Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида муштарак изҳороти

Март 9, 2018 17:08

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон таклифи билан 2018 йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи бўлиб ўтди.

Очиқ, дўстона ва конструктив фазода ўтган самарали сўзлашувлар чоғида давлатлар бошлиқлари Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликларни келгусида кенгайтиришу чуқурлаштириш истиқболлари ҳамда ўзаро манфаатга эга бўлган долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни батафсил муҳокама қилишди.

Давлатлар бошлиқлари сўнгги йилларда эришилган давлатлараро диалог юқори даражаси ҳамда икки мамлакат ўртасида кўзга ташланаётган ҳамкорликлар тараққиёти ижобий динамикасини қониқиш билан қайд қилишиб, икки мамлакатнинг дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро эҳтиром принципларига асосланган кўп асрлик тарихий ва халқлар маданий умумийлигидан келиб чиқиб, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликлар икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли манфаатларига жавоб бериши ҳамда бутун Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва устувор тараққиётни таъминлашда муҳим омил ҳисобланишига ишонч билдириш, умумқабул қилинган принциплар ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Низомномаси мақсад ва принциплари, жумладан, мустақиллик, озодлик, ҳудудий яхлитлик, чегаралар бузилмаслиги, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, тенгҳуқуқлик ва ўзаро фойдали принципларига тарафдорликни яна бир марта тасдиқлаган ҳолда, тожик-ўзбек муносабатларини келгусида кенгайтириш ва чуқурлаштириш, эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга татбиқ этилишини таъминлашга интилган ҳолда қуйидагиларни баён этади:

1.Давлатлар бошлиқлари тинчлик ва барқарорликни сақлашу мустаҳкамлаш, бутун минтақа тараққиёти ва гуллаб-яшнашини таъминлаш учун юксак масъулиятни чуқур ҳис этиб, 2000 йилнинг 15 июнидан Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги келишув бандларига таянган ҳолда, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини бундан кейин ҳам барча томонлама ривожлантиришу мустаҳкамлаш борасида ўз қатъиятларини тасдиқлайдилар.

Давлатлар бошлиқлари ташриф чоғида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида тожик-ўзбек давлат чегараси алоҳида участкалари тўғрисида шартноманинг имзоланиши бунга хизмат қилишига ишонч билдиришди.

Давлатлар бошлиқлари Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида давлат чегарасини дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик чегарасини айлантириш муҳимлигини қайд қилишди. Бу икки биродар халқнинг ҳаётан муҳим манфаатларига жавоб беради.

2.Томонлар конструктив сиёсий диалогнинг икки давлат ўртасида муносабатларни босқичма-босқич кенгайтириш учун аҳамиятини таъкидлар эканлар, алоқаларни келгусида олий, юқори ва бошқа даражаларда кенгайтириш тарафдори эканликларини билдиришди.

Президентлар узоқ муддатли ҳамкорликлар ҳуқуқий асосларини келгусида ривожлантириш ва ўзаро алоқаларнинг барча йўнавлишларида мавжуд катта потенциални ҳар томонлама амалга татбиқ этиш мақсадида яқин келажакда икки давлат ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида шартномани ишлаб чиқишга келишиб олишди.

3.Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда мамлакат потенциалини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакат халқаро нуфузини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган кенг миқёсли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини изҳор қилди.

Тожикистон Республикаси раҳбарияти Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ҳамкорликларни фаоллаштириш, хусусан, Марказий Осиё давлатлари бошлиқларининг консултатив учрашувларини мунтазам асосда ташкил этиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

4.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтди.

Ўзбекистон раҳбарияти Тожикистоннинг 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ўн йиллиги тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашини изҳор қилди.

5.Президентлар Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртаисда ўзаро самарали савдо-иқтисодий ҳамкорликларни келгусида кенгайтиришнинг стратегик хусусиятини қайд қилишди.

Томонлар ўзаро савдода кўзга ташланаётган ижобий жўшқинликни қониқиш билан таъкидлашиб, икки томонлама маҳсулот айирбошлаш ном-атамалар мажмуи диверсификацияси учун каттап потенциал мавжудлиги ва унинг ҳажмини яқин йилларда 500 миллион долларга етказишни қайд қилишди.

Шу муносабат билан томонлар ўзаро савдо ном-атамалар мажмуини келгусида кенгайтириш муҳимлигини тасдиқлашди. Томонлар саноат кооперацияларини ривожлантириш, муштарак корхоналар ва савдо уйлари ташкил этиш, ташқи савдо инфратузилмаси ва экспорт-импорт амалиётларини қўллаб-қувватлаш механизмларини фаол ривожлантириш ҳамда  ўзаро асосда бизнес-форумлар ва саноат маҳсулотлари миллий кўргазмаларини ўтказиш учун катта потенциал мавжудлигини таъкидлашди.

Томонлар иккала мамлакат иқтисодиётига сармояларни жалб этиш ва рағбатлантириш бўйича биргаликда саъй-ҳаракат қилишади. Бу йўналишда давлатлар бошлиқлари Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида сармояларни рағбатлантириш ва икки томонлама ҳимоялаш тўғрисида келишув имзоланишини маъқуллайдилар.

Томонлар 2017 йили Душанбе ва Тошкентда икки томонлама миллий кўргазмалар ва бизнес-форумларнинг муваффақиятли ўтказилганини таъкидлашди. Бу иш давралари ўртасида алоқалар кенгайиши ва савдо келишувлари ҳамда шартномалари салмоқли пакети имзоланишига ҳисса қўшди.

Душанбе шаҳрида ўтган ташриф доирасида олий даражада ташкиллаштирилган «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» кўргазмаси ва муштарак тожик-ўзбек бизнес-форуми юқори баҳоланди.

Икки давлат бошлиқлари 2018 йилнинг 10 январ куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссия бешинчи мажлиси натижаларига ижобий баҳо беришиб, унинг ролини келгусида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликларни ривожлантириш бўйича масалалар бутун комплексини ҳал этишнинг самарали механизми сифатида кучайтириш ҳамда ўзаро алоқаларнинг янги истиқболли йўналишларини белгилаш зарурлигини қайд қилишди.

Томонлар икки давлдат минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ушбу ташриф чоғида имзоланган минтақалараро ҳамкорликлар тўғрисидаги келишувга мувофиқ кенгайтиришу чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлашди.

6.Давлатлар бошлиқлари икки мамлакатнинг биргаликдаги транспорт-коммуникацион имкониятлари ва транзит потенциалини ҳар томонлама амлага татбиқ этишга алоҳида аҳамият беришиб, тегишли идораларга транспорт алоқалари соҳасидаги ҳамкорликларни жонлантириш, мавжуд транзит автомобил, темир, авиацион йўналишларни қайта тиклаш, янгиларини ишлаб чиқиш топшириғини беришди.

2017 йилнинг апрел ойида Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиапарвозларнинг очилиши президентлар томонидан катта қониқиш билан қайд қилинди.

Суҳбатдошлар икки мамлакат ўртасида аввалги автомобил, темир  йўллари ва авиапарвозларни қайта  тиклаш ҳамда янгиларини очиш Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида маданий-гуманитар ва савдо-иқтисодий муносабатларни фаоллаштиришга ҳисса қўшишини таъкидлашди.

Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси темир йўллари иштирокида ташқи савдо юкларини ташишга рақобатбардош тарифларни шакллантириш масалалари бўйича келгусидаги ҳамкорликлар амалдаги транспорт коридорлари самарали юкланишини таъминлашга имкон яратиши таъкидланди.

Бу борада икки давлат бошлиқлари «Ғалаба-Амузанг» участкасида темир йўл алоқалари қайта тикланганини маъқуллайдилар.

7.Иккала давлат раҳбарлари маданий-гуманитар соҳа, тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ҳамда илмий муассасалар, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва спорт жамоалари, ёшлар ва аёллар ташкилотлари, касаба иттифоқлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида тажриба алмашишда ҳамкорликнинг истиқболли хусусиятини қайд қилишди.

Давлатлар бошлиқлари томонидан 2017 йили Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасида Маданият кунлари ва Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасида Маданият кунлари муваффақиятли ўтказилганига юқори баҳо берилди.

Давлатлар бошлиқлари маориф ва илм соҳасида ўзаро муносабатларни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакат олий таълим муассасалари ва фанлар академиялари ўртасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлашди.

Томонлар илмий ва педагогик кадрларни тайёрлаш, тадқиқотчилар, мутахассислар, профессор-ўқитувчи кадрлар ва студентлар ҳамда маълумот, малака ва илмий даража тўғрисидаги ҳужжатларни икки томонлама эътироф этиш масалалари бўйича ахборот алмашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишади ҳамда қулай шароитлар яратишади.

8.Томонлар она тили, маданият, анъана ва урф-одатларни сақлашу ривожлантириш ишида икки давлат ҳудудида миллий мдааний марказлар фаолияти учун бундан кейин ҳам қулай шароитлар яратишиб, бир давлатнинг бошқа давлат ҳудудида бўлган фуқароси ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилишда давом этишади.

Икки мамлакат президентлари Ўзбекистонда тожик тили ва Тожикистонда ўзбек тилини ўрганишу ўқитишни такомиллаштириш, тожик ва ўзбек тилидаги ўрта умумтаълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш, ўқув ва бадиий адабиётлар, даврий нашрлар ва илмий мақолаларни алмашиш бўйича ҳамкорликларни йўлга қўйиш, адабиёт классиклари ва икки мамлакат замонавий муаллифлари асарлари таржимасини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратишади.

Тожикистон томони икки халқнинг атоқли намояндалари А.Жомий ва А.Навоий ҳайкаллари ўрнатилиши ҳамда замонавий тожик адабиёти асосчиси С.Айнийнинг Самарқанддаги музейи реконструкциясини яхши қабул қилди.

Ўзбекистон томони, ўз навбатида, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Душанбе шаҳрида А.Навоий номидаги боғ бунёд этиш ҳамда у ерга А.Жомий ва А.Навоий ёдгорликларини ўрнатиш қарорини яхши қабул қилди.

9.Томонлар тожик-ўзбек давлат чегараси орқали назорат-ўтказиш нуқталари фаолияти қайта тикланганини маъқуллашиб, уларнинг тўлиқ форматдаги фаолияти иккала халқ манфаатларига хизмат қилиши, икки томонлама муносабатларнинг келгусидаги тараққиёти учун қулай шароитлар яратишини қайд қилишди.

Давлатлар бошлиқлари икки давлат фуқароларининг ўзаро сафарлари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этилишини қониқиш билан таъкидлашди, бу Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасида алоқалар мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

10.Президентлар терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик, қурол-яроқлар ноқонуний савдоси, оммавий йўқотиш қуроллар тарқалиши, ноқонуний муҳожирлик ҳамда минтақавий ва халқаро хавфсизликка бошқа таҳдиду хатарларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликларни ҳам икки томонлама ва ҳам халқаро форматда мустаҳкамлаш, ўз ҳудудларида Томонлар миллий хавфсизлик манфаатларига қарши йўналтирилган ҳуқуқбузарлик фаолиятини амалга оширишга йўл қўймасликка тайёрликларини тасдиқлашди.

Ушбу мақсадларда Тожикистон ва Ўзбекистон тегишли тузилмалари консултацияларини ўтказиш орқали ўзаро алоқаларни такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилинади.

11.Икки давлат бошлиқлари ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалар ҳамда ўзаро самарали шароитда ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликларни ривожлантиришга твйёрликларини тасдиқлашди.

12.Президентлар икки мамлакат чегара ҳудудларида муҳандислик тўсиқлари қитъаларини зарарсизлантириш масалалари бўйича тожик-ўзбек муштарак ишчи гуруҳи ташкил этилишини маъқуллашиб, ушбу ишни 2018-2019 йилларда тугатиш зарурлигини таъкидлашди.

13.Президентлар фавқулодда ҳолатлардан огоҳлантириш ва улар олдини олиш соҳасида ҳамкорликларни чуқурлаштириш, амалий алоқаларни кенгайтириш ва аниқ чора-тадбирларни амалга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидлашди.

14.Томонлар Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва устувор тараққиётни таъминлаш долзарб масалалари бўйича мавқеларининг мувофиқлиши ёки яқинлигини тасдиқлашди.

Давлатлар бошлиқлари Марказий Осиёда минтақа ичкариси муаммолари бутун мажмуини  ҳал этиш фақат минтақа давлатларининг ўзлари томонидан очиқ ва конструктив диалог орқали тенгҳуқуқлилик, ўзаро фойда, эҳтиром ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши зарурлигини қайд қилишди.

15.Президентлар сув-энергетик захиралардан минтақанинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш Марказий Осиёда фаровонликнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланишини қайд қилишди. Очиқ диалог, ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва конструктив ҳамкорликларни ривожлантириш, ўзаро қабул қилинган, адолатли ва ақл-идрокка асосланган қарорларни излаш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар сув захираларидан унумли ва адолатли фойдаланиш соҳасида минтақавий шерикчиликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорликларини изҳор этишиб,  мавжуд ва қурилаётган гидроэнергетик иншоотларнинг сув-энергетик муаммоларни ҳал этиш учун муҳим аҳамиятини қайд қилишди.

Бу борада Ўзбекистон томони  Тожикистон Республикасида гидроэнергетик иншоотлар, жумладан, Роғун ГЭСи қурилишида бундай иншоотлар қурилиши бўйича умумқабул қилинган халқаро меъёрлар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кўриб чиқишга тайёрлигини изҳор қилди.

Давлатлар бошлиқлари минтақа барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда конструктив диалогни йўлга қўйишга ҳисса қўшувчи Марказий Осиё трансчегаравий сув захираларидан комплексли ва самарали фойдаланиш бўйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлигини қайд қилишди.

Томонлар Марказий Осиё халқаро экологи к форуми (2018 йилнинг 5-8 июн кунлари Тошкент шаҳрида) ҳамда 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференция (2018 йилнинг 20-22 июн кунлари Душанбе шаҳри) ўтказилишини маъқуллайдилар.

16.Президентлар халқаро ишларда ҳар қандай зиддият ва келишмовчиликлар фақат сиёсий йўл билан, сўзлашувлар ва бошқа тинч воситалар,  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомномасида ўз аксини топган халқаро ҳуқуқ ва принциплар умумқабул қилинган меъёрларига риоя этган ҳолда ҳал этилиши борасида бир фикрдадирлар.

Томонлар халқаро майдонда икки томонлама алоқаларни давом эттиришу мустаҳкамлаш учун катта потенциал мавжудлигини таъкидлашиб, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамкорликларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасида бундан кейин ривожлантиришга икки томонлама ҳаракат қилишларини билдиришди.

Президентлар БМТ глобал хавфсизликни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшувчи универсал халқаро тузилма ҳамда давлатлараро ва халқаро муаммоларни ҳал этиш учун асосий майдон бўлиб қолаётгани борасида бир фикрдадирлар. Томонлар унинг марказий мувофиқлаштирувчи ролини халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқлашди.

Томонлар Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликлар ва минтақавий муносабатлар»  юқори даражадаги халқаро конференция (2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкентда) ҳамда терроризм ва радикализмга қарши кураш масалалари бўйича юқори даражадаги халқаро конференция (2018 йилнинг 3-4 май кунлари Душанбе шаҳрида) ўтказилишини маъқуллайдилар.

Тожикистон томони Ўзбекистон томонининг БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва устувор тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш»  ва «Маърифат ва диний чидамлилик» резолюцияси ишлаб чиқиш ва илгари суриш ҳамда БМТнинг ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси тўғрисидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Томонлар, Тожикистоннинг 2018 йили МДҲга раислигини ҳисобга олган ҳолда, уни ўзаро самарали ҳамкорликларни ривожлантиришнинг амалий майдонига айлантириш учун Ҳамдўстлик механизмларидан янада самаралироқ фойдаланишдан икки томонлама манфаатдорликларини изҳор қилишди.

Ўзбекистон томони Тожикистон томонининг Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Наркотикларга қарши марказини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Тожикистон томонига Ўзбекистон томонининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари бошлиқларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш ва ШҲТга аъзо давлатлар бошлиқларининг ёшларга муштарак мурожаати қабул қилиниши тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик изҳор қилинди.

Президентлар икки мамлакатнинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ўзаро конструктив алоқаларига юқори баҳо беришди. Тожикистон томони Ўзбекистон томонининг 2020 йили Ўзбекистонда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг илм ва технологиялар бўйича иккинчи саммитини ўтказиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

17.Давлатлар бошлиқлари томонлар ўртасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг ўз вақтида ва виждонан ижроси тарафдори эканликларини билдиришиб, тожик-ўзбек муносабатларини ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда жонлантириш мақсадида шартнома-ҳуқуқий базани келгусида такомиллаштириш ҳамда кенгайтиришни мақсадга мувофиқ, дея баҳолашди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи натижаларидан қониқиш билдиришиб, бўлиб ўтган сўзлашувлар ва ташриф чоғида имзоланган ҳужжатлар турли соҳаларда ўзаро самарали икки томонлама ҳамкорликларнинг келгусида ривожланишига янги туртки бериши ҳамда давлатлараро муносабатларнинг ҳар томонлама чуқурлашувига салмоқли ҳисса қўшишини қайд қилишди.

18.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, бутун тожик халқига Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик, самимий ва дўстона қабул учун миннатдорчилик билдириб, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Ўзбекистон Республикасига жавобан давлат ташрифи билан боришга таклиф қилди. Ташрифнинг аниқ муддати дипломатик каналлар орқали келишилади.

 

Тожикистон Республикаси                                                                       Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                                   Президенти

Эмомали Раҳмон                                                                                           Шавкат Мирзиёев.

Март 9, 2018 17:08

Хабарҳои дигари ин бахш

Дар минтақаи таълимию таҷрибавии «Хуррамзамин» боғи интенсивӣ бунёд мешавад
Аз ҷониби кормандони мақомоти гумрук дар Душанбе муомилоти ғайриқонунии маводи тарфгарӣ пешгирӣ карда шуд
Дар Тоҷикистон баландшавии ҳолати ифлосшавии ҳаво дар назар аст
Дар Донишкадаи давлатии санъати тасвирӣ ва дизайни Тоҷикистон 14 намоиш гузаронида шуд
Ҳавопаймои «Azerbaijan Airlines» дар наздикии шаҳри Актауи Қазоқистон суқут кард
Дар Душанбе масъалаи ҳифзи ҳуқуқҳои шахсони маъюб баррасӣ шуд
«Рақам» барои Суғд. Чӣ тавр МегаФон Тоҷикистон интернети мобилиро дар минтақа рушд медиҳад?
Дар Донишгоҳи давлатии Кӯлоб бахшида ба 100-солагии мунаққиди тоҷик Соҳиб Табаров ҳамоиш баргузор шуд
Кумитаи ҳолатҳои фавқулода ва мудофиаи граждании Тоҷикистон соҳиби 15 техникаи вазнин барои корҳои наҷот гардид
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳаво тағйирёбандаи бебориш мешавад
ОБОДОНӢ ДАР ДЕҲОТ. Роҳи деҳаи Сари Чашмаи ноҳияи Файзобод мумфарш карда шуд
Аёдати беморон ва дидорбинии собиқадорон амали хайр аст