«ЦентрАзия»: ИТП ТЭТ аъзолари қамоқхонадаги исён сабабчиларидир

Ноябрь 17, 2018 10:59

ДУШАНБЕ, 17.11.2018./ТМАА «Ховар»/. Хўжанд шаҳридаги оғир ва ўта оғир жиноятлар, терроризм ва экстремизм учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сақланувчи 3-рақамли колонияда юз берган исён ташкилотчилари ва иштирокчиларига нисбатан текширув давом этмоқда.

Бироқ олинган маълумотларга кўра, исённинг асосий сабабчилари ва охир-оқибат, одамлар, жумладан, қоровуллар ҳалок бўлиши айбдорлари ИТП ТЭТнинг ўша ерда жазо муддатини ўтаётган аъзолари эканликлари маълум бўлди. Бу ишда уларнинг ҳали озодликда юрган маслакдошлари ёрдам беришган. Тожикистондаги асосий сиёсий ва иқтисодий воқеа – жорий йилнинг 16 ноябрида «Роғун» ГЭСи стратегик иншоотининг биринчи агрегати ишга туширилиши олдидан улар ушбу қонли драмани атайлаб ташкил қилишди. Шу билан бирга, мамлакат ва унинг раҳбарияти нуфузига салбий таъсир кўрсатишга ҳаракат қилишди. Аммо улар бунинг уддасидан чиқишолмади. Роғун ГЭСининг бутун минтақа учун катта аҳамиятини тушунган ҳолда, бу ерга ушбу йирик тантанали тадбирда иштирок этиш учун олиймақом хорижий меҳмонлар ва 30та мамлакатдан 100дан зиёд журналистлар ташриф буюрмоқда.

Ҳукумат ва халқнинг бундай биргаликдаги муваффақияти ИТП ТЭТ, «Жамаат Ансоруллоҳ» (ИТП ТЭТнинг жангари қаноти), ИШИД ва бошқа душманлик руҳидаги террорчи-экстремист кучларга тинчлик бермаяпти. Табиийки, Тожикистон энергетик мустақилликка эришиши истиқболи на улар ва на бошқаларини қувонтирмайди. Уларнинг барчаси ёш мустақил давлат атиги 30 йилда эришган ютуқларни ҳасад билан кузатар экан, қаттиқ ғазабланишмоқда. Узоқдан кузатишяпти, чунки уларнинг фаолияти тақиқланган. Тожикистонда ИТП ТЭТ ва ИШИД – ноқонуний. Уларга муҳим стратегик иншоот – Роғун ГЭСи ва умуман, ушбу мамлакатга кириш йўли бутунлай ёпилган.

Террорчилар, бузғунчилар, жиноятчилар ва экстремистлар ҳаракатлари ҳар қандай ГЭС учун жуда катта хатардир. Аъзолари одамлар кўп йиғиладиган жойларда неча марталаб терактлар ташкил қилган ИТП ТЭТнинг ҳақиқий моҳияти ва мақсадини билган ҳолда, уларни нима учун Роғун ГЭСи яқинига йўлатмаслик кераклиги аниқ бўлади. Устига-устак, ушбу гидролойиҳа муҳокамаси ва қурилишига тайёргарлик масаласида ИТП ТЭТ четдан кузатувчи мавқеини эгаллаганди. Унинг аъзолари ўзларининг Тожикистонда ютуқлар, гуллаб-яшнашлар ва энергетик мустақилликни истамайдиган хорижий ҳомийларига хушомад қилишиб, бу борада бирон марта ўз мавқеларини айтишмади.

ИТП ТЭТ раҳбарияти энди бу воқеаларни фақатгина узоқдан туриб кузатишлари мумкин. Зеро, бу миллий байрам уларнинг якуний мағлубияти, қор кунлари, катта фожиаси ҳисобланади. Бугун улар ва уларнинг хорижий ҳомийлари ўз жиноий фаолиятлари тактикасини ўзгартиришди. Бугун улар ўзларининг террорчилик режаларини пинҳона, яширин, бегона ниқоб остида яширинган ҳолда, номини ўзгартириш ва бегона байроқ остида амалга оширишмоқда.

Айнан шунинг учун, М.Кабирий ИТП ТЭТни аслида миллатга қарши бўлган «Тожикистон миллий алянси» номли парда билан ёпди.

Айнан шу туфайли, Данғара ноҳиясида хорижий сайёҳларга нисбатан шафқатсиз терактни содир этган ИТП ТЭТ террорчилари ўз ёвузликларини ИШИД байроғи билан ёпишди. Айни пайтда ушбу жиноят бўйича текширув давом этмоқда. Гуруҳ раҳбари, бош ижрочи Х.Абдусамадов ва ИТП ТЭТнинг ушбу терактга алоқадар 14 нафар аъзоси қўлга олинган. Америка ФБР (федерал текширув бюроси) директори Тожикистонга велосипедда ҳаракатланувчи сайёҳлар қотиллигини текширувда амалий ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Айнан шунинг учун, қамоқхонада исённи ташкил этгандан кейин, ИТП ТЭТ ёрдамчи ва ғоявий илҳомлантирувчилари гўёки ИШИД террорчи гуруҳи аъзоси соқчининг қуролини тортиб олган ҳолда, уни қуролсизлантириб, назоратчилар ва қоровулларга ўқ уза бошлагани ҳақида хабар тарқатишди. Аслида эса, асосий ташкилотчилар ИТП ТЭТнинг террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун судланган аъзолари ҳисобланади.

Қамоқхонадаги бўйсунмаслик ҳамиша умидсизланган ва шафқатсиз хусусиятга эга бўлади. Айниқса, исён кўтарган маҳкумлар террорчи ва қотиллар бўлишса. Зеро, улар на ўзлари ва на бошқаларнинг ҳаётини қадрлашмайди. Шундан келиб чиқилса, уларни қайта тарбиялаш ва айбларини англаб етишлари мушкул кечмоқда. Шунинг учун ИТП ТЭТ аъзолари ўз камерадошларини қўзғатган ҳолда, исён ва қочиш сабабчиларига айланишди.

Қамоқхонадаги исённинг беҳудалиги аниқ – қандай исён қилма, бу ерда барибир аниқ тартиб, интизом ва тегишли чекловларни оласан. Бўйсунмаслик, қонуний жазоларини ўтишни истамаган террорчи ва қотиллар айби билан ўз хизмат вазифаларини ҳалол ижро этаётган ёш хизматчилар ҳалок бўлишиб, уларнинг фарзандлари етим қолганликлари қайғулидир. Аммо Тожикистонга душман кучларнинг кирдикорларига қарамасдан, Тожикистонннинг бу ва бошқа болаларини ўз оталари қўллари билан қурилган бахтли келажак кутмоқда. Эртанги куннинг ўзидаёқ улар катта воқеа – Роғун ГЭСи очилишининг гувоҳи бўлишади.

                                                                       Анвар ТӮРАЕВ,
Тожикистон Республикаси
                                                        Суғд вилояти жамоатчилик
                                                               ҳуқуқий кенгаши аъзоси

                                                                  Манба: «ЦентрАзия»

Ноябрь 17, 2018 10:59

Хабарҳои дигари ин бахш

Чӣ бояд кард, то шахс ба доми хатарбори ҳизбу созмонҳои террористӣ ва ифротгароӣ наафтад?
Тоҷикистон даҳсолаҳо боз дар сафи пеши муқовимат бо терроризми байналмилалӣ қарор дорад
НАДОНИСТАНИ ҚОНУН ҶАВОБГАРИРО ИСТИСНО НАМЕКУНАД! Ахбороти Суди Олии Ҷумҳурии Тоҷикистон оид ба ҳизбу ҳаракатҳо ва ташкилотҳои террористӣ-экстремистие, ки фаъолияташон дар Тоҷикистон манъ карда шудааст
Дар ҳошияи мулоқоти Президенти Тоҷикистон бо фаъолон, намояндагони ҷомеа ва ходимони дин дар шаҳри Норак вохӯрӣ доир гардид
Дар минтақаи Кӯлоб оид ба ҳифзи арзишҳои миллӣ ва пешгирии хурофотпарастӣ ҷаласа доир гардид
ИФРОТГАРОӢ-РОҲ БА СӮИ НОУМЕДӢ. Насли ҷавони тоҷик бояд тамоми кӯшишу ғайраташро ба донишомӯзию ободкорӣ равона намояд
САБАБИ ГАРАВИДАНИ ҶАВОНОН БА ГУРӮҲҲОИ ТЕРРОРИСТИВУ ЭКСТРЕМИСТӢ ДАР ЧИСТ? Андешаҳо доир ба роҳҳои пешгирии ин зуҳуроти номатлуб
ИФРОТГАРОӢ-ЗУҲУРОТИ НОМАТЛУБ. Бояд ба тарбияи дурусти ҷавонон таваҷҷуҳи хосса зоҳир намуд
ТАШАККУЛИ МАКТАБИ ЗЕҲНГАРОЁНАИ ИДОРАКУНӢ ДАР СИЁСАТИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН. Мулоҳизаҳои докторони илми фалсафа Хайриддин Усмонзода ва Саидмурод Фаттоҳзода
Дар Душанбе вобаста ба хатари хурофот ва ифротгароӣ ҳамоиш доир шуд
ҲАҶ ФАРЗ АСТ Ё ХУДНАМОЙИИ ҲОҶИЁН? Агар зоирон нисфи хароҷоти исрофкоронаашонро барои бунёди пул, ҳаммом, кандани ҷӯй сарф менамуданд, аҷру савоби бештар мегирифтанд
ЗАНГӮЛАИ ҲУШДОР ВА Ё ҲИДОЯТҲОИ НАВИНИ ПЕШВОИ МИЛЛАТ. Дар ҳошияи мулоқоти Президенти Тоҷикистон бо фаъолон, намояндагони ҷомеа ва ходимони дини мамлакат