратегияси» ҳамда унинг 12 мавзули қисмида  ўз аксини топган мақсадларни амалга татбиқ этишда халқаро шериклар билан ҳамкорликни ривожлантирамиз.

Бу йўналишда, Тожикистон бугун ўзининг мақсадли ҳамкорликларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти каби минтақавий ташкилотлар доирасидаги шериклари билан йўлга қўйган.

Биз барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида ушбу ташкилотларнинг мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

Шунга боғлиқ ҳолда, сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқалар янги ривожланиш ва кенгайиш тенденциясига эга бўлганлигини таъкидлаш лозим.

Бу, ўз навбатида, минтақа мамлакатларига хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга имкон беради.

Тожикистон Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг ушбу тенденциясини қўллаб-қувватлайди ҳамда бу борада барча қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва кенгайтиришга тайёрлигини бирдиради.

Таъкидлаш жоизки, бугунги конференцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи ҳамда бошқа шериклар билан ҳамкорликда ўтказиш – Тожикистоннинг барча даражадаги тадбирлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигининг яна бир ёрқин мисоли.

Қадрли иштирокчилар!

Тожикистон Республикаси ўтган асрнинг 90-йиллари бошида  ўз мустақил давлатини бунёд этаётган даврда, террорчи ва экстремистларнинг хорижий хожалари томонидан қўллаб-қувватланган ҳалокатли ҳаракатларининг нишонига айланди.

Ўша пайтларда халқаро терроризм ва экстремизм тузилмалари мамлакатимизни ўзининг ўлим кучи ҳамда ғаразли ноинсоний мақсадларини амалга ошириш майдонига айлантирганди.

Тожикистон ўша вақтда бугун Ироқ, Сурия, Яман, Афғонистон мамлакатларида рўй бераётган фожиали воқеаларга юзма-юз келганди.

Бузғунчи ҳаракатларни амалга оширадиганларнинг ғаразли ва парда ортидаги режалари ҳамда терроризму экстремизм ғояларидан сарчашма оладиган хорижий қўллаб-қувватлавчиларининг мақсади – зўравонлик, қоттилик, халққа ёт маданият ва ўрта аср ғояларни сингдириш орқали, Тожикистонда исломий давлатни ташкил этишдан иборат эди.

Тартибсизликлар ва уюштирилган фуқаролик уруши натижасида, юз минглаб фуқароларимиз ҳалок бўлди, бир миллиондан зиёд одамлар уй-жойсиз қолиб, қочқинлик мақомини олди.

Шунга қарамай, биз азалий маданият имкониятлари асосида кенг мулоқотни йўлга қўйиб, тинчлик, барқарорлик ва миллий бирликни таъминлашга эришдик.

Тожик халқининг ўз мамлакати яхлитлиги, маданий қадриятлари ҳимояси йўлидаги жасорату фидойилиги, тинчлик ўрнатиш истаги бизнинг ёш мустақил мамлакатимизда ички ва ташқи террорчилару экстремистларнинг ҳаракатларини тўхтатишга имкон берди.

Ўзимизнинг тинчликпарварлик тажрибамизга суянган ҳолда, терроризму экстремизмга қарши шафқатсиз курашиш, замонавий қарама-қаршилик ва низоларни ҳал этиш йўлида халқаро эътироф этилган меъёр ва усулларни қатъий қўллаб-қувватлаймиз.

Азиз дўстлар!

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари, шу жумладан, Тожикистоннинг ҳам тарихи ва аччиқ тажрибаси ёвуз кучлар ва глобал таҳдидларга қарши курашишда самарали натижага эришишда, фақатгина, ҳамкорлик ва биргаликдаги ҳаракатлар орқали қўлга киритилишини кўрсатади.

Афсуски, бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан терроризм ва экстремизм тушунчаларига ягона ёндашув кўзга ташланмайди.

Бизнинг фикримизча, терроризм, экмтремизм, зўравон радикализмга қарши самарали курашиш ҳеч қачон «иккиламчи меъёрлар» сиёсатини қабул қилмайди.

Аксинча, бундай ёндашув олдиндан айтиб бўлмайдиган бу каби хавфли таҳдидларнинг географиясини кенгайтиришга ёрдам еради.

Зеро, терроризму экстремизм на чегарани тан олади ва на давлатни.

Шу сабабли, бугун террорчи ва экстремистик гуруҳларнинг диний, миллатчи ва бошқа жиноий ташкилотлар билан бирлашуви дунёнинг турли минтақаларида зўравонлик, диний, мазҳабий, нажодий ва ҳатто, маданиятлар тўқнашувини келтириб чиқармоқда.

Бу борада террорчи ва экстремистларнинг пок Ислом номини суистеъмол қилиб, исломофобия тарқалиши ва мусулмонларга нисбатан нафрат қўзғатишларига сабаб бўлаётгани ҳам чуқур ташвиш боисига айланмоқда.

Издошлари дунё аҳолисининг бир ярим миллиарддан зиёдини ташкил этиб, замонавий дунёнинг ривожланишига катта ҳисса қўшадиган пок Ислом номни қоралаш хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шунинг учун ҳам, исломофобияни бостириш учун жамият ва маданиятлар ўртасида ишончлилик, бағрикенглик ва ўзаро тушуниш муҳитини кенгайтиришимиз керак. Бу эса, ўз навбатида, замонавий таҳдиду хавф-хатарларга қарши курашиш имкониятимизни оширади.

Шунга боғлиқ ҳолда, бир неча марта таъкидлагандим ва яна бир бор айтмоқчиманки, террорчи ва экстремистнинг Ватани, миллати, дини ва мазҳаби бўлмайди.

Террорчи – террорчи, у ҳеч қачон «ўзимизники» ёки «бегонаники» ва ёки «сабрли» ва «бузғунчи» бўла олмайди.

Терроризм ва экстремизм таҳдидининг глобал хавфи зудлик билан ушбу икки тушунчага умумий ва умум қабул қилган меъёрлару ёнашувларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб қилади.

Ҳурматли иштирокчилар!

Бугун дунёнинг турли бурчакларидаги беқарорлик таъсирида минтақамизда хавфсизликка таҳдидлар кучайиб бормоқда.

Мамлакатимиз ўз географик жойлашуви сабабли, янги замон таҳдиду хатарларига қарши курашишнинг олдинги чизиғида турибди.

Барчага маълумки, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш Афғонистондаги хавфсизлик вазиятига чамбарчас боғлиқдир.

Афғонистон билан узоқ (1400 километрдан зиёд) масофада чегарадош бўлган Тожикистон Республикаси учун ушбу дўст ва қўшни давлат, шу жумладан, унинг шимолий ҳудудларидаги вазиятга бефарқ бўлолмайди.

Биз ўтган асрнинг 90-йилларидаёқ турли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан туриб, қўшни мамлакатимиз – Афғонистон муаммосини тезлик билан ҳал қилиш зарурлигини бир неча марта таъкидлагандик.

Афсуски, ўша вақтда бир қатор юқори мартабали сиёсатшунослар бу бизнинг эмас, балки сиз ва минтақангизнинг муаммоси, дея таъкидлагандилар.

Бундан ташқари, улар ушбу муаммонинг пайдо бўлиш сабабини қавм ва этник гуруҳлар ўртасидаги носоғлом рақобатда, дея ҳисоблашарди.

Лекин вақт барча огоҳлантиришларимиз объектив бўлганлигини кўрсатди ҳамда сиёсий бефарқликлар туфайли, ўша пайтдаги муаммолар глобал таҳдидларга айланди.

Фақат 2001 йилнинг 11 сентябрида Ню-Йоркда содир этилган террорчилик амалиётидан сўнг, дунё ҳамжамияти бу масаланинг қанчалик жиддий эканлигини тушуниб кетди ва унга эътибор қарата бошлади.

Бироқ бу каби номаъқул ҳаракатлар аллақачон глобал характерга эга бўлиб, уларнинг олдини олиш қийинлашган эди.

Бу сўзларнинг исботи ўлароқ айтиш мумкинки, агар олдинги йилларда Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати жангарилари сафида дунёнинг 15 яқин мамлакати вакиллари бўлган бўлса, бугунги кунда «Ислом давлати» ва бошқа террорчи гуҳулар сафида 100дан ортиқ давлат фуқаролари уруш қилмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, Ироқ ва Сурия ҳудудида жойлашган террорчи гуруҳларнинг жангарилари сони 100 мингни ташкил этарди.

Уларнинг кўпчилиги терроризмга қарши амалиётлар натижасида йўқ қилинди.

Шу ўринда бир савол туғилади: уларнинг қолганлари қаерда? Ва қайси давлатлар билан алоқалари бор?

Уларнинг баъзилари мамлакатларига қайтганликлари ёки ватанларига қайтиш йўлида эканлиги ҳамда ўз мамлакатларига таҳдид солиши мумкинлиги ташвишланарли масаладир.

Биз аллақачон кичик террорчи гуруҳлар Европанинг бир қатор мамлакатларида террорчилик амалиётларига қўл уруб, одамлар ҳалокати ва вазиятни беқарорлаштирганликларига гувоҳ бўлдик.

Таъкидлаш жоизки, Сурия ва Ироқ мамлакатлари ҳудудида терроризмга қарши амалиётлар ўтказилгач, айрим террорчи ва экстремистик гуруҳлар аъзолари Афғонистонга кўчиб, ўз ҳудудларини халқаро терроризм амалиётлари майдонига айлантиришмоқда.

Бу мамлакатда, шу жумладан, Тожикистон билан чегарадош шимолий ҳудудларида наркотик моддалар ноқонуний савдоси билан бир қаторда, террорчи ва радикал гуруҳлар, жумладан, «Ислом давлати», «Ал-Қоида», «Толибон» ва бошқаларнинг фаолияти бизнинг чуқур ташвишимизга боис бўлмоқда.

Тожикистон халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон муаммосини ҳар томонлама ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Биз Афғонистон халқига ўз вақтидаги ёрдамларни етказиш, хусусан, Афғонистонда ўн йиллик (2015-2014 йиллар) ўтиш даврида барча музокара ва жараёнлар доирасида ёрдам кўрсатишни жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Биз Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишнинг самарали усулларидан бири, деб ҳисоблаймиз.

Шу боисдан, биз жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонни ушбу жараёнда қўллаб-қувватлашга чақирамиз ва шу билан ушбу мамлакатдаги хавфсизлик вазиятини яхшилаш учун унга амалий ёрдам оширишни таклиф қиламиз.

Шунга боғлиқ ҳолда, яна бир марта таъкидлашни истардимки, терроризм ва экстремизмга қарши фақат ҳарбий йўл билан курашиб бўлмайди.

Ушбу жараёнда мазкур ҳодисаларнинг ижтимоий мустаҳкамланиши жиҳатларига доимий эътибор қаратиш лозим.

Камбағаллик, қашшоқлик, ишсизлик, аҳоли саводхонлиги ва ижтимоий ҳимоясининг пастлиги одамларни зўравонлик ғоялари билан ижтимоий адолатни излашга ундаган сабабларидан биридир.

Шу муносабат билан, иқтисодий ва ижтимоий дастурларни амалга оширишда зарур бўлган иқтисодий, молиявий ва техник ёрдамга муҳтож давлатларга эхтиёжларини қондириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратиш замон тақозосидир.

Қадрли меҳмонлар!

Экстремизм ва терроризмни ривожлантиришга ёрдам берадиган омиллардан бири экстремизмни тарғиб қилиш, янги аъзоларни жалб этиш борасида террорчи гуруҳларнинг интернет тармоқларидан кенг фойдаланаётганликлари ҳисобланади.

Шу боисдан, халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, бундай сайтларни мониторинг қилишнинг самарали усуллари ҳақида ахборот алмашиш, уларни интернетдан чиқариш ва бу борада ўзаро ёрдам бериш кибер жиноятларга қарши курашишда муваффақиятга етиштиришнинг муҳим шартидир.

Терроризм ва экстемизмни молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бир бўлган наркотик моддалар ноқонуний савдоси энг долзарб муаммолардан биридир.

Унга қарши курашиш халқаро ҳамжамиятидан барча усул ва воситаларни қўллаш орқали шошилинч чораларни қабул қилиш ва амалга оширишни талаб қилади.

Наркотик моддалар ноқонуний айланиши йўлидаги мамлакатларга ёрдам бериш ва мувофиқлаштириш бугунги куннинг муҳим вазифаси ва замон талабидир.

Ушбу глобал таҳдидни чуқур англаган Тожикистон ўз ҳаракатларини накортик моддалар ноқонуний айланишига қарши йўнилтиради.

1994 йилдан буён ўтган вақт мобайнида мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий тузилмалари 120 тоннадан зиёд гиёҳванд моддаларни мусодара этган.

Тожикистон Республикаси «Наркотик моддалар ноқонуний айланишига қарши кураш миллий стратегияси»ни ишлаб чиқиб, қабул қиган бўлиб, у олдини олиш хусусиятига эга ҳамда икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорликларнинг йўналишларини қамраб олади.

Ушбу стратегия наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишини терроризм, экстремизм ва радикализм билан яқин алоқаларини ҳисобга олган ҳолда, бир вақтнинг ўзида жамиятдаги бу ҳодисаларнинг омилларини бартараф этишга қаратилган.

 

Муҳтарам делегациялар раҳбарлари!

Қадрли иштирокчилар!

Сўзим сўнггида сизларнинг Тожикистонга ташрифингизни яна бир марта қутлаб, иш дастурингизнинг муваффақиятли давом этишини тилайман.

Бугунги конференция иштирокчиларига муҳокамалар ва мавзуларни кўриб чиқишда муваффақиятлар тилайман.

Ишончим комилки, бугунги конференция натижалари терроризм ва экстремизмга қарши биргаликлаги курашиш ва асрнинг бу даҳшатли ҳодисаларисиз замонларга эришишимизга ёрдам беради.

Диққатингиз учун раҳмат.

 

Май 4, 2018 09:38

Хабарҳои дигари ин бахш

Дар Донишгоҳи давлатии молия ва иқтисод дар мавзуи хизмат дар сафи Артиши миллӣ ҳамоиши ҷавонон доир шуд
Озмуни ҷумҳуриявии «Малакаи касбӣ» ҷамъбаст гардид
Вобаста ба мавзуи ҳифзи сирри давлатӣ дар воситаҳои ахбори омма машварати омӯзишӣ доир шуд
Намояндаи Тоҷикистон дар Бозиҳои Делфи соҳиби ҷойи сеюм ва медали биринҷӣ гардид
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои тағйирёбандаи бебориш пешгӯӣ мешавад
Дар Брюссел дастовардҳои Тоҷикистон дар самти ҳуқуқи инсон муаррифӣ шуданд
Дар Душанбе маросими ҷоизасупорӣ ба аъзои беҳтарини Лигаи ҷавонони Тоҷикистон оид ба футбол доир гардид
Ҳунармандони Беларус ба сокинони шаҳри Ҳисор барномаи фарҳангӣ пешниҳод намуданд
Дар Донишгоҳи давлатии молия ва иқтисоди Тоҷикистон масоили мубориза бо экстремизм ва терроризм баррасӣ шуд
Барои хизматчиёни давлатӣ машғулияти такмили ихтисос гузаронида шуд
Имрӯз дар шаҳри Душанбе ҳаво то 20 дараҷа гарм мешавад
Дар Хуҷанд вобаста ба масъалаҳои мубрами маърифати ҳуқуқӣ дар шароити муосир конференсия баргузор гардид