Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якуни бўйича матбуот учун изҳороти

Март 9, 2018 15:55

2018 йил 9 март, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Қадрли оммавий ахборот воситалари намояндалари!

Энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг мамлакатимизга бугунги давлат ташрифи натижасида энг муҳим икки томонлама масалалар мажмуи бўйича тарихий қарорларга эришганимизни таъкидлашни истардим.

Тожик-ўзбек ҳамкорликлари ва улар тараққиёти истиқболлари масалалари кенг кўламда конструктив ва бутун тафсилотлари билан тўлиқ ўзаро тушуниш фазосида бўлиб ўтди.

Сўзлашувлар якуни бўйича қарийб ўттизтага яқин келишувни қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли пакетини имзоладик. Улар кўп қиррали ҳамкорликларимизнинг кўпгина муҳим соҳаларини қамраб олади.

Бу муносабатларимизнинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамда мудофаа ва хавфсизлик йўналишларидир.

Бугун биз охирги йигирма йилдан зиёд вақт мобайнида йиғилиб қолган масалаларнинг қарийб барчасини ҳал қилдик.

Муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг Тожикистонга тарихий ташрифи натижалари муносабатларимиз бутун мажмуининг узоқ муддатли асосда жўшқинлик билан ривожланишига сифатан янги туртки беришига ишончим комил.

Бу борада биродар халқларимиз учун виза режимини ўттиз кунгача муддатга соддалаштириш ва икки мамлакат ўртасидаги чегарада барча 16та назорат-ўтказиш нуқталари ишини босқичма-босқич қайта тиклаш тўғрисида муҳим қарорларни қабул қилдик.

Биродар халқларимиз узоқ йиллар кутган ушбу қарорлар улар манфаатларига жавоб беради.

Темир, автомобил ва ҳаво йўл ҳаракатлари тўлиқ фаолиятини тез орада қайта тиклаш ҳамда транзит юк ташиш тарифларини пасайтириш бўйича биргаликдаги қадамлар тўғрисида келишувга эришилди.

Шу муносабат билан Ғалаба-Амузанг темир йўли участкаси фаолияти қайта тикланиши аҳамиятини қайд этишни истардим.

Бугун биз муҳтарам Шавкат Миромонович билан ушбу участкани тантанали тарзда ишга туширамиз.

Бу, шубҳасиз, катта воқеа. Чунки мамлакатларимиз ўртасида юк ташиш ҳажми ошиши ва савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиши билан бир қаторда, аҳолиси уч ярим миллион кишидан зиёд бўлган Тожикистон жанубий минтақаларида ижтимоий-иқтисодий ҳолат яхшиланишига ҳам шароит яратади.

Айни пайтда мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиапарвозлар фаолият юритаётган бўлиб, бугун имзоланган икки томонлама ҳужжатлар туфайли яқин келажакда бошқа шаҳарлар ўртасида авиа ва автомобил ҳаракатлари қайта тикланади.

Транспорт ва коммуникация соҳаларидаги бу ижобий ўзгаришлар ўзаро муносабатларимиз бутун мажмуини мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратади.

Бугун давлатлараро шерикчилигимиз муваффақиятли ривожланмоқда. Расмий делегациялар ва турли ишчи гуруҳи, иш давралари ва  маданият арбоблари даражасидаги алоқалар мунтазам характерга эга бўлмоқда.

Биз томонимиздан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ўзаро самарали тарзда кенгайтиришу ўстириш бўйича амалий чора-тадбирлар бундан кейин ҳам қабул қилинади.

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо обороти оғишмай ўсиш тенденциясига эга эканлигини таъкидлаш қувонарлидир.

Сўнгги вақтларда унинг ҳажми олти баравар ошди.

Яқин йилларда ўзаро маҳсулот оборотини ярим миллиард Америка долларигача ошириш ниятидамиз.

Бугун Душанбе шаҳрида ваколатли бизнес-форум иш бошлаб, ўзбек саноат маҳсулотлари кўргазмаси очилади. Булар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга ташрифи дастурининг муҳим қисми ҳисобланади.

Ушбу тадбирлар якуни иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларида самарали ўзаро алоқаларимизнинг ишончли асосига айланиб, икки мамлакат савдо ва сармоявий ҳамкорликларини келгусида ривожлантириш учун қулай иқлим яратишига умид қиламиз.

Икки мамлакат минтақалараро ҳамкорликларини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланиб, бу алоҳида келишувлар имзоланиши билан мустаҳкамланди.

Давлатларимиз минтақалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш савдо-иқтисодий алоқаларимизни фаоллаштиришга имкон яратишига ишончимиз комил.

Биз чегара бўйича ҳал этилмаган қарийб барча масалалар борасида келишиб олдик.

Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома имзоланиши стратегик катта аҳамиятга эга бўлиб, муносабатларимизни шерикчиликнинг янги форматига чиқариш учун шароит яратади.

Сўзлашувлар чоғида маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликларни келгусида чуқурлаштириш муҳимлиги қайд қилинди.

Биз икки биродар халқ маънавий-маданий меросларини сақлаш, маданият, илм ва маориф арбоблари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратиш масалаларини муҳокама қилдик.

Бу борада классик ва замоанвий адабиётларни икки давлат тилларига таржима қилиш ҳамда Тожикистону Ўзбекистонда ўзбек ва тожик тилларини ўрганишу ўқитиш борасида сўз юритилди.

Томонлар бундан кейин ҳам ушбу соҳада ўзаро алоқаларни фаоллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар қилинади.

Минтақавий ва халқаро хусусиятга эга бўлган масалалар бўйича кенг кўламда мазмунли суҳбат уюштирилиб, унинг жараёнида Марказий Осиё учун долзарб бўлган масалаларга нисбатан мавқеимизни билдирдик.

Сув-энергетик захираларидан минтақанинг барча мамлакатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда унумли ва комплекс фойдаланиш соҳасида яқин ҳамкорликлар масалалари бўйича ўзаро тушунишга эришилди.

Мавжуд ва қурилаётган гидроэнергетик иншоотлар минтақанинг сув-энергетик муаммоларини ҳал этишга ҳисса қўшиши борасида фикримиз бир жойдан чиқди.

Бу борада биз Ўзбекистоннинг Тожикистонда гидроэнергетик иншоотлар, жумладан, Роғун ГЭСини ривожлантириш масаласида қўллаб-қувватлашини чин дилдан маъқуллаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, юқори, жумладан, БМТ минбарлари ҳамда мамлакат Парламентига ўз паёмларимда Тожикистон қўшенилар учун сувдан фойдаланиш соҳасида муаммо туғдирмагани ва келажакда ҳам бундай қилиш нияти йўқлигини неча марталаб айтганимни таъкидлашни истардим. Биз ҳеч қачон ва ҳеч қандай тарзда ўз қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз.

Тожикистон давлат мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликларни ривожлантиришга ҳар томонлама ҳисса қўшишни ўз ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида эълон қилди.

Биз бундай бунёдкорона ҳаракатлар тарафдори бўлиб қоламиз ҳамда Ўзбекистон Республикасининг минтақада ўзаро алоқаларнинг янги конструктив фазосини яратиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз.

Бу борада замонавий хатарлар ва таҳдидларга қарши кураш соҳасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришдик.

Хавфсизлик ҳамда мудофаа соҳасида келгусидаги ҳамкорликлар тўғрисида келишувни имзоладик.

Мазкур ҳужжатлар икки мамлакат ҳуқуқ ҳимояси органлари, мудофаа идоралари ва махсус хизматларининг мамлакатларимиз ва умуман, минтақада тинчлигу барқарорликни таъминлашда яқиндан алоқалари тартибини белгилайди.

Бугунги сўзлашувлар доирасида афғон муаммоси бўйича фикр алмашиб, ушбу қўшни мамлакатда юз бераётган ҳодисалар бўйича нуқтаи назаримиз ўхшаш эканлигини қайд қилдик.

Биз Афғонистонда тинчлик ва келишувни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни маъқуллаймиз ҳамда афғон халқига бу жараёнда ҳар қандай ёрдам кўрсатишда давом этамиз.

Белгиланган барча йўналишлар бўйича эришилган келишувлар икки президентнинг муштарак изҳоротида батафсил акс этган бўлиб, улар оммавий ахборот воситаларида нашр этилади.

Умуман, мамлакатларимизнинг ўзаро алоқаларини ҳам икки томонлама, ҳам кўп қиррали форматли чуқурлаштириш зарурати тўғрисида бир фикрда эканлигимизни таъкидлайман.

Ушбу ижобий натижалардан келиб чиқиб, бугунги олий даражадаги сўзлашувларни тожик-ўзбек дўстона муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликларининг янги тарихий босқичи сифатида баҳолаймиз.

Шу муносабат билан муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг ўзаро алоқаларимизни тараққиётнинг сифатан янги оқимига чиқариш учун имконият яратиш ва зарур шароитларни шакллантиришга муҳим ҳиссасини алоҳида қайд қилишни истардим.

Бу йўналишдаги ташаббусларингиз тожик-ўзбек муносабатлари кун тартибидаги барча муҳим масалалар бўйича ўзаро муносабатларни яхшилашга ҳисса қўшади.

Тожикистон Ҳукумати ва халқи номидан ушбу саъй-ҳаракатлар учун Сизга самимий миннатдорчилик билдираман.

Президентлик фаолиятини бошлаган илк кунларданоқ азиз дўстим ва биродарим Шавкат Миромонович минтақа бўйича қўшнилар билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш тарафдори сифатида ўзаро муносабатларимизнинг босқичма-босқич ва кўп қиррали тараққий этиши учун асос яратишда қўлидан келгунча ҳаракат қилди.

Шавкат Миромонович, Ўзбекистонда Сизнинг раҳбарлигингиз остида қисқа муддатда юз берган ижобий ўзгаришлар Тожикистонда барчани хурсанд қилганини таъкидлашни ҳам истардим.

Сизга мустаҳкам соғлиқ ва олдингизга қўйган барча мақсадларга эришиш йўлида янгидан-янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг биродар халқига эса – тинчлик, фаровонлик ва келгусидаги устувор гуллаб-яшнашни тилайман.

Март 9, 2018 15:55

Хабарҳои дигари ин бахш

Кишоварзони ноҳияи Ёвон дар 7500 гектар пунбадона кишт намуданд
Дар Донишкадаи саноат ва хизматрасонӣ доир ба инкишофи фанҳои табиатшиносӣ, дақиқ ва риёзӣ конференсия доир шуд
Аз ҷониби Кумитаи ҳифзи муҳити зист ба шаҳру ноҳияҳои Тоҷикистон 25 электромотороллер дастрас гардид
Бар асари бориши зиёд дар Бразилия панҷ нафар ҳалок ва 18 нафар бедарак шудаанд
Дар Чин шумораи бар асари фурӯравии қитъаи роҳи баландсуръат ҳалокшудагон ба 36 нафар расид
Хонандагони муассисаҳои таълимии Норак дар олимпиадаҳои байналмилалӣ соҳиби 35 медал шуданд
Имрӯз дар Тоҷикистон ҳаво тағйирёбандаи бебориш мешавад
Дар Қазоқистон беш аз 6,5 ҳазор нафар бинобар обхезиҳо дар нуқтаҳои бехавф боқӣ мемонанд
Бар асари гармои шадид дар Бангладеш 10 нафар ҳалок шуд
Дар Кения бар асари пайомадҳои обхезӣ дар як моҳ беш аз 160 нафар ба ҳалокат расид
МегаФон Тоҷикистон мусобиқаҳои байналмилалии парапланеристонро дар Данғара дастгирӣ намуд
Дар ноҳияи Ховалинг дар 8 гектар боғи хуч бунёд карда шуд