Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонда кутиб олинди
ДУШАНБЕ, 09.03.2018 /ТМАА «Ховар»/. 2018 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида олиймақом меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимий кутиб олди.
Аэропорт майдони дўст ва қўшни мамлакат раҳбари ташрифи муносабати билан икки давлатнинг давлат байроқлари ва Тожикистон ҳамда Ўзбекистон халқлари дўстлигини тараннум этувчи шиорлар билан безатилган эди.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентини кутиб олиш аждодларимизнинг яхши анъаналаридан бўлган меҳмонга эҳтиром кўрсатиш, тожик халқининг икки дўст ва қардош халқлар муносабатига кўрсатилган самимият, томонлар учун фойдали бўлган алоқаларни ривожлантиришу кенгайтиришга бўлган эътибор нишонасидир.
Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йилнинг 22 октябрида ўрнатилган бўлса-да, халқларимиз дўстлиги қадим тарихга бориб тақалади.
Тожикистон ва Ўзбекистон маданий-гуманитар, умумий чегара ва ривожланган муносабатларнинг улкан муҳитига эгадир. Бу эса, аҳолининг эркин борди-келдиси, маҳсулоту хизмат кўрсатиш обороти, икки давлат иқтисодиётининг турли соҳаларига таъсир кўрсатиши ва томонларнинг бошқа бозорларга чиқиши учун транзит иқтидорини мустаҳкамлашда файдаланиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, охирги кунларда давлатлар бошлиқларининг ташаббуслари ўлароқ давлат чегарасидаги ўнга яқин назорат-ўтказиш нуқталари очилиб, бир-бирини соғинган халқ дўст ва қариндош-уруғ дийдорига етди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи ва Тожикистон Республикаси Президенти билан бўладиган олий даражадаги мулоқоту музокаралар давомида имзоланадиган муносабатларни тартибга солувчи янги меъёрий-ҳуқуқий ҳажжатлар икки дўст мамлакат муносабатларининг ривожланишига муносиб пойдевор яратади.
Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг, давлатлар бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Душанбе халқаро аэропортидаги олиймақом меҳмонларни кутиб олиш залида қисқа ва самимий суҳбат ўтказишди.
Давлатлар бошлиқлари дўст ва яқин қўшни мамлакатлар муносабатларининг ривожланишида янги босқични бошлаб берувчи ушбу дийдор ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифидан қаноатманд эканликларини изҳор этишди.
Бугун эрта тонгдан дўст ва яқин қўшни ўзбек халқи ҳамда Ўзбекистон давлат бошлиғига бўлган эҳтиром нишонаси ўлароқ, олиймақом меҳмонни 15 мингдан иборат мамлакат аҳолиси, пойтахтликлар ва ёшлару ўсмирлар вакиллари кутиб олишди.
Кутиб олиш жараёни ва Душанбе шаҳри марказий йўлининг икки томонидан дўстлигу биродарликни тараннум этувчи шиорлар ҳамда карнай-сурнай садолари эшитилиб турарди.









ГУЛБАСТ — МАТОЕ БО САНЪАТИ НОДИР. Он воқеан ҳам либоси зебо ва миллӣ аст
«Ҳар як давлат, сарфи назар аз сатҳи рушди иқтисодӣ бояд дар ҳифзи криосфера саҳми фаъол гузорад», — бардошт аз конфронс дар Душанбе
21 МАРТ — РӮЗИ БАЙНАЛМИЛАЛИИ ҲИФЗИ ПИРЯҲО. Пиряхҳои Тоҷикистон манбаи бузурги оби дарёҳои Осиёи Марказӣ ба шумор мераванд
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои тағйирёбанда пешгӯӣ мешавад
«ҲАМАҶО АНҶУМАНИ НАВРӮЗ АСТ». Аз 21 то 25 март дар шаҳру ноҳияҳои Хатлон барномаҳои идона доир мегарданд
Кордсозӣ чун рамзи маҳорати ҳунармандони тоҷик то имрӯз ҳифз гардидааст
Филмҳо ва шабакаҳои телевизионӣ – бе пардохти иловагӣ ва сарфи трафик
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои абрнок пешгӯӣ мешавад
Наврӯз рамзи эҳёи табиат, фарҳанги миллӣ ва неруи созанда дар таҳкими сулҳи ҷаҳонӣ аст
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳавои тағйирёбандаи бебориш пешгӯӣ мешавад
НАВРӮЗИ ФАЙЗРЕЗ. Ин ҷашн дар таълифоти Абурайҳони Берунӣ ҷойгоҳ ва мақоми хосса дорад
Имрӯз дар ноҳияҳои алоҳидаи кӯҳии Тоҷикистон борони кӯтоҳмуддат меборад






